Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4322
10409
10539

-130
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114636
308009
77357

+230652

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 791 578
Главная "БИРЖА" Билимли, истеъдодли, интилувчан

 ikt_yarnarka_160Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини модернизациялаш орқали янги иш ўринларини яратиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида. Юртимиз иқтисодиётини янада юксалтиришда илғор технологияларни ҳаётга кенг жорий этиш, фан, таълим, ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзаро узвийлигини таъминлаш бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётгани фикримиз далилидир.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасига ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси мутахассислари, олий ва ўрта махсус таълим масканларини битирувчи ёшлар таклиф этилди.

Меҳнат ярмаркасида соҳага тааллуқли 200 га яқин корхона ва ташкилот, муассаса, давлат бошқарув идоралари талаб этилаётган иш ўринларини таклиф қилдилар.

“Аloqaloyiha” давлат унитар корхонаси маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникация, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш, маълумотлар узатиш, кўчма радиотелефон алоқа тармоқларини лойиҳалаш бўйича фаолият олиб боради. Ярмаркада мазкур корхона радио-реле линиялари ва радио алоқа, линия иншоотлари бўлимларига биринчи ва иккинчи тоифали муҳандис-лойиҳаловчи, смета бўлимига етакчи муҳандисликка оид вакант иш жойлари билан қатнашди. Бу ерга келган иштирокчилар ёш мутахассислар учун яратилган шароитлар ва қўшимча ижтимоий имтиёзлар билан батафсил таништирилди.

“UNICON.UZ” фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази таркибида 35 тузилма мавжуд бўлиб, бу ерда ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳаси бўйича элликдан ортиқ хизмат турлари кўрсатилади. Марказ мутахассислари томонидан яратилган “E-hujjat”, “E-ijro”, “E-xat”, “E-kalit” каби замонавий дастурий ишланмалар ҳужжат алмашинуви, рақамли имзо, электрон почта ва маълумотлардан фойдаланиш бўйича вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотларда, жамоат тузилмаларида кенг қўлланилмоқда.

– Давлатимиз томонидан илғор технологиялар ривожига катта эътибор қаратилаяпти. Мазкур соҳада янги-янги иш ўринлари яратилаётгани ҳам фикримиз далилидир, – дейди Тошкент ахборот технологиялари университетининг телекоммуникация муҳандислиги факультети 4-курс талабаси Саидмунир Фозилов. – Меҳнат ярмаркасида соҳамиз учун тааллуқли корхоналар фаолияти, улардаги мутахассисларга қўйиладиган талаблар билан батафсил танишдик. Мен келгусида “UNICON.UZ” да ишлашга қарор қилдим.

Мобиль алоқа оператори “UMS” масъулияти чекланган жамияти ҳам ушбу ярмаркада иштирок этди.

– Компаниямизда техник мутахассисларга талаб катта, – дейди компаниянинг кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Қодиржон Назаров. – Мазкур ярмаркада ёшлар эътиборига маркетинг, Cаll Center оператори, GPRS ва LTE платформаларидан фойдаланиш, сервер инфратузилмасини бошқариш, техник хавфсизлик бўйича мутахассисликларга оид вакант иш жойларини ҳавола этмоқдамиз. Жамоамизда битирувчи талабаларнинг стажировка ўташи кенг йўлга қўйилган.

Меҳнат ярмаркасида коллеж битирувчилари ҳам иш ўринлари ҳақида кенг маълумотларга эга бўлишди. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги информатика касб-ҳунар коллежи битирувчиси Бахтиёр Мирзаев ёшларга тақдим этилган маълумотлар орқали “Ўзбектелеком” акционерлик компаниясининг “StarsTV” филиалига ишга жойлашишни мўлжаллаётганини билдирди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг ўқув маркази кадрлар тайёрлаш бўйича устаси Азимжон Дониёровнинг фикрича, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича юқори малакали ёшлар наинки мазкур тизим, балки ишлаб чиқариш, саноат, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда ҳам энг керакли мутахассислардир. “Ушбу ярмаркада битирувчи ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг нечоғли билимли, истеъдодли, интилувчан эканига ишонч ҳосил қилдик”, дейди у.

Ахборот-коммуникация технологияларига доир бўш иш ўринлари ярмаркалари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ташкил этилди.

 

Г. МУРОДАЛИЕВА.

Ф.АҲМЕДОВ олган сурат.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"