Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Солиқни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари

soliq_160_3Жорий йилнинг 1 январидан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида кўплаб ўзгаришлар ва янгиликлар ўз ифодасини топган. Улардан бири қатор махсус солиқ режимлари бекор қилинганидир. Яъни,  тадбиркорлик субъектлари учун ягона ижтимоий тўлов ўрнига ижтимоий солиқ, ягона солиқ тўлови ўрнига  айланмадан солиқ, қатъий белгиланган солиқ ўрнига  жисмоний шахсларнинг даромадларига, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илгари берилган имтиёз ва солиқни ҳисоблаш хусусиятлари сақлаб қолинган ҳолда, қатъий белгиланган солиқ жорий этилди.

Шу билан бирга, эндиликда тадрбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида пулли ёки бепул асосда Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган (комиссиялар) иштирокисиз солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишнинг янги шаффоф механизмидан фойдаланилади.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига кўра, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича —  Давлат солиқ қўмитаси, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқлар бўйича — Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. Бундай солиқларга нисбатан тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти икки йилгача муддатга берилиши мумкин.

Бундан ташқари, солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тадбиркорлик субъектларига табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганда ҳамда бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилгани ёки давлат эҳтиёжлари ёхуд маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва  кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлашга кечиктирилган бўлса, қарз суммасига фоизлар ҳисобланмайди.

Агар тадбиркорлик субъектлари солиқни бирйўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келган, мулкий ҳолати солиқни бирйўла тўлаш имкониятини истисно этиши, товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва  реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга экани ҳамда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган  солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш асосларига кўра берилган бўлса, уларга Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда, қарз суммасига фоизлар ҳисобланади.

Аввалги солиқ кодексида инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътиллари, шунингдек солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ҳукумат ёки у ваколат берган орган томонидан берилган эди. Бу солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқини олишда солиқ тўловчиларга оворагарчилик ва ноқулайликлар келтириб чиқарар, ортиқча қоғозбозлик талаб қилар эди. Шу боис кейинги уч йил ичида солиқларни кечиктириш ҳуқуқидан ҳеч бир тадбиркорлик субъекти фойдаланмаган. Эндиликда бу борадаги муаммоларга ечим топилди.

Солиқ кодексидаги яна бир қатор янги нормалар  иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига, аҳоли реал даромадларининг ошишига, солиқ маъмуриятчилигининг янада яхшиланишига хизмат қилади.

Шерзод ҲАСАНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Давлат бюджети бошқармаси бош маслаҳатчиси.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"