Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1199
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104188
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 638
Главная "БИРЖА" Суғурта зарарни қоплайди

 

uzbekinvest_160_1“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан жорий йилнинг октябрь ойида мижозлардан тушган 407 та суғурта ҳодисаси бўйича даъволар кўриб чиқилиб, уларга жами 4,4 млрд. сўм миқдорида қопламалар тўлаб берилди. Таъкидлаш керакки, мижоз ва компания ўртасида тузилган шартномага мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни бажариш, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар мол-мулки, соғлиғи ҳамда ҳаётига бахтсиз ҳодиса оқибатида етадиган зарарни қоплаб бериш “Ўзбекинвест” компанияси фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Буни қуйидаги рақамлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойи давомида даъволар бўйича тўлаб берилган маблағларнинг 65 фоизи юридик шахслар улушига 35 фоизи жисмоний шахс­ларникига тўғри келди. Агар тўланган айрим қопламаларни таҳлил қиладиган бўлсак, қурилиш-монтаж қалтисликларини суғурталаш бўйича етказилган зарарларни қоплаб бериш учун Тошкент шаҳрида нефтгаз соҳасида фаолият юритувчи корхонага 308 млн. сўм, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси бўйича етказилган зарарларни қоплаш учун пойтахтимизда қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ходимига 353 млн. сўм қопламалар ажратилди.

Умуман, жорий йил бошидан буён компания ўз мижозларига жами 16,3 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлади.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"