Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1154
5204
5004

+200
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172938
203261
123802

+79459

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 039 304
Главная "БИРЖА" Марказий банк фаолиятининг устувор йўналишлари

markaziy_bank_160Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли фармон билан Марказий банкнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Маълум қилинишича, Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари сифатида нархлар барқарорлиги, банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши, тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланиши эътироф этилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Марказий банк фаолиятининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган.

Биринчидан, асоссиз инфляцион кутилмаларнинг олдини олиш мақсадида инфляцион таргетлашнинг принцип ва механизмларини босқичма-босқич татбиқ қилиш билан пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини тубдан такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Ушбу усулга ўрта муддатли истиқболда тўлиқ ўтиш ва пул-кредит соҳасида амалга оширилаётган сиёсат ва чораларнинг шаффофлигини ошириш белгиланган.

Иккинчидан, инфляция омилларини чуқур ўрганиш ҳамда тўлов балансини ҳисобга юритиш ва таҳлил қилиш тизимини тўлиқ шакллантириш асосида пул-кредит сиёсатини шакллантириш кутилмоқда. Шунингдек, тўлов балансини қабул қилиш ва амалга ошириш услубларини такомиллаштириш мақсадида статистик, таҳлилий ва тадқиқот базасини ривожлантиришга йўл очиб берилади.

Учинчидан, банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини, шу жумладан, тижорат банклар фаолиятида юзага келадиган муаммоларни дастлабки босқичларда аниқлаш ва уларни бартараф этувчи чоралар кўриш имконини берувчи тижорат банклар таваккалчилигини бошқариш ҳамда баҳолаш тизимини такомиллаштириш белгиланмоқда.

Тўртинчидан, ўрта ва узоқ муддат истиқболларда иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминловчи муҳим таркибий қисм сифатида банк тизимини ривожлантириш, тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро тўлиқ шериклик муносабатларини шакл­лантириши айтилмоқда. Аҳолининг банк тизимига ишончли институционал шерик сифатида ишончини мустаҳкамлаш учун рақобат шароитлари яратилади.

Бешинчидан, тўлов тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан, реал вақт режимида тезкорлик билан ҳисоб рақамларини бошқариш ва банк операцияларини ўтказиш имконини берувчи масофадан банк хизматларини кўрсатган ҳолда тижорат банкларининг самарали ахборот алмашинуви тизими ташкил этилади.

Олтинчидан, нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини кучайтириш, шунингдек, уларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Еттинчидан, банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни, уларнинг саводхонлик даражасини ошириш устувор вазифага айланмоқда.

Интернет хабарлари асосида Г.САЙДАЛИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"