Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
9122
9649
8733

+916
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
70813
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 175 745
Главная "БИРЖА" Тижорат сирини сақлаш муаммолари


xorazm_160_541Яқинда Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида “Товар бозорларини либераллаштириш – фаол тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш омили” мавзуига бағишланган ҳудудий семинарлар бўлиб ўтди.

Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарув­ни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази томонидан ўтказилган семинарларда хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишнинг шакллари ва усуллари, кичик саноат зоналари базасида янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилди ва бу ҳақдаги маълумотлар тадбиркорлар эътиборига етказилди. Шунингдек, товар бозорларини либераллаштириш шароитида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш йўналишлари батафсил ёритиб берилди.

Айниқса, хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатга қарши ҳаракатлари ва уларнинг олдини олиш, “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонун нормаларини амалда қўллаш механизмлари, қонун ижросини таъминлашга эътиборни кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Табиий монополия субъектлари билан ўзаро муносабатларда, шу жумладан, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун нормаларига ҳамда чакана савдо қоидаларига қатъий риоя қилиш йўли билан истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш муаммолари кенг муҳокама қилинди.

Экспертларнинг чиқишларида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг асосий талаблари ҳақидаги маълумотларга эътибор берилди. Уларнинг, айниқса, интеллектуал мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан товар белгиларини олиш тартиби соҳасига оид таҳлиллари иштирокчилар учун фойдали бўлди.

Марказ ходимлари томонидан “Тижорат сири тўғрисида”ги қонун асосида корхоналарда, шу жумладан, устав фондида давлат улуши мавжуд субъектларда тижорат сирини ҳимоя қилиш усуллари тўғрисида маърузалар тақдим этилди.

Тушунтириб ўтилганидек, тижорат сири – учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот ҳисобланади. Ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўради.

Тижорат маълумотлари учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ўз мулкдори учун ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳаммага маълум ёки ҳамма учун очиқ бўлмаслиги, махфийлигини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланганлиги, давлат сирлари ва қонун билан ҳимояланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлмаслиги мумкин.

Тижорат сирининг мазмуни ва ҳажми унинг мулкдори томонидан белгиланади ва тижорат сирининг мулкдори бўлиб тижорат сирига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишни амалга оширувчи ва унга нисбатан тижорат сири режимини ўрнатган юридик ёки жисмоний шахслар ҳисобланади.

Қонунда тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқлари, ҳужжатнинг муҳофаза қилиш муддати ва режимини ўрнатиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тижорат сирини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари, меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор қилиш учун асослар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро муносабатларида тижорат сирининг муҳофаза қилиниши, давлат органининг сўровига асосан тижорат сирини тақдим этиш ва давлат органлари томонидан конфидентнинг тақдим этилган тижорат сирининг махфийлигини таъминлаш, қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ва бошқа ҳолатлар акс эттирилган.

Давлат рақобат қўмитаси томонидан ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низом ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ва ундан хизматда фойдаланиб келинмоқда. Мазкур низом устав фондида давлат улуши эллик фоиздан кўпроқ бўлган корхона ва ташкилотларда тижорат сири режимига риоя этилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Бошқа ташкилотлар учун эса унинг нормалари тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.

Низомда тижорат сири режимини ўрнатиш, рўйхатни шакллантириш, тижорат сири акс этган моддий жисмларга “тижорат сири” грифини бериш ва тижорат сиридан фойдаланишга ижозат бериш, ташкилотга келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, улар билан ишлаш ва сақланишини назорат қилиш, тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши фактлари бўйича хизмат текширувларини ўтказиш бўйича муносабатлар ифодаланган.

Иштирокчиларга тижорат сири режими ўрнатилишининг аҳамияти ҳақида алоҳида тушунтириш берилди. Масалан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилот томонидан тижорат маълумотларининг сир сақланмаслиги натижасида маълумотлар чиқиб кетиши, ўғирланиши ҳолатлари бўлиб туради. Ёки иш берувчилар ва ишловчилар ўртасида келишмовчилик бўлиши мумкин. Бунда, масалан, риэлторлик корхонасининг ходими раҳбар билан келишолмаслик сабаби билан ишдан бўшатилганда ходим томонидан корхонанинг кўп йиллик фаолияти давомида йиғилган барча маълумотлар базасини ўзи билан флеш картага кўчириб олиб кетиш ҳолати бўлиши мумкин. Ишдан кетган ходим олган ушбу маълумотларни сотиши ёки ўз корхонасини очиши ва катта даромад олиши эҳтимоли мавжуд. Маълумотларини олдириб (ўғирлатиб) қўйган корхона ишдан бўшаб кетган ходимга нисбатан чора кўриш учун судга даъво ариза бериш ёки устидан иш қўзғаш бўйича шикоят қила олмайди, чунки риэлторлик корхонаси томонидан тижорат сири маълумотларини сир сақлаш бўйича норматив ҳужжат ишлаб чиқилмаган. Бу эса корхона раҳбарининг мавжуд ҳолатни судда асослаб беролмаслиги ва келтирилган зарарни ундира олмаслигига олиб келади.

Шу боисдан корхона, ташкилотлар томонидан тижорат сири бўйича ишларни ташкил этиш, муайян маълумотларни сир сақлаш, уларнинг четга чиқиб кетиши ҳолатларини бартараф этиш инқироздан сақлаб қолиш омилларидан бири эканлиги уқтириб ўтилди.

Собир САИДОВ,

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги

Хусусийлаштириш, рақобат ва

корпоратив бошқарувни ривожлантириш

муаммоларини тадқиқ этиш маркази

бўлим бошлиғи.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"