Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Анъаналардан илҳомланган санъат

sanat_anana_160Ўзбек миллий либослари деганда кўз олдимизда атлас, адрас, беқасам каби ранг-баранг, нафис ва гўзал матолардан тикилган либослар гавдаланади. Ҳунармандчиликнинг асрлар давомида шаклланиб келган ва санъат даражасига кўтарилган бу тури ҳозирги кунга келиб ҳақиқий оммабоплик ва машҳурлик касб этди.

“Анъаналардан илҳомланган санъат” кўргазмаси ҳам тарихий меросимиз ва бой маданиятимизни жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш мақсадида ташкил қилинди.

Айни кунларда Тасвирий санъат галереясида намойиш этилаётган кўргазма ана шундай номланди.

Маданият вазирлиги ҳамда Тасвирий санъат галереяси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур кўргазма Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хоразм каби вилоятлардаги музейлар тўпламидан энг сара тарихий либослар, заргарлик ва кашта намуналарини ўзида жамлади.

– Ҳар бир давр либоси ўша замон ва ҳар қайси миллат маданиятининг кўзгуси, – дейди санъатшунос Саодат Рўзиева. – Зеро, ҳар бир миллат либосига қараб турли даврлар кишиларининг кийиниши, одоб меъёрларини билиб олиш мумкин. Шу боис, миллий либосларда халқлар қиё­фаси акс этади, дейилади. Улар аждодлар томонидан асрлар давомида яратилган ва сайқалланиб келинган миллий мерос саналади.

Ўзида Ўзбекистоннинг энг бой миллий либослар тўпламларини қамраб олган мазкур кўргазмада XIX-XX асрларга оид тарихий либослар, чопонлар, бош кийимлар, кашталар, сўзаналар ва аёллар тақинчоқларини томоша қилиш мумкин.

Кўргазма 2018 йилнинг 9 январигача давом этади.

Ўз мухбиримиз.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"