Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1875
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110083
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 533
Главная "БИРЖА" Барча ҳаракатлар тадбиркорлик ривожи учун

 

savdo_160Тегишли қарорларга мувофиқ, фойдаланилмай бўш турган давлат мулки объектларини инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида бериш тадбиркорлар учун қулай имкониятлардан, янги иш ўринларини ташкил этиш омилларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам бу борада яратилган шароитлардан унумли фойдаланаётган тадбиркорлар сони йилдан-йилга кўпа¬йиб бормоқда. Шу кунларда мазкур соҳадаги самарадорликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 майдаги “Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Қарорга мувофиқ, бўш турган, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектларини инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” харид қийматида сотиш масаласида танлов комиссиясининг бир нечта йиғилиши ўтказилди.

Танлов комиссиясининг хулосаси бўйича бир қатор объект ўз эгасини топди. Жумладан, Мирзаобод туманидаги ҳарбий қисмнинг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари бўйича тушган аризалар чуқур ўрганилгач, талабгорлардан

бири – шу туманда фаолият юритувчи “RED PACK” масъ¬улияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган бизнес режа танлов комиссияси аъзоларига бирдек маъқул тушди ва у ғолиб деб топилди. Тадбиркор 3300,0 млн сўмлик инвестиция жалб қилиш ҳисобига бинода қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси ташкил этиш ҳамда 22 та янги иш ўрни яратиш устида иш олиб бориши

кутилмоқда.

Боёвут тумани Сув истеъмолчилари уюшмасида жойлашган собиқ Т.Латипов ширкат хўжалигининг фойдаланилмаётган маъмурий бино-иншоотлари бўйича ҳам талаб¬горлардан бир нечта ариза тушди. Танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилгач, “Бунёдкор универсал те¬кстил” масъулияти чекланган жамия¬ти томонидан тақдим этилган таклиф қабул қилинди. Танловда ғолиб бўлган инвестор 2000,0 млн сўмлик инвес¬тиция жалб қилган ҳолда тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда 200 та янги иш ўрни яратишни режалаштирган.

Бўлиб ўтган танлов савдосида иштирок этган талабгорлардан яна бири Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган “Лайлохон Янгиер” масъулияти чекланган жамияти ҳам ғолибга айланди. Инвес¬тор энди Янгиер шаҳридаги Обод юрт маҳалласида жойлашган бўш турган кутубхона биносида макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу ҳисобдан 10 кишини муқим иш билан таъминлаш ишларини олиб боради. Бунинг учун у 110,0 млн. сўмлик инвестиция киритишни режалаштирган.

Шу кунларда танлов ғолиблари билан тузилган шартномалар шартларининг бажарилишига, унинг мониторингини юритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги вазифалар ижроси тўлиқ таъминланса, халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, ички бозор талаби қондирилиши билан бирга, ҳудуд иқтисодий салоҳия¬тини оширишга муҳим ҳисса бўлиб қўшилиши, шубҳасиз. Бу жараённинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривож¬лантиришда ўрни борлигини ҳам алоҳида қайд этмоқ жоиз.

Ильвиз АДЖИТАИРОВ,

Давлат рақобат қўмитасининг

Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси

бўлим бошлиғи.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"