Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8712
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137944
308009
54048

+253961

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 814 887
Главная "БИРЖА" Мана сизга олам-олам гул...

 

gul_160Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Месит маҳалласида яшовчи Тўрақуловлар оиласининг асосий даромад манбаи бугунги кунда гулчилик ҳисобидан келяпти. Рўзғорнинг ободонлиги, тўкинлиги ва оила аъзоларининг ҳамжиҳатлиги уларнинг тадбиркор ва ишбилармонлигида десак, сира хато қилмаган бўламиз. Хонадон бекаси  – Лола Тўрақулова ишбилармон аёл. Атиргулларнинг шайдоси. Табиатнинг шайдоси. Табиатнинг бу нодир неъматидан ҳамма баҳраманд бўлишини истайди. Чунки гуллар инсонлар кайфиятини кўтаради, эзгу ва гўзал ҳис-туйғуларга ошно этади-да.

Лолахон анча йиллар аввал томорқада атиргул етиштириб сотишни йўлга қўйганди. Қарасаки, қилса бўладиган иш, фойда ҳам меҳнатга яраша. Унинг бу ташаббусини оиланинг бошқа аъзолари ҳам қўллаб-қувватлади, кўмак беришди. Ҳозир мазкур хонадоннинг каттасидан кичигигача – барча гул парвариши амалларини яхши ўрганиб олишган. Шунга кўникиб ҳам кетишган.

Аввалига фақат шунчаки гул ўстириш билан шуғулланган бўлсак, эндиликда ҳудудимиз иқлимига мос янги навларни яратиш, кўпайтиришга эътибор қиляпмиз, – дейди уй бекаси. – Айни вақтда биз парваришлаётган атиргулларнинг тури 20 дан ошди. Бошқа гулларни ҳам кўпайтираяпмиз.

Суҳбатдошим атиргулларини турига кўра номма-ном санашга тушди: анастасия, фижи негро, тара, шанти, экзотика, клеер-океан, илиос, қора жоду, малибу, мини роза, свитнес ва бошқалар. Уста томорқачилар ушбу гулларнинг ўзига хослиги ҳақида ҳам сўзлаб беришди.  Йўл-йўлакай уларни етиштиришда эътибор қаратиш лозим бўлган зарур жиҳатлар билан таништиришди.

Хонадон соҳиблари ҳар йили ўрта ҳисобда 15 минг туп атиргул, 1000 тупдан зиёд бошқа гул кўчатлари тайёрлаб, бозорга олиб чиқишмоқда. Гул бозорида уларнинг маҳсулоти жуда харидоргир. – Нега шундай?  – дея Лолахондан сўрадим.

– Ҳар қандай экинни яхши парваришласангиз, дуркун ва соғлом бўлиб ривожланади. Менинг гулларим ҳам худди шундай. Кўрган кишининг кўзини қувнатади. Харидор маҳлиё бўлиб, уни харид қилганини билмай қолади. Гулларимда ўзгача жозиба ва ҳусну малоҳат бор. Табиат яратган бу гўзал атиргуллар инсон меҳрини туяди, шундан улар янада очилиб кетади.

Мулоқотимиз чоғида яна шу нарса аён бўлдики, бу оиланинг ҳамма аъзоси тадбиркор, ишнинг кўзини билади. Мисол учун, кенжа фарзанд Шерзоджоннинг боғдорчиликка уқуви бор. Илгари мевали ва манзарали дарахт кўчатларини парваришлаш билан шуғулланган. Сўнгги вақтда фаолиятига бироз ўзгартириш киритди. Бугун у талаб анча кўп бўлган пакана ва ярим пакана мевали дарахт ниҳолларини кўпайтиряпти.

– Маълумки, ушбу навлар сермаҳсуллиги ва тежамкорлиги билан ажралиб туради, – дейди томорқачи. – Кейинги йилларда вилоятимизда интенсив боғ барпо қилиш оммалашди. Шу сабаб бу дарахтларнинг парваришини ўргандим. Куртак пайванд усули билан уларни кўпайтира бошладим.

Аҳамиятлиси, бу хонадонда ҳар қандай янги бизнес-ғоя беэътибор қолмайди, истиқболига ишонган оила аъзолари уни тезда рўёбга чиқаришади. Хонадон келини Шохсанам Боймуродова товуқ боқишда тажрибали эмасми, паррандачиликка қўл уриш истагини билдирганди. Бу таклиф бир овоздан мақулланди. Хонадон соҳиблари бу йилги даромад ҳисобидан янги йўналишни йўлга қўйишмоқчи. Уйда боқилаётган товуқлар сонини 100 тадан ошириш мақсад қилинган. Натижада оиланинг даромад манбаи яна биттага ортади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, аҳоли турмуш фаровонлиги оилада шакилланган тадбиркорлик муҳитига ҳар жиҳатдан боғлиқ. Агар оилада ҳамма ишбилармон бўлса, рўзғор бутлиги батамом таъминланади, моддий рағбат ортади. Оилавий тадбиркорликнинг кенг ривожланиши эса мамлакатимизда аҳоли даромадлари ўсиши, бозорларимиз тўкин бўлиши, юрт ободлигига хизмат қилади.

 

Саид МУРОДОВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"