Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2460
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105449
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 899
Главная "БИРЖА" Миллий тажриба ва халқаро амалиёт

 

qonun_180Давлат хизмати давлат органлари ваколатлари, функция ва вазифалари бажарилишини таъминловчи меҳнат, давлат бошқаруви соҳасидаги барча масалаларни ечишга қодир механизмдир. Бу жараённинг ҳал қилувчи омилларидан бири эса мазкур хизмат ходимларининг интеллектуал салоҳияти, иқтидори, билим-малакаси билан бевосита боғлиқдир. Дунё миқёсида ҳар томонлама глобал рақобат кучайиб бораётган ҳозирги даврда бу масала янада долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, соҳада миллий даражадаги ислоҳотларни ўтказишдан ташқари бошқа давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни, илғор тажрибаларни ўзлаштиришни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш шароитида давлат кадрлар сиёсати: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзуида бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий анжуманда айни шу ҳамда сўз юритилди. Академия томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, Буюк Британиянинг юртимиздаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда парламентимиз аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Сингапур, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан экспертлар, олимлар иштирок этишди.

Анжуман аввалида таъкидланганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, ҳозиргача кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, бир қатор давлат идоралари фаолияти такомиллаштирилди. Бугунги кунда давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш ҳамда иқтисодиётни тартибга солишда давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш орқали давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Айниқса, яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида бу масалага нисбатан чуқур ёндашув акс эттирилган. Унга кўра, бугунги кунда давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни, профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш, давлат хизмати, давлат бошқаруви соҳасида мутахассислар тайёрлашнинг махсус таълим йўналишларини ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан танқидий ўрганишларни ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш юзасидан муайян ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, давлат хизматининг самарасини оширишда кадрлар масаласи энг муҳим омиллардан бири эканлиги ҳисобга олиниб, Давлат бошқаруви академиясининг функция ва вазифалари қайта кўриб чиқилиб, унинг фаолиятини замонавий талабларга мослаштириш, бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг самарали тизимини янада ривожлантириш юзасидан изчил чоралар амалга оширилмоқда.

Давлат хизмати соҳасини ислоҳ қилишда жаҳон тажрибасини ўрганиш ўзига хос ўрин тутиши инобатга олиниб, тадбир давомида юртимизга ташриф буюрган меҳмонларга сўз берилди. БМТ Тараққиёт дастурининг давлат хизматини такомиллаштириш масалалари бўйича Сингапур глобал маркази директори М. Эверест-Филипс давлат хизмати ва инновацион технологиялар, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси проректори А.Марголин давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Ф.Жақипова давлат хизматини профессионал ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари (трендлари), Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори А. Носиров давлат ва муниципал хизматлар салоҳиятини ошириш соҳасида ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида маърузалар қилди. Ушбу мавзулар доирасида бир қатор саволларга жавоб берилиши баробарида давлат бошқаруви учун замонавий билимли ва малакали кадрларни етиштириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва ўзаро ўрганиш мумкинлиги ва муҳимлиги айтиб ўтилди.

Халқаро анжуманнинг шўъба йиғилишлари ҳам маълумотларга ва қизғин муҳокамаларга бой тарзда кечди. Чунончи, ушбу йиғилишларда давлат хизматининг қонунчилик асосларини такомиллаштириш ҳолати ва асосий йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда давлат бошқарувини амалга ошириш муносабатларини тартибга солувчи “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур қонун ва у асосида қабул қилиниши назарда тутилган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан мақсад давлат хизматчиларининг профессионал корпусини яратишга қаратилган давлат хизматини ташкил этиш, шу жумладан, унинг ҳуқуқий мақоми, давлат хизматчиларининг классификацияси, хизматга қабул қилишнинг шаффоф механизмлари (танлов асосида), кадрлар захирасини шакллантириш, хизматни ўташ, ахлоқ нормаларига риоя этилишини таъминлашдан иборат. Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ягона давлат кадрлар сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган органни ташкил этиш бўйича норманинг кўзда тутилаётганлиги ҳам аҳамиятлидир.

Шўъба йиғилишлари мавзуларидан бири мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш, унинг замонавий механизмларини жорий этиш масалаларига бағишланди. Унда давлат билан хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, унинг аҳамияти ва зарурати хусусида сўз юритилди, шунингдек юртимизда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилаётган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг концепциясига тўхталиб ўтилди. Бу борадаги қонунчиликнинг жаҳон тажрибасига эътибор қаратилди. Бундан ташқари, давлат кадрлар сиёсатини амалга оширишнинг самарали механизмлари ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Халқаро анжуман якунида давлат хизмати тизими бўйича халқаро тажрибадан келиб чиқиб мамлакатимизда давлат кадрлар сиёсатини келгусида такомиллаштириш юзасидан тавсиялар қабул қилинди.

Замира ТОЖИЕВА.

Biznes Daily”.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"