Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4762
8403
8145

+258
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
264557
235445
0

+235445

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 249 825
Главная "БИРЖА" Фаровонлик кўрсаткичлари таҳлили: улар қандай натижаларни кўрсатмоқда?

soliq_160_4Сўнгги йигирма йил ичидаги жадал иқтисодий ўсиш Марказий Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистонда миллионлаб одамларнинг қашшоқликдан чиқишига ёрдам берди. Бироқ фаровонликнинг нотекис тақсимланиши қашшоқликни камайтириш жараёнини секинлаштирмоқда. Шу боис мамлакатда қолоқ ҳудудларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Уй хўжаликларининг танланма кузатуви услуби амалдорларга ҳудуд (вилоят)ларда улардаги ривожланишни кузатиб бориш ҳамда баъзи ҳудудий тафовутларни аниқлаш имконини бермоқда. Аммо ҳеч қандай расмий тадқиқот туман даражасида аниқ воқеликни очиб бера олмаслиги ва ундаги фаровонлик ҳолатини кўрсата олмаслиги ушбу услубнинг асосий камчилиги ҳисобланади. Рақамларни ўртача миқдорга келтириш мавжуд “қашшоқ ороллар”нинг эътибордан четда қолишига сабаб бўлади ва қашшоқлик даражасини камайтириш бўйи­ча амалга оширилаётган ижтимоий дас­турларнинг манзиллилигини таъминлашда хатоликларга олиб келади.

Маълумки, 2018 йилдан буён Жаҳон банки “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” номли лойиҳани амалга ошириб келмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида Жаҳон банкининг Қашшоқлик ва тенглик бўйича глобал амалиёт маркази эксперти Уилям Зейтц раҳбарлигида  “Улар қаерда яшайдилар? Марказий Осиёда туманлар миқёсидаги қашшоқлик даражаси, ўртача истеъмол ва аҳолининг ўрта синфи кўрсаткичлари” бўйи­ча ҳисобот тайёрланди. Унда камбағал ва ўрта синф аҳоли яшайдиган туманлар хариталари бутун минтақа, шунингдек, ҳар бир мамлакат, хусусан, Ўзбекистон учун алоҳида келтирилган.

Ҳисоботда келтирилган натижаларга эришиш учун “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб”  лойиҳаси доирасидаги сўровнома маълумотлари ва туман даражасидаги очиқ манбалардан олинган кўрсаткичларни бирлаштириш орқали ҳар хил ҳисобланган кўрсаткичларни баҳолаш имконини берувчи тадқиқот усулларидан фойдаланилган.

Кичик туманлар даражасида баҳолаш услублари фаровонлик кўрсаткичлари аниқлигини оширишга қаратилган. Баҳолаш натижаларидан кўпинча давлат сиёсатининг зарур чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва камбағалликни камайтиришга қаратилган саъй-­ҳаракатлар самарадорлигини ошириш ёки маҳаллий даражадаги ижтимоий гуруҳлар муаммоларини ҳал қилиш мақсадларида маб­лағлар ажратилишида фойдаланилади.

“Қашшоқлик хариталари” талай мамлакатлар ва минтақаларда ҳудудий тафовутларни аниқлаш, шунингдек, фаровонликнинг турли жиҳатларини акс эттириш, даромадлар тақсимланиши омилларини тушуниш ҳамда керакли чораларни аниқлаш ва ишлаб чиқиш учун қўлланилади.

Жаҳон банки томонидан қашшоқлик даражасини баҳолашдан асосий мақсад қашшоқликни баҳолашнинг халқаро миқёсда таққослаш имкониятини яратувчи ягона глобал стандарт доирасига келтиришдан иборат. Шу асосда олинган кўрсаткичлар Жаҳон банки, БМТга аъзо давлатлар ва бошқа ҳамкорлар томонидан белгиланган ривожланиш мақсадларига эришишда барқарорлик мониторингини юритишда қўл келади.

Ҳисоботда фойдаланилган услубнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу ерда халқаро қашшоқлик чегарасидан (кунига 1,90 доллар) ташқари, мамлакатларнинг ривожланиш хусусиятлари ва босқичларини ҳисобга олган ҳолда даромадлар бўйича бошқа қашшоқлик чегаралари қўлланилган. Хусусан, даромад даражаси ўртачадан паст давлатлар учун қашшоқлик даражаси кунига 3,2 доллар ва даромад даражаси ўртача даражадан юқори бўлган мамлакатлар учун кунига 5,5 доллар миқдорида белгиланган.

Натижалардан маълум бўлишича, Ўзбекис­тоннинг аксарият ҳудудларида қашшоқлик даражаси кунига 3,2 долларни ташкил этган. Бу Марказий Осиёнинг бошқа (Тожикистон, Қирғизистон) мамлакатларига қараганда бирмунча паст кўрсаткичдир. “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси бўйича тадқиқот хулосаларидан қашшоқликнинг таққослама даражасини аниқлашда фойдаланилган. Бу ҳисоб-китоблар 2018 йилда кунига 3,2 долларни ташкил этадиган қашшоқлик чегарасидан пастда бўлган аҳолининг улуши 9,6 фоизни, кунига 5,5 долларга тенг бўлган қашшоқлик даражасида эса 36,6 фоизни ташкил этаётганини кўрсатади. Таҳлиллар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида даромад нотекис тақсимланганлигини англатмоқда. Қашшоқликнинг юқори даражаси Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида кузатилмоқда. Ўрта синф аҳолининг умумий аҳоли сонидаги улушининг энг паст даражаси Самарқанд, Сурхондарё, Андижон, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғис­тон Республикасининг баъзи туманлари улушига тўғри келмоқда.

Сўнгги йигирма йил давомидаги таҳлилларнинг кўрсатишича, Марказий Осиёда миллионлаб одамлар қашшоқлик исканжасидан чиқиб, фаровонликка юз тутмоқда. Бу баъзи жойларда тезроқ рўй бермоқда. Минтақада, шу жумладан, Ўзбекистондаги аксарият стандарт тадқиқотлар қамрови етарли даражада эмаслиги иқтисодий конвергенция динамикасини тўлиқроқ тушунишга тўсқинлик қилмоқда. Мазкур тадқиқот натижалари эса ушбу муаммони қисман ҳал қилиб бермоқда. Аҳоли фаровонлигининг асосий кўрсаткичлари сифатини яхшилашга минтақада ўтказилган тадқиқот натижалари ва кичик ҳудудларни баҳолаш усулларини бирлаштириш орқали эришиш мумкин.

Юқорида номлари келтирилган хариталардан амалда фойдаланишнинг кўплаб вариантлари мавжуд. Минтақада миграция ва пул ўтказмаларига боғлиқликнинг юқори даражасини ҳисобга олган ҳолда, миграция кўрсаткичларини туман даражасидаги қашшоқлик даражаси билан таққослашни энг муҳим мисоллардан бири сифатида келтириш мумкин. Олинган таҳлилларни таққослаш меҳнат мигрантларининг номутаносиб тақсимланиши минтақанинг айрим қашшоқроқ туманларига тўғри келаётганини тасдиқламоқда. Ушбу мувофиқлик
мигрантлар энг қашшоқ туманлар ривожига пул ўтказмалари билан ҳам, инвестиция киритиш орқали ҳам сезиларли ҳисса қўшаётганликларини кўрсатмоқда. Бу натижалар таҳлил учун фойдали бўлган ҳудудий маълумотларни тақдим этган ҳолда миграцияга йўналтирилган бошқа тадқиқотларни  тўлдиради. Миграциянинг асосий омилларини уй хўжаликлари даражасида батафсил таҳлил қилиш миграция даражаси билан ҳудудий иқтисодий муаммолар, жумладан, иқтисодий фаолликнинг паст даражаси, уй хўжаликларининг оғир аҳволи ва ижтимоий имтиёзларга кўпроқ муҳтож ҳудудда яшаш ўртасидаги чамбарчас боғлиқликни кўрсатмоқда. Агар мигрантларнинг молиявий ёрдами бўлмаганда эди, қашшоқлик даражаси ва ишсизлик кўрсаткичлари қолоқ ҳудудларда бундан-да юқори, ўртача даромадлар эса анча паст бўлар эди.

Бошқа  бир мисол. Тожикистонда ҳукумат ва Жаҳон банки болалар боғчалари ва мактаб­гача таълим муассасалари сонини кўпайтириш масаласини муҳокама қилмоқда. Хўш, бу биринчи навбатда, қайси туманлар учун зарурроқ? Мамлакатнинг қашшоқлик харитасида мавжуд 1000 та ўқув юртига тўғри келадиган таълим муассасалари сонига оид тўлиқ маълумотлар келтирилган. Уларда бир вақтнинг ўзида қашшоқликнинг юқори даражаси ва таълим муассасаларининг паст қамров даражаси кузатиладиган туманларга ҳам эътибор қаратилган.

Шундай қилиб, бу натижалар фаровонликнинг минтақада туман даражасида мумкин бўлган тақсимланишининг тўлиқ манзарасини ифодаламоқда ҳамда ҳудудларда ривожланиш турли-туманлигидан далолат бермоқда. Уларга асосланган хариталардан энг тез ривожланаётган ҳудудларни ва орқада қолаётган қолоқ туманларни аниқлашда фойдаланилиш, пировардида янада батафсилроқ маълумотга эга бўлган ҳолда, ёрдамга муҳтож одамлар яшаётган ҳудудларда ҳар қачонгидан сифатли ва аниқ манзилга йўналтирилган сиёсий қарорлар қабул қилиш ва зарур чора-тадбирларни амалга ошириш мумкин.

Фурқат ЮНУСОВ,

“Тараққиёт стратегияси” маркази координатори.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"