Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2200
5004
5274

-270
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
168780
203261
127960

+75301

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 035 146
Главная "БИРЖА" Бизнесни қўллаб-қувватлашда янгича ёндашув

shavkat_mirziyeev_160Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида мамлакатимиз ҳудудларида бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари негизида 45 та кичик саноат зоналари ташкил этилиб, муваффақиятли фаолият кўрсатаётгани, 2018 йилда яна 50 тадан ортиқ кичик саноат зоналари ташкил этилиши таъкидланди. Эндиликда бу масалага нафақат сон, балки сифат жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият беришимиз зарурлиги айтиб ўтилди. Бу эса мазкур жараён иштирокчиси сифатида Давлат рақобат қўмитаси зиммасига ҳозиргача амалга оширилган ишлар кўламини янада кенгайтириш, натижадорлигини ошириш билан боғлиқ масъулиятни юклаши табиий.

Якунланаётган йилнинг 27 октябрь куни Президентимиз раислигида хусусийлаштирилган давлат мулки негизида хусусий мулк­чилик ва тадбиркорликни ривож­лантиришга қаратилган давлат сиёсатини янги сифат даражасига кўтариш, хусусийлаштирилган тадбиркорлик субъектларини самарали қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишлаб йиғилиш ўтказилган эди. Унда бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, аввал хусусийлаштирилиб, бугунги кунда тўла қувватда ишлатилмасдан турган биноларда тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлигига алоҳида урғу берилиб, ҳар бир шаҳар ва туманлар кесимида бўш турган объектларни ишга тушириш юзасидан “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиб бериш мақсадида барча ҳудудларда кичик саноат зоналарини ташкил этиш белгилаб берилган эди. Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, бугунгача Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари бўйича тегишли қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилди. Унга кўра, тўлиқ қувватда ишламаётган йирик ишлаб чиқариш ҳудудларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу эса кириб келаётган йилда тадбиркорлар учун янада қулайлик яратиш имконини беради. Умуман, янги йилда қўмита ўз эътиборини тадбиркорларнинг таклифларини, шундай зоналарни ташкил этишнинг зарурлигини ўрганган ҳолда, аниқ мақсадга йўналтирилган ва ихтисослаштирилган кичик саноат зоналарини, саноат кластерларини бунёд қилишга қаратади. Бундан ташқари, бўш турган корхоналар фаолиятини тиклаш мақсадида мулкдорлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли бажариш чоралари кўрилади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, ҳар бир туман, шаҳар ва вилоятлар ҳокимларининг инновациялар ва инвестицияларни жалб қилиш, аввал хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолия­тини мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилди. Айнан ушбу масалада бажарилган ишлар мониторингини юритувчи ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда кўриладиган муайян чоралар фаолиятимизни янада жонлантиришда катта ёрдам беради. Шу билан бирга, олдимизга қўйилаётган янги вазифалардан келиб чиқиб қўмита ҳузуридаги Тадбиркорлик асосларини ўқитиш маркази ишини ҳам фаоллаштирамиз. Мурожаатномада алоҳида тўхталиб ўтилган бошқа масалаларга дахлдор вазифаларга кўра, тадбиркорларнинг давлат мулки объектларини сотиб олиш бўйича имкониятларини кенгайтириш, уларга янада қулайлик яратиш мақсадида амалда мавжуд тартибларни бирхиллаштириш ва ягона электрон тизимни барпо этиш кўзда тутилган. Бу борада ҳозир таклифлар ишлаб чиқилиб, тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда. Умуман, кириб келаётган 2018 - Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида қўмита ваколати дои­расида асосий эътиборини ўз бизнесини бошламоқчи ва бундай фаолиятни янада кенгайтирмоқчи бўлганларни бино-иншоот билан таъминлаш, уларнинг соҳадаги билими ва малакасини оширишда кўмаклашиш орқали қўллаб-қувватлашга қаратади.

Азизжон ҚАҲҲОРОВ, Давлат рақобат

қўмитаси бўлим бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"