Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3863
10193
9200

+993
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74212
308009
117780

+190229

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 751 154
Главная "БИРЖА" Корпоратив облигация — бизнесни молиялаштиришнинг муқобил манбаи

obligatsii_160Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги корпоратив облигациялар чиқаришни чекловчи нормалардан воз кечиш ва масъулияти чекланган жамиятларнинг облигациялар чиқаришига рухсат бериш тарафдори. Агентлик матбуот хизматининг хабар беришича,   ушбу масалага оид тайёрланган қонун лойиҳаси белгиланган тартибда  Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

Ҳозирги вақтда корпоратив облигацияларни фақат акциядорлик жамиятлари ва тижорат банклари чиқариши мумкин. Шу билан бирга, облигациялар чиқариш бўйича эмитентга қўйилган қонуний талаблар уни молия жалб қилишда ҳатто кўпгина акциядорлик жамиятлари учун ҳам кераксиз воситага айлантириб қўйган.

Хусусан,  “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 3, 5 ва 6-моддаларига мувофиқ, облигацияларни акциядорлик жамиятлари фақат ўз устав капитали ҳажми доирасида ва уч йиллик ижобий молиявий фаолияти ва рейтинги мавжуд бўлган тақдирдагина чиқара олади.

Шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддасига кўра, облигациялар умумий қиймати компаниянинг уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги капитал миқдоридан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.

Гарчи корпоратив облигациялар банк кредитига нисбатан қулайроқ  бўлишига қарамасдан, бундай тартиб ушбу воситага мурожаат қилиши мумкин бўлган компаниялар сонини сезиларли даражада чеклаб қўяди.

Ушбу ҳолат, ўз навбатида, сўнгги йилларда муомалада бўлган корпоратив облигациялар сони ва ҳажмининг кес­кин пасайишига олиб келди. Хусусан, 2010-2018 йиллар давомида муомаладаги корпоратив облигациялар сони 41 тадан 17 донагача, уларнинг умумий қиймати эса 512 млрд. сўмдан 198 млрд. сўмгача камайди – бу муомалада мавжуд акциялар умумий қийматининг атиги 0,002 фоизини ташкил этади, холос

Ҳозирги кунда мамлакатимизда иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритадиган масъулияти чекланган жамият  кўринишидаги 148 мингдан ортиқ корхона мавжуд. Аксарият акциядорлик жамиятларига қараганда кўпроқ инвестиция жалб қилишга қодир ушбу корхоналарнинг барчасида банк кредитидан бошқа ўз бизнесини молия­лаштириш манбаи йўқ. Корпоратив облигациялар эса МЧЖлар учун худди шундай воситага айланиши мумкин.

Шу муносабат билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда қуйидагилар таклиф қилинмоқда:

– масъулияти чекланган жамиятларга ташқи аудиторлик, молиявий ҳисобот, маълумотларнинг ошкор этилиши ва акциядорлик жамиятлари учун талаб қилинадиган бошқа талаблар қўйилган ҳолда облигациялар чиқаришга рухсат бериш.

– чиқарилаётган облигациялар ҳажмини компаниянинг устав капитали доирасида белгилаш, уларни чиқаришда гаров талаб қилиниши, уч йиллик ижобий молиявий ҳисобот ва рейтингларга эга бўлиш талабларини олиб ташлаш.

– талабларнинг мавжуд тенденцияларга тез мослашиши ва уларга ўз вақтида ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиб бориш мақсадида корпоратив облигациялар чиқариш шартларини ва талабларни белгилаш ваколатини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига (Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги) бериш.

– Облигациялар бозори бизнес учун молиялаштиришни жалб қилишда муносиб муқобил бўлиши, аҳоли ва инвесторлар учун эса бўш маблағларини инвестиция қилишида фойдали восита бўлиши керак. Облигацияларни чиқаришда кераксиз чекловларнинг бекор қилиниши бизнесни ривожлантириш ёки қайта ташкил этиш учун қўшимча маблағга муҳтож кўплаб компанияларнинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Корпоратив облигациялар чиқариш банк кредит ресурсларини жалб қилишда қийинчиликларга дуч келаётган компаниялар учун ягона муқобил бўлиши мумкин (масалан, гаров таъминоти йўқлиги ёки етишмаслиги туфайли) – дейди агентликнинг капитал бозорини таҳлил қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бошқармаси раҳбари Турсун Маҳкамов.

Ушбу қонун лойиҳасида холдинг компанияларини солиққа тортиш тартибига қўшимчалар киритиш ҳам таклиф этилган. Хусусан, шўъба корхоналарнинг дивидендлари сифатида олинган маблағларни, шунингдек, холдингларнинг шўъба корхоналар акцияларини (улушларини) сотишдан тушган пул маблағларини холдингнинг умумий даромади сифатида кўриб чиқмаслик таклиф этилади. Холдинг компаниялари учун қулай шарт-шароитларни яратиш нафақат миллий холдинг компанияларга бўшатилган маблағларни ишлаб чиқаришнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга йўналтириш, балки ўз маблағларини республикамиз ҳудудидан бошқарадиган ва бошқарадиган холдинг компаниялар сонини оширишга ҳам ёрдам беради.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилашга, республика иқтисодиётига аҳоли ва инвесторлар бўш маблағларининг кенг ва фаол жалб этилишига хизмат қилади ва шу билан реал сектор корхоналарининг давлат кафолати ва банк кредитларига  боғлиқлигини камайтиради (банк секторига юк камаяди), давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки камаяди.

Шунингдек, ушбу қонуннинг қабул қилиниши Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” (Doing Business) ҳисоботида Ўзбекистоннинг рейтингини оширишга хизмат қилади.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"