Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
3766
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 108 698
Главная "БИРЖА" Инновацион ғоя – юксаклик сари қадам

nazarov_160Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида мамлакатимиз Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилишида иштирок этиш менга ғурур, ифтихор бахш этгани билан бирга, тадбиркор сифатидаги мушоҳадаларимни янада бойитганини алоҳида таъкидламоқчиман.

Президентимизнинг ғоятда сермазмун маърузасини тинглаш асносида, айниқса тадбиркорлик фаолияти учун кенг йўл очиб бериш ҳақида куюниб, ўз навбатида уларга ғамхўрлигини билдириб, қолаверса, ноҳалол ишбилармонликнинг олдини олиш чораларининг зарурлиги хусусида гапирганида чет элда ўқиб юрган пайтимдаги бир воқеа эсимга тушди. Ўшанда сиёсатшунослик фани бўйича ўқитувчимиз қайси мамлакатда тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳурматга лойиқ бўлса, ўша юртда соғлом муҳит бўлади, ўша юрт ривожланади, деган эди. Мана, йиллар ўтиб бунга амин бўляпман.

Президентимизнинг машҳур давлат ва сиё­сат арбоби Уинстон Черчиллнинг “Баъзилар тадбиркор деганда соғин сигирни, фақат саноқли одамларгина тадбиркор деганда оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади” деган гапини келтирганлари менга жуда ёқди. Чунки, Юртбошимиз буни яхши тушунгани, тадбиркор аслида ким эканлигини яхши билгани учун ҳам шу сўзларга иштирокчилар эътиборини қаратди. Ҳақиқатдан ҳам, тадбиркор қандай инсон, унинг муваффақияти нимага боғлиқ? У аслида ҳеч ким илғамаган, яшириниб ётган салоҳиятни излаб, топиб, одамларнинг талантини, ғоясини бирлаштириб, бир бутунга айлантирадиган инсон. Тадбиркорни қўшимча қиймат яратувчиси дейишади, у бирни бирга қўшиб, икки эмас, балки уч, тўрт, беш бароварлик қийматни яратади. Ва албатта, бунинг орқасидан қанчадан қанча иш ўрни барпо этилади, бюджетга солиқлар тушади ва энг муҳими, улар ижтимоий соҳага йўналтирилади. Шу ҳисобдан ўзи ҳам ютуққа эришади, биргаликдаги меҳнат иштирокчилари ҳам фойда кўради ва энг муҳими, бу фаолият жамиятга наф келтиради. Шу боис ҳам мамлакатимизда тадбиркорлар учун зарур шароитларни яратиш, улар ишига тўсиқ бўладиган ҳолатларни бартараф қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Халқаро таж­рибани кўрадиган бўлсак, масалан Япония, Корея, Сингапурда табиий ресурслар унча кўп эмас. Лекин, бу давлатлар айнан тадбиркорлик орқали, кўз-қўл билан ўлчанмайдиган қийматларни бирлаштириб, катта қийматга айлантириш ҳисобидан ҳозирги ривожланиш даражасига эришган. Аксинча, ўзида бор табиий хом ашёларни тўғри ишлатишни билмаётган мамлакатлар ҳам борки, уларнинг боши муаммодан чиқмаётганини ҳам кўриб турибмиз.

Давлатимиз раҳбари 2018 йилга респуб­ликамизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном беришни таклиф этганида барчанинг бирдек қувонганини кўрдим. Чунки, бу фаолиятнинг фойдаси ҳаммага тегади. Шу ўринда савол туғилади, нима учун инновацион ғоя ва технологияларга урғу бериляпти? Бизнесда муваффақиятга эришиш учун маҳаллий менталитет, маҳаллий шароит ва удумлар билан замонавий технологиялар ҳамда инновацияларни уйғунлаштиришни билиш муҳим. Агар тадбиркор чет элдан технологияни олиб келса-ю, маҳаллий шароитни тушунмаса, уни татбиқ этиши қийин кечади ёки аксинча, ишим яхши кетяпти, деб изланмаса, бундай бизнеснинг тўхтаб қолиши ҳеч гапмас. Кириб келаётган йилга берилган номнинг замирида айни шу мақсад ва унга эришиш моҳияти ётибди.

Яна шуни фахр билан айтишим керакки, Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган йиғилишнинг эртаси куни давлатимиз раҳбари пойтахтимизда бунёд этилаётган “Tоshkent Сity” халқаро ишбилармонлик марказининг такомиллаштирилган лойиҳаси билан танишуви жараёнида мен ҳам мазкур лойиҳанинг қатнашчиларидан бири сифатида тадбирда иштирок этдим. Шунда Президентимиз менга юзланиб “Ўғлим, ёш тадбиркор сифатида мазкур катта бунёдкорликда ўз улушингни қўшаётганингдан мен жуда хурсандман, энди бор ғайратингни сарфлаб, иқтидорингни янада намойиш қилгин, токи бошқа тадбиркорлар ҳам, чет элда юрган ёшлар ҳам бундан ўрнак олсин,” деганлари менга рағбат ва куч бағишлади. Бу ишончни энди астойдил меҳнат, янги ғоя ва ташаббуслар билан оқлаш ниятидаман. Тузган режаларимни қайта кўриб чиқар эканман, янада янги ғоялар ва инновацион ёндашув асосида ишлашга, чет элда юрган тенгдошларимни бу ердаги имкониятдан унумли фойдаланишга чорлашга, ёш тадбиркорларга бу йўлдаги ишларида бор тажрибам асосида маслаҳат беришга эътиборни кучайтирмоқчиман. Чунки, бугунги имкониятдан вақтида фойдаланиб қолиш керак.

Умуман, келгуси йилда биз тадбиркорлар учун нафақат янги шарт-шароитлар яратилиб, имтиёз ва имкониятлар бериляпти, шу билан бирга катта масъулият ҳам юкланмоқда. Энди ҳар бир тадбиркор бунга жавобан масъулиятни ўз бўйнига олиши, дадил бўлиши, оқилона қарор қабул қилиши, ҳалол меҳнат қилиши, ўз устида тинмай изланиши, доимо янгиликка интилиши, ташаббускор, фаол ҳамда ватанпарвар бўлиши лозим. Зеро, инновацион ғоялар билангина юксаликка эришиш мумкин. Буни тушуниб етган тадбиркор келажакда янги поғоналарга кўтарилишига ишонаман.

Муроджон НАЗАРОВ,

“MURAD BUILDINGS” хусусий корхонаси директори,

“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"