Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Банкротликда соғломлаштириш энг муҳим таомил

bankrot_180_1“Банкротлик тўғрисида”ги қонунга  киритилган  ўзгартиш ва қўшимчалар айни шу мақсадга қаратилган бўлиб, улар  қатор омиллар билан изоҳланади. Биринчидан, қонундаги янги нормалар кучга киргунча қадар иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектларнинг тўловчанлик қобилиятини тиклаш бўйича ҳуқуқий ва услубий асослар етарли эмас эди.

Иккинчидан, банкротлик таомиллари жараёнида кредиторлик қарзларининг аксарият қисми бюджет олдидаги қарздорликлар бўлган. Бу эса, ўз навбатида, қарздор хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан банкротликнинг суд санацияси ва ташқи бошқарув таомилларини жорий этиш имкониятини бермаган.

Учинчидан, қарздорнинг ўзига нисбатан банкротликнинг соғломлаштириш таомилларини қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган. Натижада банкротликнинг фақат тугатишга доир иш юритиш таомили қўлланилган. Амалда суд санацияси ва ташқи бошқарув таомилларидан умуман фойдаланилмасдан келинган.

Бу каби  ҳолатларни бартараф этиш учун қонунда аниқ қоидалар белгилаб берилди.

Хусусан, иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан соғломлаштириш таомилларини кенг қўллаш бўйича имконият ва шароитлар яратилди. Кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ҳамда банкротликнинг соғломлаштириш таомилларини қўллаш жараёнларини рағбатлантириш механизмлари татбиқ этиладиган бўлди.

Жумладан, қонунга тўлов қобилиятини тиклаш таомили  тушунчаси киритилди. Бу таомил суд санацияси ва ташқи бошқарув таомилларини ўз ичига олади. Бундан асосий мақсад тўлов қобилиятини йўқотган ташкилотни соғломлаштириш ҳисобланади.

Банкротлик ишини қўзғатишда қарздорлик миқдори юридик шахсга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 дан 300 бараварга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 30 дан 20 бараварга  камайтирилди.

Банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун иқтисодий судга бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилиб, мазкур жараёнларнинг алоҳида тартиблари аниқлаштирилди. Кредиторлар томонидан овоз беришда гуруҳларга бўлиниш ва ҳар бир кредитор гуруҳининг овозларини алоҳида инобатга олиш амалиёти жорий этилди. Хусусан, суд санацияси режасини тасдиқлашга оид қарорни қабул қилишда қарши овоз берган кредиторнинг талаби, соғломлаштириш таомиллари самара бермасдан тугатиш таомилига ўтган тақдирда унинг илгариги талабидан кам бўлмаган миқдорда қопланиши кафолатланади.

Қонунга, шунингдек, банкротлик таомиллари муддатларини қисқартириш бўйича  ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра, кузатув таомили (қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш жараёни) 4 ойдан 3 ойга, суд санация­си таомили (қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда тўлов қобилиятини тиклаш таомили) 30 ойдан 24 ойга, тугатишга доир иш юритиш (кредиторлар талабларини мутаносиб равишда қаноатлантириш, қарздорнинг мажбуриятлардан озод этилганлигини ҳамда тугатилганлигини эълон қилиш мақсадида қўлланиладиган таомил) 12 ойдан 9 ойга қисқартирилди. Ушбу муддат кўпи билан 3 ой муддатга узайтирилиши мумкин. Узайтириш учун асос бўлган ҳолатлар  ҳам белгиланди.  Улар иқтисодий суд ишини юритишда қарздор юридик шахснинг ёки унинг кредиторлари мулкий манфаатига дахл қилувчи ишнинг, қарздор юридик шахснинг реализация қилинмаган мол-мулки мавжудлиги, суд ажрими билан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш зарурияти ва бошқалардан иборат. Бундан ташқари, қонунда келишув битими таомили банкротлик таомиллари қаторидан чиқарилди.

Бу каби янги нормаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида қарздор фаолиятини яхшиловчи  шартномаларни бажаришни давом эттириш, банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилишидан олдин тузилган шубҳали битимлар, бир кредиторнинг бошқа кредиторлардан устун бўлишига хизмат қиладиган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги бўйича судга мурожаат қилиши, суд санацияси ёки ташқи бошқарув режасини маъқуллашда кредиторлар тоифаларини ажратиш ва ҳар бир кредитор гуруҳининг овозларини алоҳида ҳисоблаш, ҳар бир таомилни ўтказиш муддатларини соддалаштириш, тугатишга доир иш юритиш таомили иқтисодий суд томонидан узайтирилиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқ белгилаб беришга эришилади.

Энг муҳими,  Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини, чет эл инвесторларини юртимизга жалб қилиш учун ишбилармонлик  муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Умиджон МУСТАФАҚУЛОВ,

Давлат активларини бошқариш агентлигининг

Банкротлик масалалари бошқармаси

бошлиғи ўринбосари.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"