Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5947
7374
7918

-544
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
147536
238474
113991

+124483

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 936 396
Главная "БИРЖА" Дарада иссиқхона барпо этган тадбиркор

Тparnik_160адбиркор Дилшод Акабоев ҳар қандай вазиятда ҳам имкон топишга қодир йигитлардан. У чуқур дарада ташкил этган маҳобатли иссиқхона кишининг кўзини қувнатади. Иссиқхона ичида ўзгача муҳит. Бу ерда қиш чилласида ҳосилни йиғиштириб олишнинг айни қизиган вақти. Тадбиркорни ҳам иш устида учратдик.

– Деҳқонободда сувли, экинбоп ерлар жуда кам, – дейди Дилшод Акабоев. – Шу боис, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш учун шу жойни танлаганмиз. Кўриб турганингиздек, бу ер ҳамма томони баланд тепалик бўлган кимсасиз дара эди. Фойдасиз ётган ана шу ерда иссиқхона барпо этиш хусусидаги лойиҳамиз билан туман ҳокимлигига мурожаат этганимизда, улар бу ташаббусимизни қўллаб-қувватлашди. Шундан сўнг ишга киришдик. Тўғри, бу юмушни уддалаш осон бўлгани йўқ. Аввалига ён-атрофдаги ерлардан тупроқ ташиб, дара тубини тупроқ билан тўлдирдик. Бир гектар ерни экин экса бўладиган, текис жойга айлантириб олдик. Кейин эса иссиқхона барпо этиб, ўтган йилнинг сентябрь ойида кўчат экдик.

Экинларни суғориш учун сувни машинада ташиб келтириш, шундай катта майдонни кўмир ёрдамида иситиш зарурлиги ҳам тадбиркорни мақсадидан чалғита олгани йўқ. Дастлаб ўтган йили кузда 50 сотих ерга экилган бодрингдан салмоқли ҳосил олиниб, ички бозорга етказиб берилибди. Яна 50 сотих ерга ўтқазилган лимон кўчатлари ҳам баравж ривожланмоқда.

– Ҳозир бодрингнинг тўртинчи ҳосилини йиғиб оляпмиз, – дейди корхона ишчиси Дилафрўз Бозорова. – Шундан сўнг ўрнига янги кўчат ўтқазамиз. Чунки бу бодринглар тўрт марта ҳосил берганидан сўнг унумдорлиги пасайиб кетади. Агар ҳозир ўрнига янги кўчатларни эксак, март ойи бошларидан ҳосилга киради. Қолаверса, ердан унумли фойдаланиш мақсадида лимонлар орасига ҳам бодринг экканмиз. Ҳали лимон кўчатлари кичик бўлгани боис, бу уларнинг ривожланишига халақит бермайди. Яқин кунларда бу ниҳолларимиз ҳам ҳосил бера бошлайди.

Тадбиркор томонидан сарфланган 820 миллион сўмдан ошиқ маблағ эвазига бунёд этилган ушбу иссиқхонада ҳозирги вақтда 14 киши иш билан таъминланган.

Саид МУРОДОВ.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"