Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Марказий Осиёда ягона

CGF7Lc15157423279266_bФлезилин асосидаги винил гулқоғозлар хонадон ва офисларни безатишда кенг қўлланилади. Лекин мамлакатимизда ушбу маҳсулотга бўлган талаб шу кунга қадар бутунлай импорт ҳисобидан қоплаб келинмоқда эди. Яқинда “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки ташаббуси билан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Pergament Quality Exclusive” корхонасига уюштирилган пресс-турда журналистлар шоҳиди бўлдики, эндиликда мазкур маҳсулот ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда.

– Жамоамиз нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ягона флезилин асосли винил гулқоғозлар ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади, – дейди “Pergament Quality Exclusive” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Аваз Ғайбуллаев. – Маҳсулотларимиз сифати Европа ишлаб чиқарувчилариники билан бир хил бўлса-да, бозорга чет элникидан анча арзон нархда етказиб беряпмиз.

Маълумотларга кўра, ўтган йили республикамизга қарийб 12 миллион ўрам гулқоғоз импорт қилинган. Эндиликда “Pergament Quality Exclusive”  корхонасида йилига 2 миллион 640 минг ўрам гулқоғоз тайёрланиши кўзда тутилган.

– Бу билан чекланиб қолмаймиз, албатта, – дейди корхона таъсисчиси оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқотда. – Келгуси йилдан иккинчи линияни ишга тушириб, ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга ошириш ниятидамиз. Бундан ташқари, хом ашёнинг 30-40 фоизини маҳаллийлаштириш, турдош қурилиш материалларини ҳам тайёрлашни йўлга қўйиш устида изланиш олиб боряпмиз.

Корхона томонидан жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 39 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Қўшни мамлакатларга, шунингдек, Озарбайжон ҳамда Ҳиндистонга 1,4 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари корхонада ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга 5 триллион 306 миллиард сўмлик маблағ йўналтирди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"