Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5709
9116
8400

+716
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
51446
305829
142727

+163102

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 928 174
Главная "БИРЖА" Шаҳинабонунинг орзуси

tikuvchi_180Бухоро шаҳридаги “SHAKHINA STYLE” оилавий корхонаси беш йилдан бўён фаолият кўрсатиб келмоқда. Тикувчиликка ихтисослашган жамоа “Қишлоққурилишбанк”нинг Бухоро минтақавий филиалидан 40 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, ишлаб чиқариш қувватини оширди. Бу ерда болалар учун курткалар, спорт кийимлари ва хотин-қизларга  мўлжалланган кийимлар тайёрланади.

Маҳсулотларнинг аксарият қисми 6–15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга мўлжалланган. Лойиҳага кўра, корхона йилига 450 минг АҚШ доллари қийматидаги тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Айни пайтда бу ерда 25 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Тикувчилик маҳсулотлари ҳозирча маҳаллий бозорга жўнатиляпти. Келгусида уларни хорижга экспорт қилиш ҳам оилавий корхонанинг режасида бор.

– Ёшлигимда тикувчи ва тадбиркор бўлишни хоҳлардим. Шу боис, ўзим қизиққан касбни танладим,– дейди “SHAKHINA STYLE” оилавий корхонаси дизайнери Шаҳинабону Мирова. –  Мунтазам равишда маҳаллий бозорни ўрганиб, шу тарзда кийим-кечаклар тикишни йўлга қўймоқдамиз. Маҳсулотларни тайёрлашда асосан дизайнига, уларнинг рангига, замонавийлигига ва ташқи томонида кўпроқ турли элементларнинг бўлишига эътибор қаратяпмиз. Сабаби, бугунги ёшларнинг талаби шундай. Умуман, бугунги кунда жамоамизда 50 турдаги маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Харидорларнинг хоҳиш-истаги биз учун бош мезон ҳисобланади. Ютуқларга эришишимизда аҳолининг талаби қўл келмоқда. Келгусидаги режаларимиз катта. Асосий мақсадим хорижнинг замонавий моделларини ўзлаштириб, ўзимизда уларни иш жараёнига татбиқ этиш, шу асосда кийимлар тикишдан иборат. Ҳозир мазкур йўналишда изланиш олиб боряпман. Корхонамиз маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш орзуим ҳам бор. Тўғри, бунинг учун кўп меҳнат қилишимиз керак. Лекин бугунги рақобат ва тараққиёт шуни тақозо қилади.


Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"