Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4529
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
203690
276658
19653

+257005

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 572 624
Главная "БИРЖА" Корхонани тугатиш содда ва камхарж бўлади

tadbirkor_160_2Таҳлилларга қараганда, охирги 20 йилда амалда бўлиб турган тартибга мувофиқ, битта корхонани тугатишга 17 та ҳужжатни тўплаш, 6 та орган ва ташкилот билан ҳамкорликда ишлаш, бу жараён учун камида 83 кун вақт  сарфлаш талаб этилади.

Президентимизнинг 2019 йил 7 июндаги “Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан эса 2020 йил 1 январдан бошлаб  бу борада янгича тартиблар жорий этилади.

Давлат солиқ қўмитаси билан Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган матбуот анжуманида  шу ҳақда маълумот берилди.

Келгуси йил январдан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва  қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзининг устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссиялар тугатилади.

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби бекор қилинади.

Давлат органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини жорий этиш орқали тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар ва тартиб-таомиллар қисқартирилади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб  жорий этиладиган тартибга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни  ихтиёрий тугатишда бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди.  Бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилади.  Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди.  Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган  тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади. Молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими  орқали бажарилади.  Корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмайди.

Янги тартибга кўра, тадбиркорлик субъектлари – жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш талаб этилмайди.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этади.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади. Ҳаракатсиз режимдаги  корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқаради.

Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида  бир қатор амалдаги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги қарори билан эса Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Ушбу ҳужжатларнинг ҳаётга татбиқ этилиши тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш жараёнлари билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, шаффофлигини ошириш, шу орқали  коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади. Зеро, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи  бизнесни очиш қандай қулай ва оддий бўлса, уни тугатиш ҳам худди шундай содда ва кам харажатли бўлиши керак, деган талабни қўймоқда.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"