Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
246
8145
10097

-1952
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
251638
248364
0

+248364

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 236 906
Главная "БИРЖА" Солиқ органлари ҳам пеня тўлайди

soliq_160_2Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси умумқабул қилинган халқаро нормалар, солиққа тортиш соҳасидаги стандартлар, илғор синалган усуллар, Халқаро валюта жамғармаси хулосаси, Жаҳон банкининг маслаҳатлари, бошқа мамлакатлар экспертларининг тажрибалари, тадқиқот институтлари профессорларининг қарашлари, маҳаллий мутахассисларнинг фикрларини ўзида қамраб олган саккизта йўналишдан иборат тарзда ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида ушбу кодекс лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Дастлаб Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги мутасаддилари томонидан лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари ва унда акс эттирилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, солиқ тўловчилар ва солиқ органларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари қайта кўриб чиқилди. Солиқ назорати ўтказишнинг таҳлилга асосланган (инспектор аралашувисиз), шунингдек, солиқ текширувларининг ҳамда солиқ низоларини судгача ҳал қилишни ўтказиш тартиблари қайта ишлаб чиқилди. Солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш бўйича меъёрлар, шу жумладан, “битимларни қайта тузиш” қоидалари ва сохта  битимлар бўйича чегирмалар  берилмаслиги белгиланди.

Солиқ турлари бўйича киритилган асосий ўзгартиришларга кўра, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича манфий қолдиқни қайтариш ҳуқуқи берилмоқда. Асосий воситаларни сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олишнинг бир марталик тартиби киритилмоқда. Норезидентлар томонидан электрон хизматларни кўрсатишда уларни солиққа тортиш жорий этиляпти. ҚҚС давлат мулкларини ижарага бериш хизматларига жорий этилиши қайд этилмоқда. Фирибгарлик ҳолатларига нисбатан алоҳида жазо чоралари акс эттирилмоқда. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда тўлаш муддатлари қайта кўриб чиқилган.

Фойда солиғига оид янгиликларга кўра,  жорий тўловлар бўйича маълумотнома бекор қилинмоқда, бир марталик амортизация чегирмалари жорий этилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорларга тушумдан 25 фоиз миқдорида солиқ базасини аниқлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилмоқда. Тўлов манбаи эмас, балки уларнинг олувчиларидан фоизларни солиққа тортиш тартиби кўзда тутилмоқда. Ҳисобга олиш механизмини таклиф этиш орқали дивидендларни каскад усулида солиққа тортиш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда.

Мулк ва ер солиқларида алоҳида объектлар учун имтиёзлар бекор қилинган ҳолда пасайтирилган ставкалар жорий этилиши, мулк солиғи объектидан ускуналар чиқариб ташланиши, ер солиғини норматив қийматдан ҳисоблаб чиқариш тартиби татбиқ қилиниши кўрсатилмоқда.

Сув ресурсларидан  фойдаланганлик учун солиқ турига оид ўзгаришлар  белгиланган лимитдан ортиқ ҳамда тегиш­ли ҳужжатларсиз фойдаланганда, автомобиль воситаларини ювиш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан сувдан меъёрдан ортиқ фойдаланганда  солиқ ставкаларининг оширилишидан иборат бўлмоқда.

Назорат жараёнлари соддалаштирилиб, солиқ назорати шакллари 13 тадан 3 тага қисқартирилмоқда, яъни камерал солиқ текширувлари, чиқиш (ҳудудларга чиқиш орқали) солиқ текширувлари ва солиқ аудити қолдирилмоқда. Бунда текширувлар риск-анализ натижалари асосида амалга оширилади.

Келгусида  Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларни виждонли (яшил коридор), шубҳали (сариқ), мунтазам ҳуқуқбузарлар(қизил)га ажратиши назарда тутилган.   Шундан келиб чиқиб, виждонсиз солиқ тўловчи фаолиятини тўлиқ текшириш учун  солиқ аудити, шубҳали солиқ тўловчилар тоифаси камерал назорат – масофавий назорат ёрдам текширувларидан ўтказилади. Яшил коридорга мансуб виждонли солиқ тўловчилар билан эса текширувларсиз ишончли муносабатлар ўрнатилади. Масалан, камерал назорат текширувлари солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддати амал қилувчи даврни қамраб олади. Агарда солиқ тўловчи томонидан 30 кун давомида фарқлар бўйича аниқлаштирилган ҳисоботлар ёки ёзма тушунтиришлар берилмаса, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу солиқ тўловчига нисбатан  солиқ аудити тайинланади.

Кодекс лойиҳасидаги муҳим янгиликлардан бири бу трансферт нархлашдир. Ўзаро боғлиқ томонлар ўртасидаги нархланиш амалда объектив нархдан фарқ қилади. Жаҳон амалиётида  алоқадор (бир-бирига боғлиқ) шахслар назорат остида туради.  Эндиликда  бизда ҳам солиқ хизмати органи нархларнинг бозор нархлари билан солиштирганда объектив шаклланиши ҳамда солиқлар ва уларнинг тўланиши устидан тўлиқ назоратни амалга оширади.

Бошқа бир муҳим янгилик ортиқча тўланган солиқни қайтариш ёки ҳисобга олиш тартибига оиддир. Лойиҳада ортиқча тўланган солиқни қайтариш ёки ҳисобга олиш тартиби бўйича янги механизм назарда тутилмоқда. Солиқ тўловчининг ортиқча тўловини қайтариб бериш муддатидан ўтган ҳар бир кун учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан пеня тўлаш тартиби кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, ҳисоб-китобларни амалга оширишни соддалаштириш учун солиқлар, жарималар ва пенялар бир ҳисоб рақамга тўланади, аммо бухгалтерия ҳисоби алоҳида 3 турли ғазна ҳисоб рақамларида бажарилади.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида ортиқча тўланган ҚҚС суммасини мажбурий қоплаш (қайтариш) тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда. Солиқ кодексининг дастлабки таҳририга кўра, ортиқча суммани қайтариш фақат экспортчиларга нисбатан амалга оширилар эди, бошқа ҳолларда эса назарда тутилмаган.

Солиқ имтиёзлари йўналишида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида бундай имтиёзлар индивидуал хусусиятга эга бўлиши мумкин эмаслиги, айрим солиқлар бўйича улар  фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари билан белгиланган ставканинг пасайиши кўринишида, лекин 50 фоиздан кўп бўлмаган ва уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши таклиф қилиняпти.

Тадбирда солиқ сиёсати мақсадларини баҳолаш тамойиллари, кодекс лойиҳасидаги айрим муаммоли масалалар, қўшилган қиймат солиғидаги ўзгаришлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди, таклиф-тавсиялар ўртага ташланди. Бир қатор саволларга жавоблар берилиб,  ойдинлик киритилди.

Замира ТОЖИЕВА.
 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"