Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3548
8733
9393

-660
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
55590
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 160 521
Главная "БИРЖА" Синалмаган отнинг сиртидан ўтиш оқибати

 


valyuta_160_2Тошкент шаҳрининг Зарқайнар Олча тор кўчасида истиқомат қилувчи Фурқат Солиев (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳали балоғат ёшига етмасиданоқ эгри йўлга кириб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Орадан ўн бир ой ўтар-ўтмас, амнистия шарофати билан жазонинг қолган қисмини ўташдан озод қилинди ва судланганлик ҳолати тугалланди.

Шундан кейин у роппа-роса 16 йил эл қатори ҳалол ишлаб, тинч-хотиржам яшади. Бу орада уйланиб, оилали, уч нафар фарзандли бўлди. Аммо шодон кунларининг бирида дафъатан қадрдон корхонаси тугатилди-ю, аро йўлда қолди. Иш излаб талай ташкилот-­идорага борди. Қай бирида “Бизда бўш иш ўрни йўқ!” деган совуққина жавобни эшитди, қай бирида таклиф қилинган лавозимнинг мао­ши камлиги ўзига ёқмади. Шунинг касофати ўлароқ, қўли калталикдан кўп қийналди. Дўст-биродарлари олдида қисиниб-қимтиниб юришга одатланди.

Охири бўлмади, вазиятдан қутулишнинг қалтис усулини танлаб, валютафурушлик қила бошлади. Вақти-соати келиб, моддий аҳволини бирмунча тикланди. Хонадонига қайтадан файз, дастурхонига қут-барака кирди. Аммо...

15 январь куни Фурқат уйида телевизор кўриб ўтирганди. Бир маҳал қўл телефонига нотаниш йигит қўнғироқ қилди. Ўзини Бобур деб таништиргач, уни орқаваротдан танишини, телефон рақамини синфдоши Бекзоддан олганини айтиб, муддаога ўтди. “Менга 7 минг АҚШ доллари керак бўлиб қолди. Сизда бор деб эшитдим. Сўмда жами қанча бўлади? Қачон ва қаерда учрашишимиз мумкин?” деб сўради. Фурқат ҳар долларни 8250 сўмдан ҳисоблаганда, жами 57 миллион 750 минг сўмга тенг келишини айтди. Ортидан “Ҳозир уйимга келиб, уни олиб кетсангиз бўлади”, дея қўшимча қилади.

Мўмай даромад орттириш илинжида орқа-олдини ўйламай бу тахлит иш тутиши, таъбир жоиз бўлса, синалмаган отнинг сиртидан ўтиши Фурқатга қимматга тушди. Чунки нотаниш йигитнинг асл исми Ботир, фамилияси Ҳожибоев бўлиб, сал олдин Фурқат валютафурушлик билан шуғулланаётганидан огоҳ топган ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар етказганди. Шу асосда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Олмазор тумани бўлими ҳамкорлигида тезкор тадбир уюштириш режалаштирилди. Пировардида Фурқат йирик қийматдаги ўзбек сўмини АҚШ валютасига алмаштириб, Ботирга топшираётганда қўлга тушди.

Яқинда Олмазор туманидаги “Хастимом” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр очиқ суд мажлисида айни ҳолат бўйича қўзғатилган иш атрофлича кўриб чиқилди. Суд Фурқат Солиев Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми “б” бандида қайд этилган, яъни кўп миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказишга боғлиқ қилмишни содир этган, деган тўхтамга келди. Айни чоғда, оилавий аҳволи, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини, муқаддам судланганлиги ҳолати тугалланганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганини, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараварига тенг миқдорда 12 миллион 918 минг сўм жарима жазосини қўллаш ҳамда ашё­вий дадил сифатида эътироф этилган 7 минг долларни давлат фойдасига ўтказиш юзасидан ҳукм чиқарди.

Зафаржон ФАХРИДДИНОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги

ИЖҚК департаментининг Олмазор тумани бўлими катта инспектори.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"