Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5755
10313
9625

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188753
269151
42097

+227054

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 314 693
Главная "БИРЖА" Жавобгарлик нега кучайтирилди?

 


agro_160Мамлакатимизда экин майдонлари ва томорқа ерлардан самарали фойдаланиш фуқаролар бандлиги ва аҳоли фаровонлигини оширишнинг асосий омилларидан биридир.

Аммо бу масалага эътибор берилаётганига қарамасдан, ўрганиш натижалари ушбу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан аниқ чоралар кўришни тақозо қилмоқда. Зеро, таҳлилларнинг кўрсатишича, сўнгги йилларда экин, шу жумладан, қишлоқ хўжалигидаги суғориладиган ер майдонларини ҳисобдан чиқариш ҳолатларининг кўпа­йиб бораётгани кузатилган. Бунга эса ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ўзбошимчалиги ҳамда бепарволиги сабаб бўлмоқда. Бундай қонун бузилишига, асосан, ер майдонлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний қурилишларга нисбатан эгалик ҳуқуқини бериш шаклида йўл қўйилмоқда. Энг ачинарлиси, бу масалада бирор шахс жавобгарлиги ҳал этилмаган. Масалан, Жиноят кодексининг 168 ва 201-моддаларига кўра, фақатгина мансабдор ва мансабдор бўлмаган шахсларнинг ер майдонларини сотиб, пора олганлик ҳолати бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Қонунчиликдаги ушбу бўшлиқ аксарият фермер хўжаликлари раҳбарлари учун қўл келиб, уларнинг фуқаролар билан тил бириктирган ҳолда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганликлари аниқланган. Прокуратура органлари томонидан ўтган йили ўтказилган назорат тадбирларида 837 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахс томонидан ўзбошимчалик билан 331,1 гектар ер майдони эгаллаб олинганлиги маълум бўлган. Аммо бунга йўл қўйган доимий ва ижара асосида ерлардан фойдаланувчи мансабдор шахслар қонунчиликда жавобгарлик белгиланмагани оқибатида жазосиз қолган. Бу эса йиллар давомида соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлган. Эндиликда уларнинг фикр­-мулоҳазалари асосида тайёрланиб қабул қилинган “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан бундай ҳолатларнинг олди олинадиган бўлди.

Унга кўра, Жиноят кодекси ердан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни янада аниқ акс эттирган янги 1971-модда билан тўлдирилди. Мазкур моддага мувофиқ, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Янги модда билан юқоридаги қилмиш такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, жавобгарлик янада оғирлашади. Яъни энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Мазкур моддада, албатта, қилмишни енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳам назарда тутилган. Яъни жиноятни биринчи маротаба содир қилган шахс, агар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

Ер билан боғлиқ муносабатларда бош­қа бир аянчли ҳолат ер ажратиш тартиби бузилаётгани билан изоҳланади. Чунки бунинг оқибатида қишлоқ хўжалигидаги суғориладиган ерлар муомаладан чиқиб кетмоқда. Прокуратура органлари томонидан 2018 йилда ўтказилган назорат тадбирларида бир минг 830 та ҳолатда мансабдор шахслар томонидан 30 минг 755 гектар ер майдони ноқонуний ажратилганлиги аниқланган. Бу эса сон жиҳатдан ўсиб бораётган аҳолини озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис, Жиноят кодексига 2294-модда қўшилди. Унга кўра, ер бериш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат такроран содир этилса ва суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тўлдирилган қисмларида белгиланганидек, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Бундай ҳуқуқбузарликни биринчи маротаба содир қилган шахс, агар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ўз ифодасини топган янги моддага асосан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Уч ойдан сўнг кучга кирадиган мазкур қонун ердан оқилона фойдаланишда фуқаролар масъулияти ва жавобгарлигини ошириш ҳамда бу борадаги ҳуқуқбузарлик­ларнинг олдини олишга хизмат қилиши шубҳасиз. Шу кунларда жойларда ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида оддий тилда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Турғун ИСКАНДАРОВ,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"