Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
537
12995
13111

-116
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
140996
276658
82347

+194311

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 509 930
Главная "БИРЖА" Завод давлат улушини сотиш тартиби ва шартлари

Qungirot-sz_180Президентимизнинг 2019 йил 3 апрелдаги  “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,  “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ устав капиталининг 51 фоиз  улушини сотиш назарда тутилган. Давлат мулкини сотишда тендер савдолар ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан  “Ernst & Young Advisory” МЧЖ инвестиция маслаҳатчиси иштирокида салоҳиятли инвесторларнинг энг яхши таклифларини танлаш йўли билан улушни бир неча босқичдаги тартиб ва шартларда сотишни кўзда тутувчи ўзгартириш­лар киритилган.

Биринчи босқичда келишилган узун рўйхатдаги потенциал инвесторларга тизерни (объект ҳақида қисқа ахборот маълумотнома) тарқатиш тадбири амалга оширилмоқда.

Иккинчи босқичда қизиқиш билдирган салоҳиятли инвесторлар билан махфийлик тўғрисидаги шартномани имзолаш, қисқа рўйхатни белгилаш, махфийлик тўғрисидаги шартномани имзолаш якуни бўйича инвес­торларга ахборот меморандуми ва тартиб хатини, инвесторлар томонидан мажбурий бўлмаган таклифларни тақдим этиш ишлари олиб борилмоқда.

Инвесторлар томонидан тақдим этилган мажбурий бўлмаган таклифларни таҳлил қилиш, келишиш ва энг жозибадорини танлаш, мажбурий бўлмаган таклифлар таҳлили натижаси бўйича танланган салоҳиятли инвесторларга фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда виртуал маълумотлар хонасини тайёрлаш ва очиш инобатга олинган.

Сотилаётган объектни салоҳиятли инвесторлар томонидан комплекс текширувдан ўтказиш (дью-дилиженс),  инвестицион маслаҳатчи томонидан комплекс текширувни мувофиқлаштириш, ўтказилган текширувлар натижалари бўйича инвесторлар томонидан мажбурий таклифларни тақдим этиш белгиланган. Шунинг­дек, бу босқичда инвесторларнинг энг яхши мажбурий таклифини таҳлил қилиш ва танлаш, улар билан кейинги музокараларни олиб бориш, танланган энг яхши таклифни Давлат мулкини сотишда тендер савдолар ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, юридик ҳужжатларни тайёрлаш (олди-сотди шартномаси ва бошқа зарур бўлган келишувлар), танланган инвестор билан юридик ҳужжатларни келишиш ва мазкур ҳужжатларни имзолаш ва битимни ёпиш жараёнлари ўрин олган.

Сотиш шартлари эса  корхонанинг асосий фаолият
турини сақлаб қолиш, кальцийнацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 200 минг тоннадан 450 минг тоннагача кўпайтириш ва бошқа (янги) турдаги маҳсулотларни тайёрлаш (инвес­тицион мажбуриятларни бажариш муддатлари 2019–2024 й.),
янги иш ўринларини яратиш шаклидаги ижтимоий мажбурият­ларни қабул қилишдан иборат.

Харидорларни аниқлашда энг катта сотиб олиш тўловлари ҳамда инвестицион ва ижтимоий мажбурият­ларни таклиф этган инвесторга афзаллик берилади.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"