Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3485
9602
10024

-422
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
216272
269151
14578

+254573

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 342 212
Главная "БИРЖА" ЭИЗлар фаолиятини ташкил этишнинг хориж тажрибаси


eiz_160Ўтган асрнинг 50-йиллари охири ва 60-йиллари бошида АҚШ ва Японияда хўжалик юритишнинг янги шакли сифатида эркин иқтисодий зоналар ташкил этилди. 1970 йилларнинг ўрталарига келиб бундай ҳудудлар Ғарбий Европа мамлакатларида, хусусан, Германия ва Буюк Британияда ҳам фаолият кўрсата бошлади. Дастлаб эркин иқтисодий ҳудудлар алоҳида олинган мамлакатнинг дарё ҳамда денгиз портларида, темир йўл вокзалларида, халқаро аэропортларида, сайёҳлик ва алоҳида олинган саноат марказларида ташкил этилган.

Халқаро амалиётда эркин иқтисодий зоналарнинг 30га яқин тури мавжуд. Ҳозирги вақтда эса эркин иқтисодий зоналарнинг – эркин савдо, эркин божхона, эркин ишлаб чиқариш ва эркин илмий-техник зоналари кенг тарқалган. Уларнинг ҳар бири эркин иқтисодий зона тоифасига кирса-да, бажарадиган вазифаларига асосан бир-биридан фарқ қилади. Эркин иқтисодий ҳудудлар ўз фаолиятига қараб турли гуруҳларга ажратилади. Бу гуруҳлар қуйидагилардан иборат:

1. Эркин савдо зоналари:

– эркин божхона зоналари;

– эркин портлар;

– транзит зоналар.

2. Саноат ишлаб чиқариш зоналари:

– савдо ишлаб чиқариш зоналари;

– импорт ўрнини босувчи зоналар;

– экспортга йўналтирилган зоналар.

3. Илмий-технологик зоналар:

– инновацион марказ;

– илмий парклар;

– тадқиқот парклари.

4. Хизмат кўрсатувчи зоналар:

– банк ва суғурта хизматлари зоналари;

– оффшор зоналар;

– рекратцион зоналар.

5. Комплекс зоналар:

– эркин тадбиркорлик зоналари;

– махсус иқтисодий зоналар;

– алоҳида режимга эга зоналар.

Ҳозирги вақтда дунёнинг 130 га яқин мамлакатида 400 га яқин эркин савдо зоналари, 400 дан зиёд технопарклар, 300 га яқин саноат ишлаб чиқариш ва 100 дан зиёд сервис (хизмат кўрсатиш) зоналари фаолият юритмоқда. Эркин иқтисодий зоналарнинг энг кўпи АҚШда жойлашган. Эркин иқтисодий зоналар фаолияти асосан автомобиллар йиғиш ва маҳаллий ёки хорижий хомашёлар (ярим тайёр маҳсулотлар) асосида бошқа тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобига кенгаймоқда.

Деярли барча мамлакатлар ўз ҳудудларида ташкил этилаётган эркин иқтисодий зоналарнинг мақсади ва уларнинг фаолият юритиш тартибларини мустақил белгилайдилар. Ушбу омиллар таъсирида эркин иқтисодий зоналар Хитой, Жанубий Корея, Малайзия ва Ҳиндистонда юқори даражада самара кўрсатган бўлса, айрим мамлакатларда, масалан, Индонезия, Шри-Ланкада кутилган натижани бермади.

Иқтисодиёти юксак тараққий этган давлатларда эркин иқтисодий зоналар мамлакатдаги тадбиркорлик фаолияти фаоллиги паст ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, мамлакат минтақаларида шаклланган номутаносибликни қисқартириш мақсадида ташкил этилган. Ўз даврида бундай ҳолат Ғарбий Европа ва Канадада ҳам амалга оширилган. Осиёнинг янги индустриал мамлакатлари – Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Филиппин ва бошқаларда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишдан асосий мақсад мазкур зоналарга хорижий капитал ва юқори технологияларни жалб қилиш, миллий ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллий ишчи-ходимларнинг касбий малакаси даражасини оширишдан иборат. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу мамлакатларда эркин иқтисодий зоналарга иқтисодий ўсишнинг локомотиви сифатида қаралади. Бу зоналарга жалб этилган хорижий капитал ва юқори технологиялар ёрдамида замонавий ишлаб чиқариш ташкил этилади ва пировард натижада бу ерда ишлаётган маҳаллий ишчи кучининг касбий малака даражаси ортиб боради.

Иқтисодиёти тараққий топган мамлакатларда эркин иқтисодий зоналарнинг барча турлари ташкил этилган. Улар таркибида эркин савдо зоналари ва эркин илмий-техник зоналар бошқа зоналарга нисбатан кенг тарқалган ҳамда жадал ривож­ланган.

Хитой асосан эркин иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳозирги вақтда дунёда энг тез суръатлар билан ривожланаётган мамлакатлардан бирига айланди. Мазкур мамлакат айни пайтда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда энг юқори натижаларга эришмоқда. Шу боис дунёдаги кўплаб мамлакатларда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва улар фаолиятини тартибга солишда Хитой тажрибасидан кенг фойдаланилмоқда.

Мамлакатларда ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудларга чет эл капиталини жалб қилиш ва улар фаолиятини тартибга солиш, бошқариш ва рағбатлантириш масалаларини тадқиқ этишда Хитойдан ташқари Жанубий Корея, Ҳиндистон, Литва, Норвегия, Сингапур, Бразилия, Малайзия каби давлатларнинг бой амалий тажрибасини ҳам ўрганиш ҳамда тегишли хулосалар чиқариш мақсадга мувофиқдир. Бу мамлакатларда чет эл инвестициялари ҳажмининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатган бир қатор омиллар бор. Булар: иқтисодиётда хусусий мулкнинг юқори мавқеи ва такомиллашган рақобат муҳитининг мавжудлиги, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий барқарорлик, кенг ва тўлов қобилиятига эга ривожланган истеъмол бозорининг, бой ва турли хилдаги табиий ресурслар захираларининг мавжудлиги, хорижий капитал учун турли иқтисодий имтиёзлар ва рағбатлантириш тизимининг жорий этилгани, аҳолининг интеллектуал салоҳияти юқорилиги ва бундан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш имкониятларининг кенглиги, чет эл капиталининг эркин фаолият юритиши учун тегишли институционал тизимнинг борлиги ва бошқалар.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш, уларда инвес­тицион муҳитни такомиллаштириш, хорижий ва маҳаллий капитални жалб қилиш учун юқорида қайд этилган мамлакатлардаги ижобий тажрибани қўллаш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.

И. АЛИМОВ,

ТДИУ доценти, и.ф.н.,

Ш. ЖАМОЛОВ,

ТДИУ магистранти.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"