Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
606
12995
13111

-116
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
141065
276658
82278

+194380

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 509 999
Главная "БИРЖА" Бюджетга оид қонун лойиҳасида нималар таклиф этилмоқда?

budjet_160_541512020 йилдан бошлаб мамлакатимиз давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланиши кутилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси томонидан  ўтказилган семинар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг  мазмун-моҳиятига бағиш­ланди.

Тадбирда парламент қуйи палатасидаги Давлат бюджети бошқармаси раҳбари  Комилжон Эрназаров иштирокчилар эътиборига мавзуга оид тақдимот намойиш этди ва келгуси йилги давлат бюджетини тасдиқлаш жараёнидаги асосий ўзгаришларга тўхталиб ўтди.

Амалдаги тартибда Олий Мажлис ваколатлари  давлат бюджети жами даромадлар солиқ турлари бўйича ва харажатлари соҳалар кесимида ҳамда маҳаллий бюджетлар жами даромадлар ва харажатлар, бюджет трансфертларни  тасдиқлашдан иборат бўлган. Таклиф этилаётган нормага кўра, парламент томонидан фақат республика бюджети харажатлари вазирлик ва идоралар кесимида, шунингдек, маҳаллий бюджетлар жами даромадлар ва харажатларининг умумий ҳажми маълумот учун қабул қилинади ҳамда бюджет трансфертлари тасдиқланади.

Халқ депутатлари вилоят кенгашлари  ҳозирда Президент қарори билан тасдиқланган давлат бюджетидан келиб чиқиб уларга етказилган жами даромадлар солиқ турлари бўйича ва харажатлари соҳалар кесимида (бунда маҳаллий кенгашда ўзгартириш киритишга ҳеч қандай ваколат йўқ), шунингдек, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари жами даромадлар ва харажатлар ҳамда бюджет трансфертларни (тақсимот маҳаллий кенгашлар тўлиқ ваколатида бўлган) тасдиқлайди. Келгусида маҳаллий кенгашлар томонидан давлат бюджети тўғрисидаги қабул қилинган қонундан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет жами даромад ва харажатлари мус­тақил шакллантирилиб, маълумот учун қабул қилинади. Фақат вилоят бюджети даромадлари солиқ турлари бўйича маълумот учун қабул қилинади (тақсимот маҳаллий кенгашларнинг тўлиқ ваколатида бўлади), вилоят бюджети харажатлари эса вилоят бошқармалари ва идоралар кесимида тасдиқланади (тақсимот маҳаллий кенгашларнинг тўлиқ ваколатида бўлади). Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари жами даромад ва харажатларининг умумий ҳажми маълумот учун қабул қилинади ҳамда бюджет трансфертлари тасдиқланади (тақсимот маҳаллий кенгашлар тўлиқ ваколатида бўлади).

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда  АҚШ, Франция, Россия, Жанубий Корея, Украина, Беларусь, Қозоғис­тон тажрибаси ва амалиёти ўрганилган.

Қонун лойиҳасида акс эттирилаётган янги нормалардан кутилаётган натижага кўра,  давлат бюджети даромадлари, солиқ турлари бўйича харажатларининг соҳалар кесимида Олий Мажлис ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан қайта-қайта тасдиқланишига барҳам берилади. Бугунги кунга қадар маҳаллий кенгашларда бюджетни қабул қилиш рамзий маъного эга бўлса,  таклиф этилаётган тартибда маҳаллий бюджетларнинг даромадларини солиқ турлари бўйи­ча ҳамда харажатларни бюджет ташкилотлари кесимида ўзлари белгилайди. Пировардида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ўзларига тегишли бўлган бюджетларни қабул қилишдаги ҳақиқий мустақиллиги таъминланади. Вазирлик ва идоралар бюджетларининг Олий Мажлис томонидан тасдиқланиши уларга ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига хизмат қилади. Давлат бюджети даромадлари қисмида бўлаётган ўзгаришлар маҳаллий ҳокимиятнинг иқтисодиётни ривожлантириш орқали солиққа тортиш базасини кенгайтиришга ва бюджетга тушадиган тушумларни кўпайтиришга бўлган қизиқишларини орттиради. Қарз маблағларини жалб қилиш бўйича чегараларнинг ўрнатилиши ушбу маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади ҳамда давлат бюджетининг узоқ муддатли барқарорлигига эришиш имконини беради.

Умуман олганда, “2020 йил учун Ўзбекистон Рес­публикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуннинг  қабул қилиниши давлат бошқаруви сектори барча даражаларининг бюджет борасидаги масъулиятини кучайтиради ҳамда бюджет ижроси интизомини янада мус­таҳкамлайди.

Замира ТОЖИЕВА.
 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"