Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2001
7012
6845

+167
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
157447
238474
104080

+134394

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 946 307
Главная "БИРЖА" Тадбиркорларни қизиқтираётган лойиҳа ва имтиёзлар

 

privatization_160Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қарорга асосан, рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, замонавий хизмат турларини кўрсатиш, ҳудуддаги бор табиий, ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини тўлиқ ҳамда самарали ишлатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш орқали вилоятнинг олис ҳудудлари ҳисобланган Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва иқтисодий потенциалини мустаҳкамлаш, аҳолиси турмуш даражасини янада ошириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мазкур қарор билан ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқаролар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга қатор имтиёз ва қулайликлар яратилган.

Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг Деҳибаланд, Сентоб, Темирқовуқ, Қизилча, Гум ва Чуя аҳоли пунктлари ва Зарафшон шаҳриҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фао­лият юритаётган (автомобилларга газ сотиш ва қуйиш бундан мустас­но) янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари – ҳамма солиқ турлари ва давлат махсус фондларига мажбурий ажратмалардан, туячилик ва чорвачилик маҳсулотлариниқайта ишлаш соҳасида фаолиятини амалга ошираётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари – ягона ижтимоий ажратмалардан, ушбу ҳудудлардарўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган якка тадбиркорлар – белгиланган қатъий солиқдан, ушбу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар томонидан олинаётган дивидендлар – даромад (фойда)солиғи тўловларидан озод этилгани шулар жумласидандир. Шунингдек, 2017 йил 1 октябрдан бошлаб вилоятнинг юқорида номлари қайд этилган олис ҳудудларида жойлашган фойдаланилмасдан бўш турган давлат объектларини тадбиркорлик субъектларига янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” ставкада ўн йил муддатга ижарага берилиши белгиланган.

Яратилган бундай имтиёзлар ҳамда мавжуд инфратузилма ва шарт-шароитлар нафақат вилоятимизнинг, балки тадбиркорлик соҳаси ривожланган Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона водийси вилоятлари, ҳатто чет эллик тадбиркорларда ҳам қизиқиш уйғотаётган бўлиб, улар томонидан ушбу ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида мурожаатлар қилинмоқда.

Хусусан, эронлик Асадиенараби Беҳзод Монируллоҳ Зарафшон шаҳрида лойиҳа қиймати 166,0 минг АҚШ доллари бўлган ҳар хил ўлчамдаги арматура маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш эвазига 35 та янги иш ўрни яратиш мақсадида “Behin form metal” МЧЖ ташкил этди. Бунинг учун у Марказий кон бошқармаси балансида бўлган бўш турган бинони инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида сотиб олди. Ҳозир бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар Баҳодир Юсупов ва Ғайрат Ғаниев томонидан Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли 39-қурилиш участкаси инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид кийматида сотиб олинди. Бу ерда умумий қиймати 63,0 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳа бўйича фармацевтика ва озиқ-овқат саноати учун шиша идишлар ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қў­йиш, 400 кишини иш билан таъминлаш учун “Зарафшон ойна” МЧЖ корхонаси тузилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “Orange textile” МЧЖга Конимех туманидаги 9-мактабнинг бўш турган бино-иншоотлари уч томонлама ижара шартномаси асосида “ноль” ставкада ижарага берилди. Бу ерда инвестор томонидан “Конимех ТЕХ” МЧЖ ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди. Бугунги кунда бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда Лойиҳа амалиётига жорий йилнинг якунига қадар киришилади. Корхонада тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, 150 та иш ўрни очиш режалаштирилган. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Бу каби ишлар мамлакатимизда тадбиркорлар ва ишбилармонларга яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитларнинг самарасидир.

Мусобек ЖЎРАҚУЛОВ,

Давлат рақобат қўмитасининг

Навоий вилояти ҳудудий

бошқармаси бўлим бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"