Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Пресс-турда муаммолар ҳам маълум қилинди

j-180Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Жиззах вилоятида уюштирилган пресс-тур давомида давлат активларини самарали бошқариш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Айниқса,  корхоналарда илғор хорижий тажриба асосида замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш, активларни хусусийлаштириш, объектларни ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизми, фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятини тартибга солиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Вилоятда ўтган  йили тузилган шартномаларга мувофиқ,  32 миллиард 257 миллион сўм миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилган. Амалда  28 та объект бўйича  69 миллиард 475 миллион сўмлик сармоя  жалб қилинган. Инвес­тиция режаси 215 фоизга бажарилиб, 738 та янги иш ўрни яратилган. Инвесторларга ўрнатилган тартибда мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан давлат ордерлари берилган. 83 та давлат мулки объекти (улушлари) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда “Е-ijro Auksion” электрон  савдосига чиқарилган. Шундан 41 та давлат мулки объекти 34 миллиард сўмга 16,4 миллиард сўмлик инвестиция киритиш ва қўшимча 359 та иш ўрни яратиш шарти билан сотилган.

Пресс-тур иштирокчилари Жиззах шаҳри, Пахтакор, Мирзачўл ҳамда Ғалла­орол туманларида бўлишди. Улар мазкур  ҳудудлардаги ижтимоий инвестиция мажбурияти эвазига сотилган “Сатурн голд стар агро саноат экспорт” МЧЖ, давлат улуши сотилиши белгиланган “Дўстлик шароб савдо” МЧЖ, Ғаллаорол туман ҳокимлигига қарашли собиқ маъмурий ва омборхона бинолари ўрнида ташкил этилган “Сангзор текстиль” МЧЖларда олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. “Жиззахпластмасса” АЖда корпоратив бошқарув бўйича амалга оширилаётган ишлар ва кутилаётган самаралар ҳақидаги маълумотга эга бўлишди.

12 миллиард 500 миллион сўм миқдорида инвестиция сарфлаш, 160 та янги иш ўрни яратиш шарти билан “ноль” қийматда сотиб олинган “Сангзор текстиль” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Боиси, ушбу жамият томонидан инвестиция  мажбурияти ортиғи билан бажарилиб, йилига 8 минг тонна пахтани қайта ишлаб чиқариш қувватига эга ип-калава корхонаси барпо этилган, шунинг баробарида 350 та янги иш ўрни яратилган.

Пресс-тур иштирокчилари Ш.Рашидов туманидаги инвестиция мажбурияти эвазига бўш турган бинода барпо этилган “Отажонлар нияти” мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Мулоқот чоғида мазкур муассаса ҳудуди ёз фаслида ичимлик суви билан таъминланмаслиги маълум бўлди.  Журналистлар шаҳар "Сувоқова" корхонаси мутасаддисининг бу масалага ижобий ечим топиш хусусидаги фикрларини тингладилар.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"