Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5545
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
150202
191346
158453

+32893

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 649 830
Главная "БИРЖА" Юридик хизмат ходимларига мартаба бериш шартлари

 

yurdik_xizmat_160Президентимиз 2017 йил 19 январда “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагач, айни йўналишда талай ишлар амалга оширилди. Чунончи, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси ташкил этилди. Шунингдек, адлия органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари лавозимга тайинланаётганда ва ундан озод этилаётганда адлия органлари билан келишиш мажбурий қилиб қўйилди.

Навоий вилояти адлия бошқармасидаги янги шўъба томонидан ҳозирга қадар ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, давлат ташкилот-корхоналарида ишлаётган 200 нафарга яқин юридик хизмат ходими ҳамда ушбу хизматга оид бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар яхлит тизимга келтирилиб, марказлаштирилган онлайн тартибда иш юритилмоқда, ўз навбатида, соҳа вакилларига методик ёрдам кўрсатилмоқда. Бошқарма ҳузурида тузилган Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини келишиш комиссияси номзодлар билан суҳбатлар ўтказиб, улардан 101 нафарини шу вазифага лойиқ деб топди. Шунингдек, 30 нафар юридик хизмат ходимини лавозимидан бўшатиш бўйича бошқарманинг розилигини олди.

Яна бир гап. Бултур октябрь-ноябрь ойларида бошқарма раҳбарияти ва шўъба ходимлари ташаббуси билан ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида Навоий шаҳрида сайёр тартибдаги малака ошириш курслари ташкил қилинди. Шу асно 55 нафар юридик хизмат ходими ўқитилиб, аттестациядан ўтказилди ва уларга тегишли гувоҳномалар топширилди. Умуман олганда, бундай тадбирлар самараси ўлароқ, йил бўйи вилоятдаги яхлит тизимга киритилган юридик хизмат ходимлардан 122 нафари малакасини оширди, аттестациядан муваффақиятли ўтганлари гувоҳномаларга эга бўлишди.

Юқорида тилга олинган қарор асосида тасдиқланган низомда қайд этилишича, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари уларнинг эгаллаб турган лавозими ва меҳнат стажига мувофиқ босқичма-босқич, шунингдек, ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда берилади. Бунинг учун давлат органлари ва ташкилотлари Адлия вазирлигига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тавсиянома билан мурожаат қилишади (ходим Адлия вазири ташаб­буси билан мартаба даражаларига тавсия этилган ҳоллар бундан мустасно). Тавсияномага ходимнинг касбий фаолияти, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатлари баён этилган маълумот-тавсифнома, унинг паспорти нусхаси, меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, малака ошириш курсларида ўқигани тўғрисидаги сертификат нусхаси (малака оширган тақдирда), аттестациядан ўтган бўлса, буни исботловчи гувоҳнома нусхаси, аввалги иш ёки хизмат жойида махсус унвонлар берилган бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат (ҳужжатлар) нусхаси илова қилинади.

Маълумот-тавсифномада ходимнинг амалдаги мартаба даражаси (агар мавжуд бўлса), сўнгги икки йил мобайнидаги иш сифати ва кўрсаткичлари, қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширган ишлари, судлардаги иштироки, хулқи, касбий-ахлоқий жиҳатлари, меҳнат фаолияти давомидаги ютуқлари ва бошқа муҳим далиллар кўрсатилади.

Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаганлар мартаба даражасига лавозимга тайинлангандан сўнг камида 1 йил ўтгач эга бўлишлари мумкин.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларига қуйидаги лавозимларга мувофиқ мартаба даражалари берилади:

1-даражали адлия маслаҳатчиси – юридик департамент ёки юридик бошқарма бошлиғи;

2-даражали адлия маслаҳатчиси – рес­публика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик бўлими ёки юридик бюроси бошлиғи;

3-даражали адлия маслаҳатчиси – рес­публика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик бўлими ёки юридик бюроси бошлиғи;

1-даражали юрист – республика миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти;

2-даражали юрист – республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг катта юрисконсульти ва юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи юрисконсульти, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти;

3-даражали юрист – ҳудудий (вилоят) даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг катта юрисконсульти ва юрис­консульти, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи, катта юрисконсульти ва юрисконсульти.

Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати 1-даражали юристлар учун 2,5 йилни, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун 4 йилни ташкил этади.

Низомга асосан вилоятимиздаги 50 нафарга яқин юридик хизмат ходими адлия вазирининг буйруғи билан мартаба даражаларини олди. Бу соҳа ходимларининг ижтимоий муҳофазаси таъминланаётганидан далолат беради.

Зарина ЖЎРАЕВА,

Навоий вилояти адлия бошқармаси

масъул ходими.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"