Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8665
9662
7675

+1987
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
238789
261212
0

+261212

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 364 729
Главная "БИРЖА" 2018 йилда даромадлар қатори харажатлар ҳам ошган


daromad_160_55412“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2018 йил Ўзбекистон халқи ҳаётида қандай из қолдиргани ҳақида сўров ўтказилди.

Сўровда иштирок этганларнинг 87,4 фоизи мамлакатимизда иқтисодий фаоллик сифатли ўсишининг янги даври бошланган, деб ҳисоблашган. Рес­пондентларнинг 82,1 фоизи ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, маъмурий тўсиқларни йўқотиш, хусусий тадбиркорликнинг жадал равнақи йўлидаги ғовларни олиб ташлашда муҳим қадамлар қўйилганини таъкидлашган.

Ўзбекистонликларнинг 96,3 фоизи қонун устуворлиги хусусида гапириб, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаган ҳамда маъқуллаган.

Юртдошларимизнинг 81,4 фоизи фикрича, уй-жойлар қуриш, шаҳар ва қишлоқларни обод қилиш, аҳолининг қулай тураржойларга бўлган эҳтиёжини имтиёзли кредитлар бериш йўли билан таъминлаш 2018 йилда ижтимоий соҳада қўлга киритилган энг муҳим ютуқлардандир. Иштирок этганларнинг 78,1 фоизи амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари аҳолининг уй-жой ҳамда ижтимоий муаммоларини ҳал этишга туртки берганини қайд этишган. 61,8 фоиз респондентлар эса хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган ишлар натижаларини юқори баҳолашган.

Ўтказилган тадқиқотга кўра, ўзбекистонликларнинг даромади ойлик иш ҳақлари (78,2 фоизи), пенсия кўпайиши (53,3 фоизи), томорқасида етиштирган ҳосили, чорва моллари, паррандалари, сут маҳсулотларини сотишдан олган фойдаси (50,2 фоизи), тадбиркорлик, фермерлик фаолиятидан олинган даромадларининг ўсиши (26,2 фоизи) ҳисобига ортган.

2018 йилда даромадлар қатори фуқароларнинг харажатлари ва эҳтиёжлари ҳам ошган. Одамлар таълим олиш, соғлиғини асраш, маданий тадбирларга бориш, шунингдек, оилавий маросимлар ўтказишга кўпроқ маблағ сарфлай бошлаган. Айни пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон сотиб олиш, коммунал хизматлар учун тўловлар, даволаниш, олий таълим муассасаларида ўқишга контракт тўлаш харажатлари кўпайган.

Мутахассисларнинг билдиришича, тадқиқот давомида энг долзарб муаммолар ҳам аниқланган. Жумладан, сўровда қатнашганларнинг 62,7 фоизи бандлик ва ишга жойлашиш, самарали меҳнат бозорини яратиш масалаларини ечишни кучайтириш лозим, деб ҳисоблаган. Аҳолининг учдан бир қисмини коммунал хизматларга белгиланган юқори нархлар, миграция даражасининг ўсиши, ичимлик сувдан фойдаланиш имкониятининг чеклангани ташвишга солаётгани айтилган.

Ўз мухбиримиз.

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"