Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5285
8639
10175

-1536
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
157892
230255
111854

+118401

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 453 593
Главная "БИРЖА" Очиқ мулоқот, чуқур таҳлил, самарали ечим

oliy_majlis_160Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан ўтган йил давомида Президентимизнинг қатор маърузаларида белгилаб берилган устувор йўналишларга таянилган ҳолда, энг аввало, халқ билан яқиндан мулоқотда бўлинди, қонун ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил тартибида муайян ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда сўз депутатларга.

Адҳам Шодмонов, қўмита раиси:

– Юртимизда изчил давом этаётган ислоҳотларнинг ҳозирги янги босқичи аҳоли фаровонлигини ошириш орқали мамлакат тараққиётини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Депутатлар эса ушбу жараённинг фаол иштирокчиси бўлишга ҳаракат қилишмоқда. Одамлар ҳаётидан хабардорлик ва уларнинг дардини билиш, оқибати кўпчиликка салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ечиш ёки унинг олдини олиш фаолиятимизнинг асосий мезонига айланган. Ўтган йил давомида қўмитамиз аъзолари Қўрғонтепа, Вобкент, Кармана, Каттақўрғон, Шўрчи, Паркент, Хива, Қарши, Яшнобод, Балиқчи, Қўшработ, Шеробод, Боғот, Деҳқонобод, Шайхонтоҳур туманлари аҳолиси турмушидаги мавжуд муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилди. shodmonov_160Ушбу ҳудудларда 410 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 120 нафар фуқаронинг тиббий ва тиббий-ижтимоий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланди, 379 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди, 216 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қарийб 1,2 млрд. сўм миқдорида банк кредити ажратилишига, 117 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектига банк терминаллари етказиб берилишига кўмак­лашилди.

Қўмита томонидан ўтган йил давомида 12 та қонун лойиҳаси устида иш олиб борилди. Жумладан, “Ўзбекистон Респуб­ликасининг Бюджет кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун билан Бюджет кодексининг 52-моддаси 5-бандига Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг бошқа даромадлари таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ҳам киритилди. Шу билан бирга, республика бюджетининг бошқа даромадлари таркибидаги акцияларнинг давлат улуши (пайи) бўйича дивидендлар (даромадлар)дан маҳаллий давлат ҳокимия­ти органлари улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) мустасно эканлигини ифодаловчи таҳририй ўзгартиш киритилди. “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун асосида банкротлик жараёнида кредиторларнинг хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори устидан эътирози бўлган тақдирда шикоят қилиш ҳуқуқини берувчи норма ҳамда банкротлик жараёнида кредиторлар талаби бўйича қарздорнинг молиявий аҳволи ва фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг энг кам муддати белгиланди.

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун орқали товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилинганда, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки товарлар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқлаш механизми мустаҳкамланди.

2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига кўра, туманлар (шаҳарлар) фаолияти билан боғлиқ барча солиқ ва йиғимлар жойлардаги ҳокимият органларига бириктирилиб, боғлиқ бўлмаган солиқлар (тушумлар) юқори бюджетлар орқали ўзларига трансфертланадиган бўлди.

qurbonboyev_160Мақсуд Қурбонбоев, қўмита раиси ўринбосари:

– Ўтган йил давомида 7 та назорат тадбири, шу жумладан, 5 та парламент эшитуви ўтказилди. Масалан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Чиноз туманларида “ноль” қийматда харид қилинган давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳолати ўрганилди. Натижада инвестиция мажбуриятларини бажариш мақсадида қурилиш ишларини олиб бориш учун тегиш­ли рухсат берувчи ҳужжатларни беришда, банк кредитларини тақдим этишда кечикишлар мавжудлиги аниқланди, тегишли чоралар кўрилди.

Қўмита аъзолари томонидан “Парламент назорати тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига асосан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг туман, вилоят ва республика миқёсидаги мансабдор шахсларига фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ 27 та депутатлик сўрови юборилди. Энг муҳими, бу сўровлар депутатларнинг ўз сайлов округларида сайловчилар билан ўтказган учрашувларида, шунингдек, ҳудудларда мавжуд аҳвол билан яқиндан танишиш, камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида бевосита аҳоли билан мулоқотлар чоғида аниқланган муаммолар ва таклифлар, фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланди. Юборилган барча сўровларга тегишли давлат органларидан жавоблар олинди, асосийси, бошқарув органлари томонидан сайловчиларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар батафсил кўриб чиқилиб, бир қатор муаммолар бартараф этилди. Масалан, Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 38-умумтаълим мактабининг иситиш тизимини таъмирлашга 50 млн. сўмлик маблағ ажратилди. Андижон вилояти Қўрғонтепа қурилиш касб-ҳунар коллежи устахона биносидаги тикувчилик ишлаб чиқариш хонаси замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Шу туман аҳолиси тўлиқ суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланди, шунингдек, “Хўжатепа” маҳалласи идораси биноси қурилиши якунланиб, атрофи ободонлаштирилди ва жиҳозланди. Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги марказий шифохонанинг шошилинч ёрдам бўлимида таъмирлаш ишлари бошланди. Шу вилоятнинг Бахмал туманидаги деҳқон бозорини замонавий усулда қайта қуришга киришилди.

Элдор Туля­ков, қўмита аъзоси:

– Қўмитамиз томонидан ўтган йили бир қатор тадбирлар ўтказилдики, бу тегишли тармоқ ва соҳалардаги ҳолат ҳақида маълумот олиш, шунингдек, улардаги муаммоли масалаларни ўртага ташлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш имкониятини берди. tulyakov_160_2Биргина мисол. Замонавий корпоратив бошқарув усулларининг жорий қилиниши бизнесни бошқаришнинг самарали гарови масаласига бағишлаб ўтказилган семинарда Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди. Тадбирда Германия Молия вазирлиги вакили Бригитта Кауерс иштирок этди. Худди шу мавзунинг давоми сифатида Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган семинарда давлат мулкини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари бўйича немис тажрибаси ўрганилди. Олинган маълумот ва таклиф-тавсиялар “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнларида фойдаланиш учун ишчи гуруҳга тақдим этилди.

arzikulov_160Саҳобиддин Арзиқулов, қўмита аъзоси:

– Бу йил қўмита томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. Қонун ижодкорлиги йўналишида “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Инвестициялар киритишни рағбатлантирувчи зарур шароитларни яратиш орқали туризмни ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 356-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мўлжалланган. Унинг мазмун-моҳияти туризм соҳасида электрон тижоратни ривожлантириш, туристик компаниялар томонидан рейсларни амалга ошириш учун сайёҳлик соҳасида бронлаштиришнинг автоматлашган тизимини жорий этиш, сайёҳлик хизматларини онлайн бронлаштириш ва сотиш бўйича дастурий маҳсулотларни ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда жорий қилиш учун инвестициялар киритишни рағбатлантирувчи зарур шароит­ларни яратишдан иборат.

Назорат-таҳлил тартибидаги ишларимиз изчил давом эттирилади. Хусусан, ҳудудларда бюджет маблағларини режалаштириш самарадорлиги ва улардан мақсадли фойдаланишнинг аҳволи, маҳаллий солиқ ва йиғимлар даражасини оширишнинг қўшимча чоралари масаласи Сурхондарё ва Андижон вилоятлари мисолида ўрганилади. Ушбу парламент назорати бюджет маблағларини режалаштиришнинг самарадорлигини ошириш, улардан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган чораларни амалга ошириш юзасидан ўтказилади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятининг самарадорлигига бевосита боғлиқ бўлган (жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи, айрим турдаги товарлар билан савдо қилиш ва хизматларнинг алоҳида турларини кўрсатиш учун йиғимлар, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари учун қатъий белгиланган солиқлар ҳамда бозорлардан тушадиган даромадлар), шунингдек, улар томонидан олиб борилаётган солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ ва сезиларли улушга эга бўлган солиқ ва йиғимларни (ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи, юридик шахсларнинг ер ва мулк солиқлари, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи) жойлардаги ҳокимият органларига бириктиришнинг аҳволига эътибор қаратилади.

Замира Тожиева ёзиб олди.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"