Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4607
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107596
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 046
Главная "БИРЖА" Авлод саломатлиги доимий эътиборда

ona_va_bola_160_1Халқимиз болажон халқ. Фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом, кучли, билимли, етук инсон бўлиб улғайиши йўлида бугун ҳамда эртани кўзлаб қабул қилинаётган қарорлар мазмун-моҳиятан, аввало, ёш авлод камолотига қаратилган. Бу борада “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди фаолияти ҳам эътиборга лойиқ. Ушбу фонд бугунги кунга қадар жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом она-соғлом бола” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Фонд фаолияти соғлом авлодни вояга етказиш, иқтидорли, ногирон болаларни қўллаб-қувватлаш, болалар спортини ривожлантириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, халқаро ҳамкорлик, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус болалар муассасалари ва кам таъминланган оилаларга мурувват ёрдамларини кўрсатишга йўналтирилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фонднинг хорижий ва маҳаллий ҳамкорлари орқали 46 маротаба умумий қиймати 41 млн. 925 минг 796 АҚШ доллари ва 161 млрд. сўмга тенг бўлган мурувват юклари қабул қилинди. Мурувват юклари, асосан, дори-дармонлар, санитария­-гигиена воситалари, тиббий жиҳозлар ва анжомлар, ногиронлик аравачалари, ортопедик маҳсулотлар ва ҳоказолардан иборат.

Мазкур мурувват юклари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда алоҳида тақсимотга кўра, Қорақалпоғис­тон Респуб­ликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тиббий-ижтимоий муассасаларга, болалар ва қариялар уйларига тарқатилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги уч томонлама шартнома доирасида 2017 йил мобайнида 16 нафар бемор бола Германия клиникаларига даволаниш учун юборилди ва улардан 11 нафари соғайиб, юртимизга қайтиб келди. Ҳозирги кунда Германияда 24 нафар бола даволанмоқда.

Шунингдек, “FriedensdorfInternational” халқаро ташкилотининг грант маблағи доирасида жағ-юз ва ортопедик нуқсонлари бўлган 216 нафар бола мамлакатимиз касалхоналарида соғломлаштирилди. Туғма юрак нуқсонлари бўлган 142 нафар бемор бола Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида соғломлаштирилди. Болалар учун 330,6 милион сўмлик оксигенаторлар ажратилди. Оғир турдаги туғма юрак нуқсони бўлган 16 нафар бола “Artemis Medicare Services Limited” (Ҳиндистон) госпиталида соғломлаштирилди.

2017 йилнинг 18-25 июнь кунлари Корея Республикасининг Инҳа университети госпитали малакали шифокорлари фонд тиббий-ижтимоий марказида, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Суранкент қишлоғи “Ариранг” қариялар уйида ва Навоий шаҳрида жами 771 кишини умумий тиббий кўрикдан ўтказди.

Шу билан бирга, мазкур давлатдаги Ёнсей университетининг “Severance” гос­питали малакали шифокорлари Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида куйишдан кейинги асоратлари, туғма лаб-танглай асоратлари бўлган 401 нафар болани чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди, улардан 35 нафарида жарроҳлик амалиёт­лари бажарилди.

Юртимизга “Vision care servise” халқ­аро ташкилоти шифокорлари ташриф буюриб, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш мақсадида текширув ўтказишди. Хайрия акцияси давомида “Соғлом авлод учун” халқ­аро хайрия фонди ва “Vision care servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида кўз соҳасида касаллиги бўлган жами 612 нафардан ортиқ беморга офтальмологик маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шундан 80 нафар беморда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Ўтган даврда “Соғлом авлод учун” фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари орқали республика бўйича жами 1192 та қишлоқ ва 2756 та маҳалладаги 19 531 та оила ўрганилиб, 229 153 нафар фуқаро, (шундан, 113 722 нафари хотин-қиз, 63 343 нафари бола, 28 502 нафари ўсмир) тиббий кўриклардан ўтказилди. Шу давр давомида фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 831 маротаба маданий-маърифий ва болалар спортини ривожлантириш йўналишларида 417 та тадбир ташкил этилди. Тадбирларга, асосан, вояга етмаган ўсмирлар жалб этилди.

2017 йилнинг март, апрель ва май ойларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда “Саломатлик” поездлари ташкил этилди. Улар, асосан, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига юборилди. Жами 31 млрд. 238,9 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдамлари етказилиб, 10456 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу ҳудудлардаги 150 дан ортиқ тиббий ва ижтимоий муассасага мурувват юклари сифатида дори-дармонлар, санитария-гигиена восита­лари, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқалар берилди.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, ушбу ҳаракатлар халқимиз соғлиғини янада мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларга манзилли равишда ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"