Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
591
12995
13111

-116
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
141050
276658
82293

+194365

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 509 984
Главная "БИРЖА" Давлат дастури қандай бажарилмоқда

tadbirkor_160_2Парламент қуйи палатасида ўтказилган навбатдаги мажлисда  Вазирлар Маҳкамасининг Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили давлат дастурининг жорий йил учинчи чорагидаги ижросининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Давлат дастури 274 та банддан иборат бўлиб, жорий йилнинг тўққиз ойида 203 та банд ижроси белгиланган. Йилнинг тўққиз ойида  168 та банд тўлиқ бажарилган, якунига етказилмаган 24 та банд бўйи­ча киритилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилмоқда ҳамда 11 та вазифанинг муддати белгиланган тартибда узайтирилган.

Ҳисоботда келтирилган ҳар бир рақам ва далил депутатлар томонидан чуқур таҳлил қилинди. Давлат дастурида белгиланган муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий вазифалар, чора-тадбирларнинг ижроси ҳолати қизғин муҳокамалар марказида бўлди. Парламент вакиллари жойларда сайловчилар билан учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилаётган, бевосита давлат дастурига дахлдор бир қатор масалаларга ҳукумат аъзоларининг эътиборини қаратдилар.

Ҳукумат ҳисоботи юзасидан ҳар бир сиё­сий партия фракцияси ҳамда Ўзбекис­тон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари ўз нуқтаи назарини, танқидий мулоҳаза ва таклифларини баён қилдилар.

Хусусан, депутатлар давлатимиз раҳбарининг хорижий давлатларга амалга оширилган олий даражадаги ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган йўл хариталарида назарда тутилган топшириқлар ижросини вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз вақтида таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётганини таъкидладилар. Бундай камчилик­лар мамлакатга инвестиция оқими кириб келишига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қатъий чоралар кўрилиши лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан мурожаат­лар билан ишлашда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилиши натижасида 2202 нафар мансабдор шахснинг жавобгарлиги масаласи кўриб чиқилиши мазкур соҳадаги ишларни тизимли йўлга қўйишда, айниқса, мансабдорларнинг ижро интизоми борасидаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши зарурлиги таъкидланди.

Давлат дастурини самарали амалга оширишда божхона, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан имтиёзларни тақдим этишга бўлган амалдаги ёндашувни қайта кўриб чиқиш кераклиги айтиб ўтилди. Тадбиркорликни ривожлантириш, давлат дастурларини амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органларидаги мавжуд бюрократик тўсиқ ва субъектив омилларни бартараф этиш юзасидан ҳукумат алоҳида кўрсатмадан иборат норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиб, қатъий назоратни амалга ошириши лозимлиги, зарур ҳолларда депутатлар билан бу соҳада фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш фойдадан холи эмаслиги қайд этилди.

Дастурнинг 155-166-бандларида белгиланган давлат тиббиёт муассасаларини молиялаштириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, “маб­лағ бино учун эмас, балки бемор учун” тамойили асосида ишни ташкил этиш, ирсий касалликларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлаш масаласининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, бу борада тарғибот ишларини амалга ошириш назарда тутилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ишлаб чиқилмагани танқид қилинди. Мажбурий тиббий суғурта тизимига босқичма-босқич ўтиш, соғлиқни сақлаш эҳтиёжи учун ажратилаётган маблағларни жамлаш ва тақсимлаш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутадиган мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифа ҳам ортга сурилаётганига эътироз билдирилди. Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш, босқичма-босқич давлат буюртмаси, табақалаштирилган тўлов-контракт тизимини жорий этиш орқали ўзини ўзи молия­лаштириш тизимига ўтказишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойи­ҳаси ҳанузгача тасдиқланмагани танқид остига олинди.

Тадбирда жорий йилнинг тўртинчи чорагида давлат дастурининг ижроси устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш, парламент назоратининг барча шаклларидан унумли фойдаланиш даркорлиги эътироф этилди. Мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш ҳамда миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, ҳудудларимизни ижтимоий ривожлантириш натижасида аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш борасидаги тадбирларнинг самарали амалга оширилиши зарурлиги таъкидланди. Айни масалалар юзасидан  таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"