Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
570
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
145227
191346
163428

+27918

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 644 855
Главная "БИРЖА" “Кафолат” кафолат беради

kafolat_160_1Суғурта институтлари серқирра фаолиятни изчил ривожлантириш йўлидан бориб, том маънода мижозлари ишончини қозонишга ҳаракат қилишмоқда. Кенг ислоҳот ва янги режаларни амалга ошираётганлар қаторида “КАФОЛАТ суғурта компанияси” AЖ ҳам бор.

Компания филиаллар тармоғи бўйича жуда кенг географик миқёсга эга бўлишига қарамай, аҳоли ва ташкилотларга янада яқинлашиш, уларга қулай суғурта хизматларини кўрсатиш мақсадида янги суғурта марказларини очмоқда. Дастлаб ташкил этилган вақтда жойларда компаниянинг 48 минтақавий тармоғи мавжуд эди. Бугунги кунга келиб эса бўлинмалар сони 200 дан ошди. Компаниянинг бугунги кунда устав капитали 32,9 млрд. сўмга тенгдир.

Ҳозирда компания томонидан аҳоли ҳамда юридик шахсларга ҳар томонлама қулай, пасайтирувчи коэффициентларни ўз ичига олган ва ҳар томоннинг манфаатларига тўлиқ мос келувчи 100 дан ортиқ мажбурий ва ихтиёрий суғурта тури бўйи­ча хизматлар таклиф этилмоқда. Хориж тажрибаси ва Ўзбекистон суғурта бозорида шаклланган тажрибалардан фойдаланиб ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг эҳтиёжларидан ва бозор талабидан келиб чиққан ҳолда янги замонавий суғурта турлари ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга, мавжуд суғурта турлари дои­мий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Бугунги кунда компания мижозлари 16 хил мажбурий ва ихтиёрий суғурта тури бўйича полисларни онлайн тарзда харид қилиш имконига эга.

Қатор йиллар мобайнида тўпланган бой тажриба, компанияни ривожлантириш тадбирларининг босқичма-босқич амалга оширилиши ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Барча асосий иқтисодий кўрсаткичларда ўсишга эришмоқда. Жумладан, 2017 йилда компания 726,3 мингдан зиёд суғурта шартномасини имзолаб, 80,3 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлади. Суғурта мукофотлари умумий ҳажми бўйича компания республикадаги 30 га яқин суғурталовчи ўртасида кучли учликдан жой олди.

Ўзбекистон суғурта бозорида суғурта мукофотлари тушуми бўйича охирги 10 йилда компаниянинг улуши қарийб 2 баробар ошди.

Алоҳида қайд этиш жоизки, компания бир неча йиллар мобайнида мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан ҳисобланади. Хусусан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2017 йил якунларига кўра 22,5 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришди. Бу 2016 йилги (17,8 млрд. сўм) кўрсаткичга нисбатан 126,4 фоиз кўп демакдир ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида компания 19 фоиз улуш билан бир неча йиллар давомида 2-ўринни эгаллаб келмоқда.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида 2017 йилда компания томонидан 12,3 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди. Ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида ҳам компания 2-ўринни эгалламоқда. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий cуғурта қилиш тури бўйи­ча ҳам 2017 йилда 2,24 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришилди, ушбу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан (1,6 млрд. сўм) 140 фоиз ошди.

Шунингдек, халқаро рейтинг агентлиги баҳосининг тасдиқланиши “КАФОЛАТ суғурта компанияси” AЖ учун янги хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқаро молия институтлари билан истиқболли ҳамкорлик алоқалари кўламини янада кенгайтириш ҳамда компания мижозлари ишончини оширишга имкон яратади.

Компаниянинг бош мақсади - мижозлар олдидаги мажбуриятларни тўлиқ ва сифатли бажариш ва бу орқали ижтимоий йўналтирилган Ўзбекистон иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"