Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3207
5935
5903

+32
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
80170
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 541 895
Главная "БИРЖА" Ҳаракатлар стратегияси: иқтисодий ислоҳотлардаги янги қадам

harakatlar_strategiyasi_160Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни ўз ичига олгани билан ҳам муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади.

Жумладан, унда иқтисодиётни ривож­лантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналиши бўйича 58 та чора-тадбирни ҳаётга татбиқ этиш белгиланган.

Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

Бу борада, биринчи навбатда, илғор ғоя ва ноу-хаулар яратиш ва “ақлли” технология­ларни ишлаб чиқаришга ихтисос­лашган иқтисодиётнинг янги моделига ўтилади. Шу мақсадда ишлаб чиқиладиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва институционал асосларини яратиш, иқтисодиётни бошқаришнинг янги механизмларини, иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини баҳолашнинг инновацион мезонларини жорий этиш назарда тутилади. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтириш мақсадида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун танқидий қайта кўриб чиқилиб, янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси ихтисослашган халқаро молия институтлари хулосалари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилади. Мамлакат ички бозорида истеъмол товарлари ва хизматлар бўйича нархлар кескин ошишининг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунинг учун Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссиясининг тегишли қарори ишлаб чиқилади. Валюта сиёсатининг иқтисодиётни ривож­лантириш, шу жумладан, бизнес ва инвес­тициявий муҳитни яхшилашдаги ролини ошириш мақсадида янги таҳрирдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланиши режалаштирилган. Фонд бозорини ривожлантириш, соҳада давлат бошқарувини тубдан ислоҳ қилиш ва давлат органларининг бир-бирини так­рорловчи, ортиқча назорат функцияларини бекор қилиш ҳамда молия бозори учун ягона давлат органи тузилади. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази негизида молия бозорини ривожлантириш бўйича мустақил давлат органини ташкил этиш назарда тутилади. Миллий стандартларнинг халқаро стандартлар билан уйғунлашуви жараёнини жадаллаштириш ишлари олиб борилади. 2018-2020 йилларда экспорт қилувчи корхоналар эҳтиёжидан келиб чиқиб 1,5 мингдан ортиқ халқаро стандарт қабул қилиниши мўлжалланган.

Солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш

Эркин рақобат муҳитини яратиш, нархларнинг барқарорлиги ва имтиёзларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида имтиёзларни индивидуал тартибда бериш амалиётидан воз кечиш, уларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг алоҳида турлари бўйича жорий этиш кутилмоқда. Ишлаб чиқиладиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида ўз эҳтиёжи учун объектлар қураётган янги ташкил этилган

тддбиркорлик субъектларига ягона солиқ тўловини маълум муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилади, кичик корхоналар учун қўшимча қиймат солиғи тўлашга ўтишни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Солиқ ва божхона қонунчилигини такомиллаштириш концепциялари ишлаб чиқилади.

Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш

Электр энергиясини ишлаб чиқаришда монополияни тугатиш, рақобат муҳитини шакллантириш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш чораларига эътибор қаратилади. Шу мақсадда тайёрланадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш, уни истеъмолчиларга етказишнинг ҳуқуқий асос­лари такомиллаштирилади, ушбу соҳани рағбатлантирувчи имтиёзлар берилиши белгиланади. Қурилиш соҳасини модернизациялаш, инновацион ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиб, унда амалдаги норматив ва техник регламентларни, қурилиш норма ва талабларини жаҳон стандартлари асосида қайта кўриб чиқиш, хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва маҳаллий мутахассисларнинг хорижда малака ошириши учун шарт-шароит яратиш кўзда тутилади. Маҳаллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида Миллий логистика портали ташкил этилади. Маҳаллий ва хорижий инвесторларни зарур статистик ахборотлар, бизнесни юритиш учун керакли шароитлар билан таъминлайдиган Инвестиция портали ишга туширилади.

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш

Илғор хорижий давлатларнинг тажрибасига асос­ланган ҳолда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади. Пахта хом ашёсини етиштириш, сотиш ва қайта ишлаш тизимида бозор механизмларини жорий қилиш, хомашё етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш чоралари кўрилади. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувни тежовчи технологиялар татбиқ этиладиган майдонлар ҳажмини кенгайтириш назарда тутилган. 270 минг гектар экин майдонлари мелиоратив ҳолатининг барқарорлиги ва сизот сувлари сатҳининг белгиланган меъёрда бўлиши таъминланади.

Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашини тугатиш ва унинг штатларини прокуратура органларига ўтказиш режалаштирилган. Комплекс чора-тадбирларнинг бошқа бир режасига кўра, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб бораётган, молиявий кўрсаткичларининг мунтазам ўсишига эришаётган фаол тадбиркорлик субъектлари билан ҳар ойда учрашувлар ташкил этилади. Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлар содир этаётган камчиликлар, айниқса, жиноятлар танқидий муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва профилактика қилишга кўмаклашилади. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш йўлида бир қатор ишлар амалга оширилади. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида телекоммуникация, баҳолаш, риэлторлик, ветеринария, геодезия ва картография, тиббиёт, қимматли қоғозлар бозори, транспорт, савдо ва бошқа бир қатор соҳаларда лицензия ва рухсатномалар олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш назарда тутилган. Республикада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи (агентлик) ташкил этиш, ишлаб чиқиладиган ҳужжатда унинг вазифаларини белгилаш мўлжалланган. Электр энергияси соҳасидаги самарасиз ва зарар билан ишлайдиган давлат улуши мавжуд корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш, ушбу корхоналарни соғломлаштириш юзасидан “йўл хариталари”и белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва ҳаётга татбиқ этилади. Интернет тармоғида электрон савдолар ва аукционлар орқали ер участкаларини ажратиш тизимини жорий этиш ҳамда ер ажратиш ва қурилишга рухсат бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг амалдаги муддатларини камида икки баравар қисқартириш кутилмоқда. Давлат-хусусий шериклик муносабатларини жорий қилишнинг ҳуқуқий ва институцио­нал базасини шакллантириш тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланиши назарда тутилган. Тадбиркорлик ва инновация соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришнинг янги механизми сифатида венчур фондларининг ҳуқуқий мақоми ва уларни ташкил этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.

Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оқилона фойдаланиш

Ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни давлат-хусусий шерикликни кучайтириш орқали тўлиқ амалга ошириш назарда тутилган. Бунда “Ақлли шаҳар”, “Ақлли маҳалла”, “Ақлли уй” ва “Ақлли ҳокимият” концепцияларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш мўлжалланган. Шунингдек, тайёрланадиган алоҳида ҳужжат асосида ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлик рейтингини ишлаб чиқиш ва эълон қилиб боришни жорий этиш кутилмоқда.

Замира ТОЖИЕВА тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"