Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7674
7110
7272

-162
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
125260
254685
120056

+134629

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 675 646
Главная "БИРЖА" Солиқ концепцияси: аҳоли, бизнес ва давлат манфаати ҳисобга олинган


soliq_160_2Шу кунларда солиқ сиёсатида мутлақо янги саҳифани очган Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони мазмунини чуқур ўрганиш, уни аҳолининг барча қатлами вакилларига тушунтириш жараёни қизғин давом этмоқда.

Аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда депутатларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлиги инобатга олиниб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан мазкур фармон аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари томонидан ушбу тарихий ҳужжатнинг туб моҳияти очиб берилди ва ўзига хос жиҳатлари тушунтирилди. Таъкидланганидек, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясидан кўзланган мақсад қулай рақобат муҳитини яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, республикамизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳисобланади. Энг муҳими, концепция жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида қайта ишланган, унда бизнес ва давлат манфаатлари ҳисобга олинган.

Фармонга кўра, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб бир неча йўналишдаги муҳим вазифалар амалиётга татбиқ этилади.

Хусусан, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки камайтирилади. Масалан, барча фуқаролар учун жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз миқдорида жорий этилади, шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади. Бунда фуқароларнинг айрим тоифалари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолиниши кўзда тутилган. Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитал)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, бошқа юридик шахснинг устав жамғармаси (капитал)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ қисми тегишли бўлган устав жамғармаси (капитал)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов миқдорини 25 фоиз этиб белгилаш, қолган юридик шахслар учун 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилган ставкани қўллаш мўлжалланган.

Давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг айланмасидан (ялпи тушумидан) ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор қилиш, дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш кутилмоқда.

Барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, айланмаси (ялпи тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган юридик шахслар учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш ҳам белгиланган.

Юклатилган вазифаларнинг яна бири юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини, бино ва иншоотлардан, шу жумладан, илгари хусусийлаштирилган объектлардан самарасиз фойдаланаётган юридик шахслар учун юқори ставкада солиқ ҳисоблаш тартибини сақлаб қолган ҳолда 5 фоиздан 2 фоизга пасайтириш билан боғлиқ.

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғини тўлиқ ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш, солиқ солиш базасини аниқлаштириш ва имтиёзлар сонини камайтириш, шунингдек, 2019 йил якуни бўйича мазкур солиқ ставкасини пасайтириш орқали қўшилган қиймат солиғининг 20 фоиз миқдордаги амалдаги ставкасини сақлаб қолиш, ҳозирги вақтда сотиб олинадиган асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар нархига киритиладиган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш суммаларига киритиш ҳуқуқини бериш ҳам вазифалар қаторидан ўрин олган.

Тадбирда депутатлар фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган солиқ қонунчилигини такомиллаштириш борасидаги вазифаларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Жумладан, солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал чеклаган ҳолда, солиқ қонунчилигининг барқарорлигини ҳамда тегишли кодекс нормаларининг тўғридан-тўғри ишлашини таъминлаш бугунги кундаги долзарб масала экани айтиб ўтилди. Кодексда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларининг миқдорларини аниқ белгилаш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда хорижий инвесторлар ва инвестициялар учун қулай режимни сақлаб қолиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланди.

Иштирокчилар фикрига кўра, Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, унда фармонда белгиланган мос вазифаларни тўлиқ акс эттиришда ҳар бир депутатнинг ўз таклифлари билан иштирок этиши, бунинг учун депутатлик бирлашмалари ва қўмиталар томонидан аниқ вазифалар белгилаб олиниши зарур. Шу билан бирга, депутатларнинг парламент назорати инс­титутидан кенг фойдаланган ҳолда ушбу фармон ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тадбиркорлар ҳамда аҳолига етказишда фаоллик кўрсатиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати якунида депутатлар ва сайловчиларни қизиқтирган қатор долзарб саволларга жавоблар қайтарилди, қўшимча тушунтиришлар берилди.

Замира ТОЖИЕВА.

“Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"