Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5917
7374
7918

-544
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
147506
238474
114021

+124453

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 936 366
Главная "БИРЖА" Мақсад – ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқчиллигини таъминлаш

qonun_160_1Президентимизнинг кейинги бир қатор маърузаларида мамлакатимиз парламентининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолиятини такомиллаштириш, одамларни қийнаётган муаммоларни тегишли қонунлар қабул қилиш ёки ижро ҳокимияти олдига масалани қатъий қўйиш йўли билан ҳал этишга оид кенг қамровли ва аниқ вазифалар белгилаб берилди. Айни шулардан келиб чиққан ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳар бир қўмитаси ўз фаолиятини тубдан яхшилаган ҳолда фаолият юритишга барча саъй-ҳаракатни сафарбар этмоқда. Буни уларнинг ўтган йилда амалга оширган ишлари ва жорий йилдаги режаларидан ҳам билса бўлади. Бу ҳақда парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари сўз юритишади.

Баҳром Ниёзматов, қўмита раиси: бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар парламент, унинг ҳар бир аъзосининг жамият ҳаётида янада фаол бўлишини талаб этмоқда. Қўмитамиз ҳам ўз ишини тубдан қайта кўриб чиқиб, замон талабига мос равишда фаолият юритишга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йил давомида қўмита, асосан, 8 та йўналишда иш олиб борди. Биринчидан, қонун ижодкорлиги бўйича қўмита фаолия­тига тегишли бўлган 31 та қонунни инвентаризация қилиш, улардаги “оқ доғлар”ни аниқлаш орқали тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишга эътибор қаратилди. 16 та қонун лойиҳаси устида иш олиб борилди. Улардан 12 таси қабул қилинди. Ушбу қонунлар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, лицензияларни қайта расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларига ажратилган ерлардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, ерга бўлган муносабатни ўзгартириш, шаҳарсозлик қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, олимлар, ихтирочилар, селекция билан шуғулланувчи мутахассисларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, улар томонидан яратилган ихтироларнинг рўйхатга олиниши, экспертиза жараёнларини қисқартириш каби жиҳатларни ўз ичига олган. Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва бу жараённи жадаллаштириш, уларни хусусийлаштиришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этишга йўналтирилган бошқа бир қатор қонунлар ҳам қабул қилинди. Бугунги кунда кучга кирган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 280-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунларнинг лойиҳалари қўмита аъзолари ташаббуси асосида тайёрланган. Қўмитанинг бир гуруҳ аъзолари томонидан кўп квартирали уйларда яшаш тартиби ва унда умумий мулкни сақлаш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси устида иш олиб борилди. Бундан ташқари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунларга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Фуқаролик кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳалари устида иш олиб борилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳам диққат марказимизда турди. Чунончи, ўтган йили тушган мурожаатларнинг 27 фоизи суд-ҳуқуқ, 22 фоизи маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти, 8 фоизи таълим тизими, 7,6 фоизи ижтимоий масалалар, 5,2 фои­зи уй-жой масалалари, 5 фоизи соғлиқни сақлаш, 4,8 фоизи коммунал соҳа – электр, газ, сув, кўмир ва иссиқлик таъминоти, 4 фоизи ички йўлларни таъмирлаш, 2 фоизи транспорт соҳасига, 14 фоизи бош­қа тармоқларга тааллуқли бўлди. Уларни кўриб чиқиш жараёни ҳам мазкур йўналиш­лардаги қонунчиликнинг ҳозирги ҳолати, унинг ижроси, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ёки уларнинг ечими юзасидан чораларни кўришга бизни ундади. Қўмита томонидан ўтказилган давра суҳбати, семинар, анжуман каби тадбирлар ҳам муайян йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида аҳолини хабардор қилишдан ташқари, тегишли соҳаларни такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни тузатиш ва албатта, қонунчиликни бугунги кун талабига мослаштириш борасида таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш имко­ниятини яратди.

Азамат Пардаев, қўмита раиси ўринбосари: қуйи палатанинг энг муҳим вазифаларидан бўлган назорат-таҳлил фаолияти, парламент ва депутатлик сўровлари, қўмита эшитуви каби парламент назорати механизмларидан самарали фойдаланишга эътибор қаратилди. Бунда, айниқса, кейинги бир йилдан ортиқ вақт давомида йўлга қўйилган депутатларнинг жойлардаги халқ билан мулоқотлари жуда қўл келмоқда. Чунки аҳоли билан учрашувлар чоғида аниқланаётган тизимли муаммолар умумлаштирилиб, сўровлар шакллантирилмоқда, натижаларини билиш учун тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотларини эшитиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Масалан, ҳисобот даврида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги”ги қонунлар ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. Натижаларига кўра, тегишли вазирлик ва идораларга қўмитанинг қарорлари юборилди, ҳозирда бу бўйича назорат олиб борилмоқда. Иқтисодиёт вазирлигининг маҳаллийлаштириш дастури доирасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятининг қурилиш материаллари ва маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ҳолати ҳамда истиқболларига оид ахборотлари эшитилди. Қўмитамиз ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига аҳолини газ ва электр энергияси билан таъминлаш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича парламент сўрови юборилди. Сўровда қўмита томонидан кўтарилган масала ва тавсиялар асосида муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди, пировардида чекка ҳудудларда “Ўзстандарт” агентлигининг 25 дан зиёд шохобчаси очилишига эришилди. Шунингдек, электр энергияси, газ ва ичимлик сув сарфини ҳисобга олиш асбобларини давлат қиёсловидан ўтказиш тартиблари танқидий кўриб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилган ҳолда қабул қилинган қўмитамиз қарори “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда “Ўзтрансгаз” компаниясига юборилди. Алоҳида қайд этиш керакки, ҳаракатларимиз зое кетмади, таклифларимиз инобатга олиниб, 2018 йилнинг 12 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, газ ва электр энергияси сарфини ҳисобга олиш асбобларини харид қилиш, ўрнатиш, давлат қиёсловидан даврий ўтказиш, пломбалаш тўлиқ ҳудудий электр тармоқлари ва газ билан таъминлаш корхоналари зиммасига юклатилди. Қўмита аъзолари томонидан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига 59 та депутат сўрови юборилди. Сўровларнинг асосий йўналиши аҳолини тоза ичимлик суви, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш, тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилиш, истеъмолчиларга сифатли кўмир (жойларда бўлганимизда кўмирнинг 70 фоиз қисми кукундан иборатлиги бўйича шикоятлар бўлган) етказишнинг ҳолати, йўл кўпригини таъмирлаш, чиқиндихоналарни тартибга келтириш, аҳолига транспорт хизматини кўрсатишни яхшилаш масалаларига қаратилди. Аксарият сўровларда кўрсатилган масалалар инобатга олиниб, ижобий ҳал этилди. Лекин шуни ҳам айтиш лозимки, сўровларга юзаки ёндашиш, унга жавоб бермаслик каби ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Бу борада ҳозирда тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жамила Ниязова, қўмита аъзоси: мен шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, ўтган йили жойларга бориб бевосита аҳоли билан мулоқотда бўлганимиз, уларнинг дардини эшитиш жараёнида ёки ўтказилган турли тадбирларда кўтарилган муаммоларнинг ечилмаган қисми қўмитамизнинг жорий йилги иш режасини тузишда инобатга олинди. Буни фаолиятимизнинг барча йўналишида кўришимиз мумкин. Масалан, бу йил давомида “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Кўп квартирали уйларда турар ва нотурар жойлардан ва умумий мулкдан фойдаланиш, уларни сақлаб туриш тартиби тўғрисида”ги, “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлар қазиб олиш тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаси устида иш олиб бормоқчимиз. Шу билан бирга, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонун ҳамда Шаҳарсозлик кодексининг ижросини ўрганамиз. Энергоресурслардан самарали фойдаланиш ва энергия тежовчи инновацион технологияларни қўллаш истиқболлари бўйича Иқтисодиёт вазирлигига парламент сўровини юбориш мўлжалимизда бор. “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги қонун амалиёти бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг, енгил саноат соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлиги юзасидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг ахборотини эшитишни режалаштирганмиз. Тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, парвозлар хавфсизлигини таъминлашда қонунчиликнинг ўрни, ишлаб чиқариш ва ресурслар салоҳиятидан фойдаланишда кичик саноат зоналарининг роли, кимё саноатининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари каби бир қатор долзарб масалаларни турли тадбирларда муҳокама қилишни кўзда тутганмиз.

Ёрмамат Холиёров, қўмита аъзоси: ҳозирги давр ҳар бир депутатдан фаолликни қатъий талаб қилмоқда. Шу боис, жорий йилда яна ҳам ҳаракатчан бўлиб ишлашда давом этаяпмиз. Бунда, албатта, олдимизга қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, қонунларимизнинг халқчил бўлишини таъминлаш мақсадида аҳолининг барча қатламлари фикри билан кўпроқ қизиқишга ҳаракат қилаяпмиз ва бунга эришмоқдамиз ҳам. Масалан, яқинда ҳудудларда бўлганимизда яна учта янги қонун лойиҳасини режамизга киритишга тўғри келди. Саноат ривожида энергия ресурсларини тежаш муҳим ўрин тутиши инобатга олиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Фуқаролик кодексларига, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, “Қайта тикланадиган энергия манбалари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи кун тартибига қўйиляпти. Шу билан бирга, энергетика соҳаси ходимларини рағбатлантириш мақсадида аҳоли фикрига таянилиб, энергетика ходимлари кунини нишонлашга доир таклиф ишлаб чиқилди. Энг муҳими, бу йил қўмитамиз аъзолари ташаббуси билан 8 та қонун лойиҳаси устида иш олиб борилади.

Акмал Умар­алиев, қўмита аъзоси: ўтган йил давомида рес­публикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган 38 та саноат ва ишлаб чиқариш корхонасига қилинган ташриф тегишли хўжалик юритувчи субъектда эришилган натижаларни намоён қилиши билан бирга, юзага чиқиб қолган муаммоларни ўз вақтида ечишга ёрдам берганини алоҳида таъкидламоқчиман. Мазкур жараённинг самарасини инобатга олиб, жорий йилда бу ишни изчил давом эттирмоқчимиз. Масалан, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар, “Ўзэлтехсаноат” акция­дорлик компанияси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компания­си тизимидаги ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарига ташриф буюриш режамизга киритилган. Бу жараён мамлакатимизда саноатнинг турли тармоғидаги ҳозирги ҳолат билан яқиндан танишув имкониятини бериши ва бу борада келгусида истиқболли лойиҳаларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этишига ишонамиз.

Замира ТОЖИЕВА ёзиб олди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"