Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
349
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172305
286969
40728

+246241

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 411 363
Главная "БИРЖА" Катта ютуқларга эришаётган “кичик академия”


maktab_160_5412Билим ўқиш-ўрганиш ва мутолаа воситасида шаклланади, такрор орқали мустаҳкамланади. Қобилият эса инсоннинг индивидуал салоҳияти ва имкониятларига боғлиқ бўлиб, бола мурғаклигидаёқ ниш уради, таҳсил жараёнида намоён бўла бошлайди. Бинобарин, бундай иқтидорга эга ўғил-қизларни тўгаракларга жалб этиб ўз устида кўпроқ ишлашга ундаш, ихтирочилик ва кашфиётчилик борасидаги ютуқларини рағбатлантириш фойдадан холи бўлмайди.

Баралла айтиш мумкинки, бу борада пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 300-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида диққатга молик ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларга чуқур билим бериш, онг-шуурига инсоний туйғуларни, боқий қадриятлар ва эзгу фазилатларни чуқур сингдириш асноси ақлий-маънавий қобилиятини аниқлаб, рўёбга чиқариш учун кенг шароитлар яратилмоқда. Турли фанлар ва йўналишлардаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, дарсдан ташқари машғулотлар ўтказилмоқда. Масалан, мактабнинг ихтиёрий-ижодий уюшма мақомидаги “Кичик академия”сини олайлик. У 2005 йили ташкил этилган. Зиммасига иқтидорли ўқувчилар илмий ёки ижодий ишлар билан шуғулланиб, иқтидорларини намоён этишлари, адабиётлардан оқилона фойдаланишни ўрганишлари, касб танлашлари ва эзгу орзу-ниятлари сари дадил интилишлари учун кўмаклашишдек масъулиятли ва шарафли вазифа юклатилган.

Тиниб-тинчимас муаллима Малика Абдуллаева раҳбарлик қилаётган бу уюшма 2018 йилгача тўртта, яъни иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, фан оламидаги ёш изланувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда маданият ва спорт йўналишлари бўйича иш олиб борди. Жорий йилда уларнинг сафига ёш ихтирочилар ва дастурчилар йўналиши ҳам қўшилди. Шунга кўра, “Кичик академия” аъзолари сафи кенгайди. Улар машғулотлардан ташқари мактабда турли соҳа намояндалари билан уюштириладиган учрашувларда ҳам фаол қатнашадилар. Ўқув йили ниҳоясида эса изланишлари самарасини махсус кенгаш олдида ҳимоя қиладилар.

Энг муҳими, уюшма вакиллари мактаб, туман, шаҳар ва республика миқёсидаги олимпиадаларда, билимлар беллашувларида, фанлар бўйича кўрик-танловларда маҳоратларини намойиш этиб, яхши натижаларга эришмоқдалар. Ҳатто халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида ҳам катта муваффақият қозонмоқдалар. Чунончи, муқаддам Наргиза Тоҳирова каратэ бўйича икки бор, муай-тай бўйича бир марта Осиё чемпиони бўлган эди. Кейинчалик бундай омад унинг издошларига ҳам насиб этди. 5-синф ўқувчиларидан Фахриёр Нажмиддинов Малайзияда, Султонали Раупов Боку шаҳрида, 7-синф ўқувчиси Виктория Цой Парижда, 9-синф ўқувчиси Сайёра Абдуҳамидова Санкт-Питербургда бўлган ҳар хил йўналишдаги беллашувларда ғолиб­лик супасини забт этиб, Ўзбекистон номини янада улуғладилар.

Ёки бошқа мисол. Мактабнинг собиқ ўқувчиларидан Рустам Раҳимов Корея Рес­публикасининг Конкук университети магистратурасини битириб, фан доктори илмий даражасини олди. Феруза Абдуллаева ва Индира Раҳимова ҳам айнан шу мақсадда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетларида жиддий тадқиқотлар олиб боришди. Шоҳруҳхон Рустамхонов эса 2017 йилги “Электрон ахборот-таълим ресурслари” кўрик-танловининг республика босқичида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда “Кичик академия”нинг обрў-эътибори янада ошиб, Тошкент шаҳрида мавжуд мактабларда унинг фаолияти кенг тарғиб қилинмоқда.

Бу янглиғ далиллар яқинда уюшманинг 2018-2019 ўқув йилидаги фаолияти якунига бағишлаб фестиваль шаклида ўтказилган илмий-амалий ҳисоботида иштирокчилар томонидан мамнуният ила қайд этилди. Тадбир чоғи энг сара илмий-техникавий ва ижодий ишларидан намуналар намо­йиш қилинган иқтидорли ўқувчилар орасидан келгусида юрт корига ярайдиган етук мутахассислар етишиб чиқишига қатъий ишонч билдирилди. Пировардида барча якдиллик билан “Кичик академия”нинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.

Дилором ҲАЙДАРОВА,

Сергели туманидани 300-давлат

ихтисослаштирилган умумтаълим

мактаби ўқитувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"