Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
430
7191
7144

+47
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
169896
254685
75420

+179265

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 720 282
Главная "БИРЖА" Ҳакалак отган нафс

huquq_160_3Абдурасул Маҳмудов (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) Тошкент шаҳридаги йирик корхоналардан бирига қарашли ошхонада бош ошпаз бўлиб ишларди. Йиллар оша бой тажриба тўплаб, ўзига ишончи мустаҳкамлангач, тадбиркорликда омадини синаб кўрмоқчи бўлди. Касб йўналишидан келиб чиқиб, аҳолига ресторан хизматлари кўрсатувчи хусусий фирма очишга жазм қилди. Уни Олмазор тумани ҳокимлиги қошидаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси орқали қонунан расмийлаштиргандан сўнг раҳбарликни ўз зиммасига олди. Иниси Масруржонни кассир-бармен, таниши Раҳима Фармоновани бош ҳисобчи этиб тайинлади.

У ташкил қилган умумовқатланиш шохобчаси кўркам-муҳташам ва жозибадор эди. Ходимлари хўрандаларга тез ва сифатли хизмат кўрсатишар, айниқса, хушмуомалаликлари билан ажралиб туришарди. Шу боис, тез орада янги рестораннинг мижозлари кўпайиб, даромади оша бошлади. Бу, бир томондан, фирма мавқеини мустаҳкамласа, иккинчи томондан, Абдурасул Маҳмудовни илғор тажрибаларни ўрганиб, давр талабига мос янгилик ва ўзгаришларга қўл уришга ундаши табиий эди. Бироқ...

Биласиз, халқимизда “Кўрмаганнинг кўргани қурсин”, деган мажозий маъноли нақл бор. У қандайдир амал курсисига ўтиргач ёки озгина бойлигу муваффақиятга эришгач, шишиниб кетадиган, ўзининг аввалги аянчли аҳволини унутиб, ўзгаларни оёқ учида кўрсатишга одатланадиган кишиларга нисбатан аччиқ киноя тарзида қўлланилади. Буни қарангки, Абдурасул Маҳмудов ҳам шундай такаббур кимсалар тоифасидан бўлиб чиқди. Устига-устак, сармояси кўпайгани сайин тобора ҳакалак отаётган нафсига эрк берди. Уни қондириш учун қинғирлик кўчасига киришдан, қонунларни бузишдан заррача тап тортмади.

У солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўйин товлаш борасида ҳам янги-янги найрангларни ўйлаб топди. Солиқчиларни чалғитиб, давлат ғазнасига топшириладиган тўловларни бир неча бор камайтирди. Шу зайл 17,5 миллион сўмлик мўмай маблағга эга чиқиб, уни ҳамтовоқлари билан бирга ими-жимида ҳазм қилиб юборди. Бундан ташқари, 33 миллион сўмдан ортиқ маблағни солиқ базасига, хизмат кўрсатишдан тушган 180 миллион сўм миқдоридаги нақд пулни эса назорат-касса машинаси хотирасига киритмади.

Табиийки, бунга ўхшаш жиноятларни Абдурасул Маҳмудов танҳо ўзи эмас, бош ҳисобчи Раҳимахон ва кассир-бармен вазифасини бажарган укаси Масруржон билан олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этди. Бу масъул ташкилотлар корхонада ўтказган ҳужжатли текширув ҳамда СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари олиб борган суриштирув-тергов ишлари жараёнида исботини топди. Пировардида учаласига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Суд уларнинг ҳар бирига қонуний жазо тайинлади.

Нуриддин ВАПАЕВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги

СВОЖЖДЛҚК департаментининг

Олмазор тумани бўлими катта инспектори.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"