Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5975
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177931
286969
35102

+251867

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 416 989
Главная "БИРЖА" Ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди


imzo_160Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорларидан бири бўлиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб бормоқда. Айниқса, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларидаги алоқалар жадал ривожланмоқда.

Юртимизда Хитой сармояси иштирокида тузилган 1000 дан зиёд корхона, шу жумладан, юз фоиз ушбу давлат капитали билан ташкил этилган 100 дан ортиқ компания самарали фаолият юритмоқда. Нефть-газ, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, транспорт, қурилиш ва телекоммуникация тармоғига оид 73 та Хитой компаниясининг ваколатхоналари бу ерда аккредитациядан ўтган. Айни пайтда ҳамкорлик миқёсини янада кўтариш ҳар икки томон манфаатларига мос келиб, энг асосийси муносабатларни янги йўналишлар асосида кенгайтиришга бўлган ўзаро қизиқиш тобора кучайиб бормоқда.

Мамлакатимиз Савдо-саноат палатаси томонидан ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес учрашувида шулар ҳақида сўз юритилди. Унда Хитой Халқ Республикаси халқаро савдога кўмаклашиш қўмитасининг Сиань шаҳридаги кичик қўмитаси раиси Лун Сяохуа бошчилигида ушбу давлатнинг 20 дан ортиқ етакчи компанияси раҳбарлари иштирок этишди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Хитой бозорига тўқимачилик товарлари, тайёр ҳамда қайта ишланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бермоқда. Шунингдек, уларнинг экспорти миқёсини кўпайтиришдан, ушбу давлатнинг замонавий ва юқори технологияли асбоб-ускуналаридан ишлаб чиқаришни модернизациялашда фойдаланишдан манфаатдор. Ўз навбатида, Хитой томони Ўзбекистон маҳсулотларини кўпроқ олиш тарафдори. Энг муҳими, аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан икки томонда ҳам катта салоҳият мавжуд.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Хитойнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳиятлари намойиш этилди. Чунончи, Сиань шаҳрининг инвестиция, бизнес, инфратузилма, логистика бўйича улкан имконият ва салоҳияти билан таништирилди. Хитойнинг электромеханика, минерал хомашёларни қайта ишлашга мўлжалланган ускуналар, турли насос клапанларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Чжиэнь” акциядорлик жамияти, сувни саноат усулида тозалаш бўйича лойиҳаларни амалга оширувчи “Аньдэ” Шенсин илмий-технологик компанияси фаолия­ти ҳақида маълумотлар берилди.

Меҳмонлар эътиборига эса “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзтўқимачиликсаноат” ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмалари томонидан ушбу соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар, уларда хорижий инвесторларнинг иштироки учун яратилган шароитлар хусусида маълумот берилди. Хитойлик инвесторлар бир қатор лойиҳалар, масалан, сариёғ, пишлоқ, болалар озиқ-овқатлари, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Учрашув якунида Хитой Халқ Республикаси халқаро савдога кўмаклашиш қўмитасининг Сиань шаҳридаги кичик қўмитаси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаси, шунингдек, икки томон хусусий секторлари ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйиш, ўзаро маҳсулот етказиб беришни ташкиллаштириш, чунончи, электротехника соҳасида ҳамкорлик қилишга оид ҳужжатлар имзоланди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"