Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
3766
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 108 698
Главная "БИРЖА" Истиқболни белгиловчи дастурий ҳужжат

qonun_160_2Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2017 йилда амалга оширилган ишларнинг якуни, жумладан, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини ўрганиш ва уларни самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилгани алоҳида таъкидланди. Айниқса “халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя бугунги фаолиятимизнинг асосий мезонига айланмоқда.

Мурожаатномада 2018 йилда мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналиш­лари келтирилган бўлиб, улар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилган ва уни амалга оширишга қаратилган. Маърузада давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш зарурлиги, бунинг учун кўпгина ваколатларни марказий давлат органларидан ҳудудий органларга ўтказиш кераклиги, шунинг учун жойларда – туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларида инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича ҳоким ўринбосарлари лавозими жорий этилгани таъкидлаб ўтилди. Шу нуқтаи назардан, давлатнинг инновацион янгиланиш дастурини шакллантириш, инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган янги авлод кадрларини, янги сармоядорлар синфини тайёрлаш ўта муҳим аҳамиятга эга.

Кириб келаётган янги йилимизнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши муносабати билан барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятида текширишларни 2 йилга тўхтатиш ҳақида сўз юритилди. Табиийки, бу тадбиркорларга моддий-маънавий ва руҳий далда бўлди. Шунингдек, Бош прокурор бошчилигида назорат қилувчи органлар раҳбарлари ҳар ойда намунали, фаол тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиши, уларни қийнаётган муаммоларни эшитиш, қонуний фаолиятига тўсқинлик қилаётган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш­лари талаб этилади. Мурожаатноманинг яна бир диққатга сазовор жиҳатларидан бири, Президентимиз юртимизда фонд бозори, фонд биржасини янада ривожлантириш учун Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ишини тубдан қайта ташкил этиш лозим эканлигини таъкидлаганидир.

Ўзбекистонда йирик инвестиция лойи­ҳаларини амалга ошириш ниятида бўлган инвесторлар учун мамлакатимизнинг жозибасини орттириш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш масаласи Юртбошимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча бизнес тоифалари учун солиқ юкини камайтириш ва қулайлаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарурлигига асосий урғу берилди. Шунингдек, ўз эҳтиёжи учун объект­лар қураётган, янги ташкил этилган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига ягона солиқ тўловини маълум муддатга кечиктириш ҳуқуқини бериш даркорлиги, кичик корхоналар учун қўшимча қиймат солиғи тўлашга ўтишни рағбатлантириш шартлиги таъкидлаб ўтилди.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси халқимизнинг ҳаётий эҳтиёж ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларимиз ҳажмини келгуси йилда яна бир неча бараварга оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Чунки, Президентимиз таъбири билан айт­ганда, “халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди. Бизнинг меҳнаткаш, оқкўнгил, бағрикенг халқимиз бунга тўла ҳақлидир”.

Умид ИСЛАМ,

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси

раисининг ўринбосари.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"