Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7825
9382
9371

+11
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
141618
230255
128128

+102127

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 437 319
Главная "БИРЖА" Иш услубимизни тубдан ўзгартирамиз

uzlidep_160Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатимиз тарихида илк маротаба давлат раҳбарининг парламент вакилларига ва улар тимсолида ўз халқига қилган мурожаати сифатида ўта муҳим аҳамиятли сиёсий воқеа бўлди.

Унда аввало 2017 йилда жамиятимизда амалга оширилган замон талабларига мос, янги маъно ва мазмунга эга бўлган ислоҳотларнинг туб моҳияти баён этилгани билан бирга, кириб келаётган йилда олдимизда турган устувор вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Айниқса, 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб ном берилиши халқимизнинг барча қатламлари билан бир қаторда Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг фаоллари ва депутатлар корпусини ниҳоятда руҳлантириб юборди.

Албатта, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, янги иш ўринлари яратадиган, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар сафини кенгайтириш мамлакатимиз олдида турган энг долзарб масала ҳисобланади. Бугунги кунда тадбиркорлик айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув ва замонавий технологиялар асосида бошланиши керак.

Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион тараққиёт йўлига ўтиш кун тартибига бежизга қўйилаётган эмас. Замон шиддат билан юксалиб бораётган, жаҳон миқёсида рақобат кучаяётган ҳозирги даврда янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган мамлакат ўзининг буюк келажагини барпо этиши, фақат шу йўл билангина ўз халқининг фаровон ҳаётини таъминлаши ҳамда жаҳондаги энг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши мумкин.

Мурожаатномада илгари сурилган асосий ғоялар ЎзЛиДеПнинг сайловолди платформасида назарда тутилган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва рақобатбардош­лигини ошириш борасидаги устувор вазифаларига тўлиқ мос келади. Зеро, партия кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, шахсий ташаббуслар­ни амалга ошириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, таркибий ўзгаришлар жараёнини чуқурлаштириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилишни ўзининг устувор вазифалари сифатида қабул қилган.

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар ва ташаббуслар, албатта, ЎзЛиДеП ва унинг депутатлар корпуси олдига жуда катта масъулият юклайди. Биз эндиликда иш услубимизни тубдан ўзгартиришимиз, расмиятчилик ва юзакиликдан воз кечиб, аниқ амалий ишларга ўтишимиз зарур. Бунда энг асосий эътиборни тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга, улар олдидаги мавжуд барча тўсиқларни бартараф этишга, қулай инвестиция муҳитини яратишга, бизнес соҳасидаги солиқларнинг сезиларли тарзда қисқартирилишига, кредит олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратишимиз зарур. Бу вазифалар янгиликка интилувчи фаол тадбиркорларнинг янги авлодини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

Ойбек ЖУМАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари ўринбосари.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"