Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5093
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102654
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 104
Главная "ISTE'MOLCHI" Ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиш нархи қанча?

 

hisoblagich_160_1Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ҳамда халқаро меъёр ва талаблар инобатга олиниб, “Ўзстандарт” агентлиги тизимида Ўзбекистон миллий метрология институти ташкил этилди.

Шунга кўра, давлат метрологик текшируви “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари метрология бўлимлари, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий текшириш институти томонидан амалга оширилади.

– Бугунги кунда стандартдан ўтказиш учун келтирилаётган газ ҳисоблагичларнинг 60 фоизи ишдан чиққан, яроқсиз, – дейди институт директори Бахтиёр Қодиров. – Сабаби, қувурлар ва ҳисоблагичларни коррозия емиради. Бунинг олдини олиш учун газ идораси фильтр қўйиши керак. Қолаверса, ҳозирги янги ўрнатилаётган ускуналарни хонадон соҳиби ҳафтада бир марта тозалаб туриши лозим. Қайд этиш жоизки, газ, сув, электр таъминоти корхоналари томонидан ҳисоблагични ечиб олиш, стандартдан ўтказиш, қайта ўрнатиш билан боғлиқ муаммолар келгуси йилга қадар узил-кесил ҳал этилади. Кўпчиликни газ, сув, электр ҳисоблагични неча сўмга стандартдан ўтказса бўлади, деган савол ҳам қизиқтиради. Истеъмолчилар билишини истардикки, бугунги кунда газ ҳисоблагични қиёслашдан ўтказишга бор-йўғи 5 минг сўм, сув ҳисоблагичга эса 6 минг сўм пул тўланади, холос. Ҳисоблагич уч кун муддат ичида стандартдан ўтказиб берилади. Аҳоли тўрт йилда, корхона ва ташкилотлар эса икки йилда бир марта ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиши шарт. Қолаверса, газ, сув, электр корхонаси истеъмолчини стандарт муддати тугашидан бир ой олдин огоҳлантириши лозим.

Мутахассиснинг билдиришича, юртимизда ҳам ҳисоблагичлар ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд. Айни пайтда Тошкент шаҳрида электрон ҳисоблагичлар тайёрлайдиган учта корхона фаолият юритяпти. Шунингдек, газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, сув ҳисоблагичлар тайёрланадиган корхоналар ҳам фаолият кўрсатмоқда. Келажакда уларнинг сони кўпайтирилиши айтилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"