Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
9137
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
138369
308009
53624

+254385

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 815 311
Главная "ISTE'MOLCHI" Барча мурожаатлар батафсил ўрганилмоқда

bojxona_qom_160Юртимизда фуқароларнинг ва турли ташкилот, корхона ва муассасалар мутасаддиларининг давлат идораларига мурожаатлари билан ишлаш, уларни холисано ва қонунан ўрганиб чиқиб, адолатли чоралар кўриш тизими йил сайин такомиллашиб бораяпти. 2014 йил 4 декабрдан эътиборан кучга кирган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун эса бу борадаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш мақсадида қабул қилинди. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига бир хилда аҳамият берилиши эътироф этилди.

Бундан ташқари, охирги пайтларда кундалик турмушимизга ва меҳнат фаолиятимизга ахборот-коммуникация технологиялари кенг кириб келаётгани туфайли электрон мурожаат ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилган. Чунончи, у электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга электрон ҳужжат шаклида ҳамда қонунан белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши зарурлиги уқтирилди.

Албатта, идораларига юборилаётган ариза, таклиф ва шикоятларда мурожаат қилувчининг исм-фамилияси (юридик шахснинг тўлиқ номи), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар (юридик шахс манзили), имзоси (ёки электрон рақамли имзо) бўлиши, мурожаатнинг моҳияти баён этилиши шарт. Агар бундай маълумотлар бўлмаса ёки ёлғон маълумотлар келтирилган бўлса, ушбу мурожаат аноним ҳисобланади ва эътиборга олинмайди. Бошқа ҳолларда барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши шарт.

Қонунда мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон кўринишда бўлишидан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эгалиги ҳам мустаҳкамлаб қўйилди. Шу боис сўнгги йилларда уларни масофадан туриб, Интернет тармоғи орқали юборувчилар сафи кенгаймоқда. Бу кўпчиликнинг қимматбаҳо вақти ва маблағларини тежамоқда. Бунда Давлат божхона қўмитаси веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектлари, юридик ва жисмоний шахслар учун 18 турдаги интерфаол хизматлар жорий этилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Табиийки, Наманган вилояти божхона бошқармасида ҳам ушбу қонун талабларига қатъий риоя қилинаяпти. Ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, муаллифларига асосли жавоблар берилаяпти, зарур ҳолларда жўяли маслаҳатлар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилаяпти. Шунингдек, вақти-вақти билан жойларда сайёр қабуллар уюштирилаяпти. Бошқарма раҳбарияти маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ташкил қилаётган бундай қабул кунлари жисмоний ва юридик шахсларга ўз ариза, таклиф ва шикоятларини тўғридан-тўғри йўллаш имкониятини яратаяпти.

Қолаверса, бошқарма раҳбарияти, бўлим ва божхона пости бошлиқлари ҳар куни соат 8 дан 11 гача фуқаролар ва тадбиркорларни шахсан қабул қилиб, уларни ташвишлантираётган муаммоларни ҳамда билдирилаётган эътирозларни жойида ҳал этиш чораларини кўришаяпти. Бошқармага интерактив хизматлар орқали электрон аризалар келиб тушаётганини эса виртуал қабулхоналарнинг ишлаш самарадорлиги тобора ортаётгани билан изоҳлаш мумкин. Ўз навбатида, бошқарманинг ишонч телефони орқали тушаётган мурожаатлар божхона қонунчилиги бузилишига ҳамда коррупцияга қарши курашишда ижобий самара бераётганини алоҳида эслатиб ўтиш жоиз.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"