Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
444
7012
6845

+167
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
155890
238474
105637

+132837

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 944 750
Главная "БИРЖА" Миллий ҳунармандчилик кўргазмаси

 

hunarmandlik_160Қарши шаҳридаги “ATLAS” савдо мажмуасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёш ҳунармандларнинг савдо кўргазмаси ўтказилди. Унда 22 нафар ҳунарманд қатнашиб, ўз қўлларида сайқал топган попопчилик, каштачилик, зардўзлик, заргарлик, кулоллик, гиламдўзлик маҳсулотларини, миллий ҳамда замонавий услубда яратилган либосларни, уй-рўзғор буюмларини, шунингдек, турли сувенирларни намойиш қилишди. Кўргазмани ташкиллаштиришдан асосий мақсад вилоятга хос ҳунармандчилик анъаналарини жонлантириш, чекка ҳудудлардаги ҳунармандлар меҳнатини юзага чиқаришга кўмаклашишдан иборат бўлди.

Дарвоқе, юртимизда оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривож­лантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда хотин-қизларни ва уюшмаган ёшларни оилавий тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликнинг турли йўналишларига жалб этиш, шу тариқа уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига энг муҳим вазифа сифатида қаралмоқда.

– Биз кўргазмада 20 хилдан ортиқ адрас ва шунча хилдаги бахмал матоларимиз билан қатнашдик, – дейди шаҳрисабзлик тадбиркор Маҳлиё Маннонова. – Айниқса, миллий услубда тикилган чопон, нимчалар, табиий ипак матосидан тайёрланган шарфлар, оёқ ки­йимлар, қўлда ясалган 50 дан турдаги ортиқ шарқона зеб-зийнатлар, заргарлик буюмлари ҳамда сумкалар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

“Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остидаги бу кўргазма келгусида ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ўтказилади.

Давлатой МУРОДОВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"