Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4159
10193
9200

+993
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74508
308009
117485

+190524

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 751 450
Главная "БИРЖА" Банкротлик таомили муддатлари қисқармоқда

bankrot_180_1Сенаторлар парламент юқори палатасининг куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида  мамлакатимиз миллий қонунчилигини замонавий ва халқаро стандартларга мослаштирилган ҳужжатлар билан тўлдиришга хизмат қилувчи бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. Улардан бири – “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонуннинг иқтисодиётимиз ривожида тутган ўрни алоҳида эканлигини таъкидлаш жоиз. 

Чунки унинг  асосий мақсади  тўлов қобилиятини йўқотган ташкилотни соғломлаштиришга йўналтирилган ҳамда ундаги жараёнлар кредиторлар манфаатини ҳимоя қилиш,  ҳуқуқларини кенгайтириш ва тўловга қобилиятсизлик чоғида кўриб чиқилиши зарур бўлган тартиблар ҳамда муддатларни қисқартиришга қаратилган.

Қонунда банкротлик аломатларини белгилаш мезонлари тубдан кенгайтирилган. Яъни агар тегишли мажбуриятлар ва тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса ҳамда   агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса  булар қарздорнинг банкротлик аломатлари ҳисобланиши белгиланган.

Банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун иқтисодий судга бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилиб, мазкур жараёнларнинг алоҳида тартиблари аниқ кўрсатилган. Кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ҳамда банкротликнинг соғломлаштириш таомилларини қўллаш жараёнларини рағбатлантириш механизмлари ҳам назарда тутилган. Кредиторлар томонидан овоз беришда гуруҳларга бўлиш ва ҳар бир кредитор гуруҳининг овозларини алоҳида инобатга олиш амалиёти  акс эттирилмоқда.

Суд санацияси режасини тасдиқлашга оид қарорни қабул қилишда қарши овоз берган кредиторнинг талаби соғломлаштириш таомиллари самара бермасдан тугатиш таомилига ўтган тақдирда унинг илгариги талабидан кам бўлмаган миқдорда қоп­ланиши кафолатланган.

Шунингдек, корхона раҳбарига ва муассисларига   ёки мулкдорига нисбатан корхонани банкротликка олиб келган ҳаракатлари  учун жиноят иши қўзғатилган тақдирда, банкротлик тўғрисидаги ишни юритиш қўзғатилган жиноят иши юзасидан қарор жиноят ишлари бўйича суд томонидан қабул қилингунига қадар тўхтатиб турилиши белгиланмоқда. Қонунда суд санация­сини жорий этиш натижаларига аниқлик киритилган, шунинг­дек, қарздорнинг бошқарув органи ва таъсисчиларининг баъзи бир ваколатлари чегараланган. Бундан ташқари, унда банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъектларнинг иш қўзғатилишидан илгари тузилган битимларни давом эттириш имконияти, шунингдек, қарздорга ёки кредиторларга зарар етказувчи битимларни бекор қилиш бўйича аниқ шартлар ҳам бор. Қарздорнинг молиявий аҳволи ва ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши қайд этилган.

Шу билан бирга, ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш чоғида овоз беришда биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторлари иштирок этиши зарурлиги нормаси ўз ифодасини топган.

Кредиторларнинг ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, агар уни биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланиши акс эттирилган. Агар биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторлари ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилмаса, шунингдек, овоз бериш чоғида гуруҳлардан биридаги кредиторларнинг зарур миқдордаги овозлари тўпланмаса, иқтисодий судга қарздорни банкрот деб топиш ва тугатиш тўғрисида иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Алоҳида таъкидлаш керакки, амалдаги қонунда банкротликнинг суд санацияси ва ташқи бошқарув жараёнида қарздорнинг илгари тузилган битимларини давом эттириш ҳуқуқи белгиланмаган. Қарздорга манфаат келтирмайдиган банкротликдан илгари тузилган битимлардан бош тортиши лозим бўлган ҳолатлар ҳам аниқ кўрсатилмаган. Бу эса бизнес юритиш тизимига ўз салбий таъсирини кўрсатади. Бу каби салбий ҳолатларни бартарф этиш мақсадида киритилган ўзгартириш билан иқтисодий суднинг ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисидаги ажрими қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган шартномаларини бажаришни тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад этишга асос бўла олмаслиги белгилаб қўйилмоқда. Бу,  албатта, қарздорлар масъулияти ва жавобгарлигини ошириши билан бирга, тўлов қобилиятини йўқотган ташкилотни соғломлаштириш ҳамда кредиторлар манфаатини ҳимоя қилишни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Қонунни муҳокама қилиш жараёнида манфаатдор вазирлик ва идоралар масъуллари сенаторларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб қўшимча маълумотларни тақдим этишди. Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Тўлқин Набиев таъкидлаганидек, банкротлик таомилларини амалга ошириш ишларининг чўзилиб кетиши олдини олиш мақсадида  уларнинг муддатларини қисқартириш ва айрим босқичларини соддалаштириш  кўзда тутилган.  Яъни  кузатув таомили 4 ойдан  3 ойга,  суд санацияси таомили 30 ойдан  24 ойга, ташқи бошқарув таомили 24 ойдан  18 ойга,  тугатишга доир иш юритиш 12 ойдан  9 ойга қисқартирилмоқда. Хуллас, миллий қонунчилик умумқабул қилинган халқаро стандартларга мослаштирилиб, банкротликка оид ишда инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар, мулкдор ва кредиторларнинг ҳуқуқ-манфаатлари кафолатлари янада кучайтирилмоқда. Пировард мақсад Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботидаги “Тўловга қобилиятсизликни ҳал этиш” индикаторида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга қаратилган.

Бахтиёр УМАРОВ,  сенатор.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"