Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2452
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105441
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 891
Главная "ISTE'MOLCHI" Китоб билим булоғи

kitob_160Ўзбекистон Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган маърифий тадбирларни мунтазам ва тизимли тарзда, кенг ташкил этиш назарда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорида эса бу борадаги ишлар ва вазифалар кўлами белгиланган бўлиб, унинг ижроси юзасидан Республика маҳаллалар кенгаши ва уларнинг ҳудудий кенгашлари ҳам қатор ишларни амалга оширмоқда.

“Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуасида “Китобхонлик маданиятини юксалтиришда маҳалла институтининг ўрни” мавзуида ўтказилган тадбир бу борадаги ишларнинг амалий кўриниши бўлди. Тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси мутасаддилари, шу билан бирга Тошкент шаҳридаги  маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маслаҳатчилар, маҳалла фаоллари, мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Унда Президент қарорининг ижтимоий-маданий ва маънавий ҳаётимизда тутган ўрни, маҳаллаларда китоб тарғиботи бўйича амалга оширилаётган чоралар ва амалий ишлар ҳақида сўз юритилди. Таниқли олимлар, профессор-ўқитувчилар, маданият ва санъат намояндалари, маънавиятчилар билан маҳалланинг бутун аҳолиси, таълим ва меҳнат жамоаларида учрашувлар, маърузалар ва давра суҳбатлари ташкил этиш зарурлигига урғу берилди. Китоб муаллифлари, ёзувчи ва шоирларни жалб этган ҳолда турли тақдимотлар, ижодий кечалар ва мушоиралар ўтказиш ҳам таъсирли восита бўлади.

Маҳалладаги ёшларнинг бўш вақтларини кутубхоналарда ўтказиш, кўзи ожиз ва ногирон ёшлар хонадонларига бориб китоблар ўқиб беришни уюштириш, маҳаллаларда замон талабларига жавоб берадиган китоб дўконларини барпо этиш ва уларда китобларни арзонлаштирилган сотувларини олис қишлоқ ва гўшаларда сайёр китоб ярмаркаларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилишга эътибор қаратилди.

Шунингдек, ноябрь ойида республика миқёсида ўтказилиши режалаштирилаётган “Ислом Каримов асарлари билимдони” китобхонлик ойлигига ҳар томонама пухта тайёргарлик кўриш ва уни юксак даражада ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, келгусида “Маҳалламиз китобхонлари” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, иштирок этиш талаблари ва ғолибларни аниқлаш меъзонлари бўйича атрофлича фикрлар алмашилди, тегишли хулосалар чиқарилди.

Зеро, мамлакатимизда маҳалла институтининг аҳолининг китобхонликка бўлган ҳавасини ошириш орқали маҳалла аҳли ва ёшларининг маънавий дунёқарашини кенгайтириш, ёшларда билим олишга бўлган иштиёқни ошириш, ўзбек ва жаҳон адабиётига бўлган қизиқишини шакллантиришдаги ўрни ниҳоятда каттадир.

Маҳалла ёшлари орасида китоб ўқишни тарғиб этиш уларда юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига чексиз ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини теран англаш каби фазилатларни қарор топтириши шубҳасиз.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"