Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3730
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101291
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 741
Главная "БИРЖА" “Баркамол авлод” марказида учрашув

160_ekosan“ЭКОСАН” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ҳамда Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда Тошкентдаги “Баркамол авлод” болалар марказида “Экология, ёшлар ва саломатлик” мавзусида давра суҳбати уюштирди. Унга Яккасарой туманидаги мактабларда ўқийдиган ўғил-қизлардан 600 нафарини жалб этди.

Тадбир бошида ўқувчилар ва меҳмонлар “Табиат – болалар кўз ўнгида” шиори остида ўтказилган кўрик-танловга тақдим этилган расмларни, “ЭКОСАН” фонди томонидан суратга олинган, Орол денгизи муаммолари ва уларга ечим топиш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Номи харитага кирмаган саҳро” ҳужжатли фильмини томоша қилишди. Сўнгра “ЭКОСАН”нинг бўлим бошлиғи, Экологик хавфсизлик халқаро фанлари академияси аъзоси Миркарим Мирсовуров истиқлолнинг дастлабки йилларида эзгу ниятда ташкил этилган “ЭКОСАН” жамоат фонди 25 ёшга тўлганини, ортда қолган давр мобайнида у аҳоли онгида, айниқса, ёшлар қалбида табиатга меҳр уйғотиш, уларнинг экологик маданиятини юксалтириш борасида диққатга сазовор ишларни амалга оширганини мамнуният ила эслатиб ўтди.

Давра суҳбати ва “Баркамол авлод” маркази қошидаги “Хамелеон” тўгараги аъзолари асарларидан иборат расмлар кўргазмаси шу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми бўлди. Табиат манзаралари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатлари маҳорат билан тасвирланган расмлар кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Юзма-юз мулоқотлар чоғида “Сув ва ҳавонинг инсон учун аҳамияти”, “Ўзбекистон Қизил китобининг шарҳи” каби мавзуларда ўқилган маърузалар болаларнинг экология ҳақидаги тушунча ва билимларини янада бойитди.

Тадбир ниҳоясида “ЭКОСАН” фонди “Баркамол авлод” марказининг экологик бурчагига бир қанча китоб ва плакатлар тақдим этди.

Гулноза ЖАЛИЛОВА,

“ЭКОСАН” жамоат фонди бош мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"