Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6000
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177956
286969
35076

+251893

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 417 015
Главная "БИРЖА" Ноқонуний сарфланган маблағларнинг 1,3 млрд. сўми бюджетга тикланди


budjet_160_54151Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг асосий вазифаларидан бири замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали текширишларни қисқартириш ҳамда натижадорлигини ошириш ҳисобланади.

Бугунги кунда мазкур департамент ўзига юклатилган вазифадан келиб чиқиб, бюджет ташкилотларида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар маблағларининг сарфланишида бюджет

қонунчилигига риоя этилиши юзасидан бюджет ташкилотларига бормасдан, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда масофавий (камерал) назорат ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, жорий йилда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими вазирлиги тизимидаги 1147 та касб-ҳунар коллежи бўйича ўтказилган камерал назорат тадбирлари натижасида 2,1 млрд. сўмлик бюджет маблағларининг асоссиз харажатлари олди олинди.

Масофавий назорат орқали кузатилган шубҳали молиявий операциялар юзасидан 205 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейда ўтказилган назорат натижасида 8,3 млрд. сўмлик бюджет маблағи бюджет қонунчилиги талабларига амал қилинмаган ҳолда сарфланганлиги аниқланди. Бундай тадбир ўтказилган касб-ҳунар коллежларининг 15 тасида ҳақиқатда ишламаган шахслар номига иш ҳақи ҳисобланиши оқибатида улар номидаги пластик карточкаларга 2 705,3 млн.сўмлик бюджет маблағи асоссиз ўтказиб юборилган. Мисол учун, Тошкент шаҳри Олмазор тиббиёт коллежида ҳақиқатда ишламаган ва ўтган йилларда ишдан бўшаб кетган ходимларнинг фамилияси, исми ва шарифи ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар қайдномаларига киритилиб, жами 1 847,3 млн. сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний тўловга чиқарилган. Шунингдек, ушбу коллежда тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган 13 нафар талабадан ундирилган 21,2 млн. сўм миқдоридаги контракт пуллари банк муассасаси орқали коллежнинг ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан, сохта тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш йўли билан харажатга чиқарилган.

Айрим касб-ҳунар коллежларининг бош ҳисобчилари томонидан бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (“ЎзАСБО” дастурий мажмуаси) иш ҳақини ҳисоблаш модулининг қайта ҳисоб-китоблар қисмига асоссиз маълумотлар киритиш йўли билан 2 774 млн. сўмлик бюджет маблағи ортиқча сарфланган. Масалан, Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация касб-ҳунар коллежи ҳисобчилари томонидан 18 нафар ходим (директор, ҳисобчилар, ётоқхона навбатчиси, ахборот-ресурс маркази мутахассиси ва ўқитувчилар) номига 132 млн. сўмлик иш ҳақини “ЎзАСБО” дастурий мажмуасининг қайта ҳисоб-китоблар қисмига киритиб, асоссиз харажатга чиқариб юборилган.

Бундан ташқари, 48 та касб-ҳунар коллежида иш ҳақи фонди ва махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан 1 968 млн. сўмлик мукофот ва моддий ёрдам пуллари ҳеч қандай асос бўлмаса-да тўлаб берилган. Жумладан, Ғузор қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида 2018 йилда махсус комиссиянинг қарори ва тегишли буйруқ қабул қилинмасдан 10 нафар ходимга (директор, директор ўринбосарлари, ҳисобчилар, ишлаб чиқариш таълими устаси ва ўқитувчилар) 442 млн. сўмлик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилган.

Бир қатор касб-ҳунар коллежларида эса ходимларнинг иш ҳақларини “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида ҳисобланиб, пластик карточкаларига ўтказиш рўйхати белгиланган тартибда банк муассасаларига тўғридан-тўғри электрон (онлайн) тарзда юборилмасдан, амалдаги тартибга зид равишда бошқа рўйхатларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига тақдим этиш йўли билан 353 млн. сўмлик бюджет маблағи асоссиз харажатга чиқариб юборилган.

Назорат тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний сарфланган маблағларнинг 1,3 млрд. сўми бюджетга тикланиши таъминланди. 7,3 млрд. сўмлик бюджет интизомини бузиш ҳолатлари аниқланган 92 та назорат тадбири ҳужжатлари қонуний чоралар кўриш учун прокуратура органларига юборилди ҳамда бюджет ва смета-штат интизомининг бузилишига йўл қўйган касб-ҳунар коллежларининг 15 нафар мансабдор шахси­га ўрнатилган тартибда маъмурий жарима қўлланилди.

Молия вазирлиги ахборот хизмати.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"