Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3647
9200
9779

-579
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
63802
308009
128191

+179818

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 740 744
Главная "БИРЖА" Янги ислоҳотлар – имкониятлар


ipak_160мамлакатимизда бугунги кунда ҳам қишлоқ хўжалигининг асосий соҳаларидан биридир. Жаҳон бозорида ипак маҳсулотларига бўлган талабнинг тобора ошиб бораётганлиги, ўз навбатида, юртимизда пилла етиштириш ҳажмини босқичма-босқич ошириш ва сифатини янада яхшилашни тақозо этмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 4 декабрдаги “Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тармоқни янги босқичга кўтариш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берди. Ушбу ҳужжатга асосан, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар 2023 йил 1 январга қадар муддатда мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилди. 2019 – 2021 йилларда тармоқдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратиладиган банк кредити ставкасининг 50 фоизини, лекин 10 фоизлик ставкадан ортиқ бўлмаган миқдорини Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш тартиби ўрнатилди. 2023 йил 1 январга қадар тармоқ ташкилотлари томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳисобига олиб келинадиган ва ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан 7 йилгача бўлган технологик ускуналарга ҳам божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллашга рухсат берилди.

Пиллачилик тармоғини ривож­лантириш, пилла етиштириш ва уни қайта ишлаш жараё­нига замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш, ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш ҳажм­ларини ошириш ҳамда тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ бу борада айрим камчиликлар, жумладан, ҳанузгача пилла хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош тайёр ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадаллаштириш бўйича айрим тўсиқлар бор эди.

Мазкур қарор мавжуд муаммоларни бартараф этиш, янги интенсив тутзорлар ва тут қаторлари барпо этишни рағбатлантириш, тармоққа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш, илғор технологиялар, инновацион ғоялар, илмий ишланмалар ва илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш, пилла хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош тайёр ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг турларини кўпайтиришни янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Хулоса ўрнида айтсак, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, берилаётган имтиёзлар барча ҳудудларда ушбу тармоқни янада ривожлантириш, ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланишга янада туртки бўлишига ишонамиз.

Гулбаҳор ГАНДЖАЕВА,

Бош прокуратура ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши

устидан назорат қилиш

инспекцияси катта инспектори.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"