Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
547
12995
13111

-116
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
141006
276658
82337

+194321

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 509 940
Главная "БИРЖА" Давлат молиясини ислоҳ қилиш

moliya_160Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш ва либераллаштиришда давлат молияси ҳамда солиқ сиёсатини такомиллаштириш ўтказилаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бу борадаги ҳозирги жараён ва истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилиш, натижаларни баҳолаш юзасидан таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

“Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашнинг ўрта муддатли истиқболида давлат молиясини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари” мавзуига оид ушбу тадбирда мамлакатимиз солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда инновацион омилларнинг ролини ошириш, тижорат банклари ликвидлилигини бошқаришнинг янгича усуллари, давлат бюджети даромадларини оширишда трансферт нархларини белгилашдаги солиқ назорати масалалари юзасидан  маърузалар  тақдим этилди.

Хусусан, янги таҳрирда ишлаб чиқилган Солиқ кодексидаги концепутал ўзгариш­ларга тўхталиб ўтилди. Чунончи, лойиҳада солиқларнинг тўланишини таъминлаш, солиқ тўлаш муддатларини кечиктириш  ёки узайтиришнинг янги тартибларини жорий қилиш, солиқ имтиёзларини бериш қоидаларини қайта кўриб чиқиш, солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши йўналтирилган меъёрларни белгилаш (битимларни қайта малакалаш бўйича қоида), сохта битимларни бекор қилиш, трансферт нарх шакллантириш устидан назорат бўйича меъёрларни, ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги назорат қилинадиган битимлар тушунчалари кўзда тутилмоқда.

Алоҳида моддада қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси сифатида махсус рўйхатга олиш тартиби, хорижий компания­ларнинг доимий муассасалари Ўзбекис­тонда амалга оширган айланмалари бўйича ҚҚСни мустақил тўловчилар бўлиши, хорижий компаниялар томонидан жисмоний шахсларга электрон шаклдаги хизматлар кўрсатганда, уларнинг ҚҚСни тўлаши тартиби, ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларини оптималлаштириш, бозор баҳосидан келиб чиққан ҳолда солиқ солишга концептуал ўтиш, асосий воситалар бўйича ҚҚСни бир мартада ҳисобга олиш, салбий ҚҚСни барча солиқ тўловчиларга қоплаб бериш кабилар ҳисобга олинмоқда.

Фойда солиғи бўйича моддада айрим ҳолларда (консолидациялашган гуруҳлар, оддий ширкат доирасида, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ихтиёрий равишда фойда солиғини тўлашга ўтиши) фойда солиғини тўловчи сифатида тан олиш, фойда солиғи бўйича имтиёзларни оптималлаштириш,  баъзи  тоифадаги солиқ тўловчилар учун “ноль” (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, ижтимоий соҳа, бюджет ташкилотлари, экспорт) ва пасайтирилган (электрон савдо) ставкаларни белгилаш, якка тартибдаги тадбиркорлар учун соддалаштирилган тартибда солиқ базасини аниқлаш масаласи ўз ифодасини топган.

Ер солиғига оид қисмда ҳозирги кунда солиқ солинмайдиган айрим тоифадаги ер майдонлари учун илгари берилган имтиёзлар ўрнига юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкасига пасайтирилган коэффициентлар (0,1 фоиз) киритилиши, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган юридик шахслар учун ер солиғини қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби жорий этилиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғини тўлаш муддатлари қайта кўриб чиқилиши кўрсатилган.

Ўзаро алоқадор тарафлар ўртасидаги битимларда шаклланадиган ва  иқтисодий-қиё­сий шартларда мустақил шахслар ўртасида битимлар тузишда қўлланилиши мумкин бўлган холис нархлардан фарқ қиладиган  трансферт нарх билан боғлиқ маълумотлар ҳам келтирилди.  Трансферт нархларни татбиқ этишнинг бош мақсади корпорация ичида солиқ солишни минималлаштириш ҳамда солиқ юки паст ёки имтиёзли солиққа тортиш тартиби амал қиладиган ҳудудларда жойлашган савдо корхоналарида фойдани жамлаш орқали ихтиёрида қоладиган соф фойдани оширишдан иборат. Таъкидланишича, халқаро тажрибада трансферт нархларни шакллантириш бўйича солиқ назоратини ўрнатиш, биринчидан, анъанавий бўлган бозор нархи, қайта сотиш нархи, жорий харажатлар усулларида, иккинчидан,  таҳлил ва фойдани тақсимлашга асосланган битим бўйича тоза маржа ҳамда битим бўйича фойдани тақсимлаш йўллари орқали амалга оширилади. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган трансферт нархларни шакллантиришга оид солиқ назоратини ўрнатиш усуллари эса таққосланадиган бозор нархлари, кейинги реализация қилиш нархи, харажат, таққосланадиган рентабеллик ва фойдани тақсимлаш каби усуллардан иборат.

Маърузаларда тижорат банклари ликвидлилигини бош­қаришнинг янгича йўлларига ҳам эътибор қаратилди.  Бу борада илмий изланишлар қилган олимларнинг эътирофича, ликвидлиликни бошқаришда, биринчидан,  тижорат банклари маблағларни жалб қилиш ва жойлаштириш учун жавобгар барча бўлимлар фаолиятини назорат қилиши ва ўз фаолиятини бу бўлимларнинг ишлари билан мувофиқлаштириши зарур. Иккинчидан, ликвидлиликни бошқариш соҳаси мутахассислари йирик омонатчилар ва кредитдан фойдаланувчиларнинг ҳисобварақдан маблағларни олиш ёки қўйиш бўйича режаларини имкон қадар олдиндан билиши лозим. Бу банк бошқарувчиларига ликвид маблағларнинг дефицити ёки ортиқчалиги юзага келган пайтда ўз ҳаракатларини режалаштириш имкониятини яратади. Учинчидан, ликвидлиликни бошқариш соҳаси мутахассислари ликвид маблағларни бошқаришнинг мақсадлари ва асосий йўналишларини аниқ билиши керак. Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳар бир банк ликвид маблағларининг бир қисмини Марказий банкнинг мажбурий захира ҳисобварағида сақлаши зарурлиги сабабли, ўз ҳисобварағидан маблағларнинг олинишини ҳисобга олишга мажбур. Бугунги кунда ликвид маб­лағларни бошқарувчи мутахассислар олдига етарли миқдордаги маблағларни топиш вазифасини қўйган ҳолда, банк ўзи учун манфаатли бўлган исталган кредитни тақдим қила олиши керак. Бошқача айтганда, тижорат банки ўзининг молиявий жиҳатдан барқарор мижозлари учун кредитга сўралган маблағларни ҳар қандай йўл билан бўлсада таъминлай олиши керак. Тўртинчидан, ликвид маблағларнинг дефицити ёки ортиқчалигига йўл қўймаслик учун банкнинг ликвид маблағларга бўлган талаби ва уларни жойлаштириш бўйича қарорлари доимий равишда таҳлил қилиб борилиши мақсадга мувофиқ. Ликвид маблағларнинг ортиқча қисми улар пайдо бўлган пайтдаёқ қайта инвестиция қилинмаслиги банк даромадининг йўқотилишига олиб келиши мумкин. Ликвид маблағларнинг дефицити тез суръат­ларда оптимал йўл билан бартараф этилиши зарур. Чунки шошилинч тарзда қарз олиниши ёки активларнинг сотилиши банк даромадининг бой берилиши каби салбий оқибатларга олиб келиши эҳтимоли мавжуд.

Анжуман давомида мавзуга оид кўплаб маърузалар эшитилиб, қизғин муҳокама қилинди, қатор таклиф-тавсиялар ўртага ташланди.

Ойдин ЛАТИПОВА.
 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"