Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8605
10539
9724

+815
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108511
308009
83482

+224527

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 785 453
Главная "БИРЖА" Оилавий корхонада туяқуш, қирғовул, каклик, бедана, япон товуғи боқиляпти

tuyaqush_160Қўшкўпир туманининг Янгилик қишлоғида истиқомат қилувчи Иброҳим ака Жуманиёзов азалдан табиат шайдоси.  Асли касби ирригатор бўлган бу инсон узоқ йиллар Амударё  ирригация каналлари бошқармасида муҳандис бўлиб фаолият юритган. Касби тақозосига кўра пенсияга  чиққунига қадар табиат билан ошно бўлиб яшаган. Бугунги кунда Иброҳим ака “Ибрат-Рўзмат”  фермер хўжалигига бошчилик қилмоқда. Ушбу фермер хўжалигига қарашли мўъжазгина масканга қадам ранжида қилган киши худди  ажойиботлар оламида юргандек ҳис қилади ўзини. Нега десангиз,   бу ерда туяқуш дейсизми, қирғовул, каклик, бедана, япон товуғи-ю, ҳатто Хитой кумушсимон  қирғовулини ҳам учратишингиз мумкин. Беихтиёр, бедананинг  тинимсиз “питбилдиғ”идан дилингиз яйраб кетади.

Дастлаб оилавий бизнесларини   паррандачиликни ривожлантиришдан бошлаган ушбу хонадон соҳиблари ҳозирда  табиатдаги турли-туман  қушларнинг ноёб  турларини кўпайтириш билан  ҳам   шуғлланишмоқда. Хонадон дарғаси И. Жуманиёзовнинг таъкидлашича, улар боқиб кўпайтираётган қушлар ичида беданалар  энг миттиси ҳисобланар экан.

– Бедана боқиш ҳамда кўпайтириш жуда қулай, ихчам, энг асосийси, унинг  гўшти ҳам тухуми ҳам, инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдали  ва шифобахш, – дейди қаҳрамонимиз. – Беданани боқиш учун катта жой ҳам шарт эмас. У 45 кунда тухумга киради. 60 кундан кейин эса  тўла маҳсулот бера бошлайди. Бу парранданинг тухуми ҳам, гўшти ҳам  ҳамиша харидоргир.

Айни пайтда  оилавий корхона аъзолари 3000 бош бедана парваришлашяпти.  Уларни  10 минг бошга етказишни мақсад қилишган. Шу билан бир қаторда, ўрдакчиликка ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Ўрдакларнинг  ажойиб хусусиятларидан бири  – касаллик ва ташқи таъсирларга анча чидамли. Тухуми ҳам йирик, қуюқ ва мойлилик даражаси юқори. Ўрдак тухуми ошхоналар учун  бебаҳо масаллиқ ҳисобланади. Ҳозирда бу ерда 500 бош ўрдакдан кунига 300-350 дона тухум олиняпти. Улар  ўз вақтида инкубацияга қўйилиб, ҳафтасига 1200-1500 дона  жўжа чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Паррандабоқар ишқибозлар ёввойи қирғовул, каклик каби ниҳоятда кўркам қушларни боқиб кўпайтиришга  ҳам алоҳида эътибор қаратишяпти.  Кўринишидан баҳайбат жониворга ўхшаган туяқушлар эса  табиатан ювош бўлишар экан. Энг муҳими, гўштдорлиги билан  ўзига хос хусусиятга эга. Ҳозирча фермер хўжалигида ушбу ноёб қушнинг бештаси боқиляпти. Учтаси урғочи бўлган мазкур туяқушлар ҳам тухум бера бошлашган.

–   Мода туяқушлар 2-2,5 кунда биттадан тухум қўяди, – дея изоҳ беради  И.Жуманиёзов. –  Шу тариқа улар апрель ойидан октябрь ойигача 80 донадан тухум бериш имкониятига эга. Ҳар бир тухумнинг вазни  1-2 килограммга тенг бўлади. Инкубацияга қўйилиб, ундан  42-44 кунда жўжа  чиқарилади. Туяқушлар интенсив усулда, яъни  витамин, оқсилга бой тўйимли озуқалар билан боқилса, йилига  ҳар бирининг тирик вазни 100 килограммгача етиши мумкин. Туяқушнинг гўшти таркибида холестирин кам бўлгани сабабли парҳез маҳсулот ҳисобланади.

Келажакда  “Ибрат-Рўзмат” оилавий корхона эгалари туяқушлар сонини ҳам  янада кўпайтиришга астойдил ҳаракат қилишяпти. Ушбу  хўжаликка ажратиб берилган 2 гектар ер майдонидан унумли фойдаланиш, унда  табиатнинг ажойиб ва ғаройиб  қушларини парваришлаш орқали экотуризмни ҳам ташкил қилишга  аҳд қилишган.  Зеро, ҳаётимизни табиатдан айрича тасаввур қилиш мумкин эмас. Шундай экан,  она табиат билан уйғун тарзда ҳаёт кечиришнинг гаштига нима етсин?!

Меҳрибон ИСМОИЛОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"